3:32

Воизлик 48

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Эфирда сизлар учун берилиб бораётган эшттиришларимиздан бири. Мархамат тингланг.

Янги туғилган гўдакнинг Байтлаҳимда мунажжимлар томонидан зиёрат қилинишини ва азиз оиланинг Мисрга қочиши албатта Худованднинг режаси асосида содир бўлган эди.. Донишмандларнинг Байт-Лаҳига келиши қувноч ва таъзимга тўлиб-тошган бахтли ва шонли воқеа эди, Мисрга қочиш эса хавотир остида ўтиб, кўпгина хавф-хатар билан боғлиқ бўлди ва кўпгина гўдакларнинг ўлдирилиши билан баравар юз беради. Мунажжимлар тушларида Ҳироднинг ҳузурига қайтмаслик ҳақида ваҳий олганларидан сўнг бошқа йўл билан орқага қайтдилар.

Ғазабга тўлган Ҳирод Байтлаҳидаги ва унинг ён атрофидаги икки ёшгача бўлган барча гўдакларни ўлдиришни буюради. Агар шу хисоб китоблар тўғри бўлса ёки хақиқатга яқин бўлса, ўша кунларда 14000 га яқин гўдак ҳалок бўлган экан. Бундай шафқатсизлик у вақтларда қандайдир алоҳида бир ҳодиса эмас эди. Шоҳ Ҳирод Исони йўқ қилиш учун инсоннинг қўлидан келадиган ҳар нарсани қилди, бироқ унинг уринишлари беҳуда кетди. Сабаби Худованд дунёдаги энг кучли шохлардан хам доно ва қудратлидир.

Худованд барча нарсаларни амалга ошираётганида олдиндан хаммаси Унга маълум ва равшан бўлади. Исонинг ўлиш вақти ҳали келмаган эди ва Худонинг фариштаси Юсуфни ўз оиласи билан Мисрга қочиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.Хали раббимиз инсонларга кўплаб хаёт бахш этиши лозим эди. Шунинг учун хам У ўЎзота ва онаси билан бирга Миср мамлакатига қочиб кетди. Хироднинг ўлимидан кейин Худонинг фариштаси Юсуфга оиласи билан Исроил ерларига қайтиб келишни буюрди.

Худодан тушда олинган кўрсатма уларни Исонинг тахминан ўттиз йил давомида уйи бўлиб қолган Жалилиядаги Носира шаҳрига жўнатди. Шу сабабли Исони Унинг ижтимоий хизмати даврида кўпинча Носиралик пайғамбар деб атар эдилар. Ўзларининг менсимасликларини кўрсатиш учун душманлар Уни Носорий деб атар эдилар. Бундай менсимасликлар ҳақида баъзи пайғамбарлар айтган эди. Масалан: Ишайя китобининг 53 боби 3 ояти; Забур китобининг 21боби 7ояти; Донёр китобининг 9 боби 26 оятлари айнан шу хақида гапиради.

Носира шаҳри жойлашган Жалилия вилояти ибронийлар томонидан ҳеч қачон назарга олинмас эди, чунки бу ерда кўплаб мажусийлар яшар эди. Лекин ўша Жалилалик Раббимиз Исо хар томонлама етук эди. “Исо заковатда ҳам, ёшда ҳам улғайиб бориб, Худо ва бандаларининг меҳрини қозонар эди”, Ушбу оятни Луқо китобининг иккинчи боби эллик иккинчи оятидан ўқишимиз мумкин. Филиппияликларга мактубининг 2 боби 7 оятида “Ўз улуғлигитдан кечиб, қул қиёфасига” кирди деб ёзилган. Исо Масих барча инсонлардан доно, кучли ва қудрадли эди шунга қарамай у қул қиёфасига кирди. Раббимиз бизлар учун қул бўлишга хам рози бўлди. Хурматли тингловчилар шу ерда сухбатимизга якун ясасакда келгуси эшттиришларимизгача сизлар билан хайирлашиб қолсак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top