3:26

Воизлик 18

MP3

Бугун биз, Ибтидо китобида ёзилган бир воқеани кўриб чиқамиз, қайсики Иброҳимнинг фарзандлари ҳаётида бўлиб ўтган. Бу воқеа Каънондан бошланади. Исҳоқнинг хотини Ривқо, Худованд Иброҳимни Каънонга олиб боришдан олдин, у яшаган ерда туғилган эди. Худованд Исҳоқнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унинг ўрнига қўчқорни бергани ва қўчқор Исҳоқни ўрнига ўлгани эсингиздами? Худованд, Исҳоқ орқали кўп авлод барпо қилишини, шу жумладан Халоскор унинг авлодидан келиб чиқишини Иброҳимга ваъда қилган эди. Худованд, Иброҳим билан Сорога ўғил ваъда қилгани сингари, Исхоқ билан Ривқога ҳам фарзандли бўлишларига имкон яратиб берди. Шундай қилиб Исҳоқ билан Ривқода эгизак фарзандлар туғилди.

Худованд орадан вақтлар ўтгач, шу болалар орқали буюк халқ барпо қилиши хақида уларга ваъда қилди. Уларнинг тўнғич фарзанди Эсов моҳир овчи эди. У далада ҳайвонларнинг изидан бориб уларни овлаб вақтини ўтказар эди. Албатта Халоскор ҳақидаги ваъдалар, унга нисбатан айтилган эди, сабаби у Исҳоқни тўнғич ўғли эди. Худованд томонидан юбориладиган Ҳалоскор, балки, Эсовнинг авлодидан келиб чиқиши керак эди. Бироқ Эсов Худонинг ваъдалари билан умуман қизиқмасди. У, Иброҳим хамда Исҳоқдай Худога ишонмасди. Эсовни Қобилга ўхшаган эди, деб айтишимиз хам мумкин. Чунки у ўзининг гуноҳкорлигини кўрмасди. Эсов ўз йўлидан борар эди.Уни фақатгина бу дунёнинг нарсалари кўпироқ қизиқтирарди холос. Манашу нарсалар у учун, Худованд унга бермоқчи бўлган ва ўргатмоқчи бўлган нарсалардан кўра кўпироқ ахамиятга эга эди.

Хурматли тингловчилар балки Худованд сизларга хам нимадир ўргатмоқчидир, Худовандга қулоқ солишга ва У хар биримизга берган буюк топшириғини тўллиқ бажаришга харакат қилайлик. Шунда Худованд хар биримиздан мамнун бўлади. Исхоқнинг иккинчи ўғли Ёқуб эса чодирда осойишта ҳаёт кечириб, қўй ва бошқа молларининг ташвишини қиларди. Эсовдан фарқли равишда Ёқуб, Иброҳим ва Исҳоқ каби Художўй одам эди. Ёқуб ўзининг гуноҳкорлигини тан оларди ва Халоскорни юбормоқчи бўлган Худога муҳтож эди. У Худонинг ваъдаларига қаттиқ қизиқарди. Эсов билан Ёқубни орасида катта фарқ борлиги туфайли, уларнинг ўрталарида бўлган муаммолар шунчалик катталашдики, ҳатто Эсов Ёқубни ўлдириман деб қўрқитарди. Шунинг учун Ёқуб ота-онасининг уйини тарк этиб, ўзининг бобоси Иброҳим чиққан Месопотамия ерига қараб йўл олди.

Каънондан Месопотамиягача йўл узоқ эди. шунинг учун Ёқубга тоғларда тунашга тўғри келарди. Бир куни Ёқуб ухлаганда, Худованд унга туш берди. Ўшбу туш орқали Худованд Ёқубга, келаётган Халоскор, инсонлар билан Худо орасидаги жарликни бирлаштиришини кўрсатди. Биз хар биримиз Худованднинг олдига бора олишимиз учун, фақатгина Унинг Ўзи биз учун йўл таёрлай олади. Худони мамнун қилиш учун, инсон кўп ҳайрли ишларни қилиши мумкин. Лекин унинг барча ҳаракатлари гуноҳ туфайли пайдо бўлган жарликни барибир қайта тиклай олмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top