3:53

Худонинг ҳақиқатини яшириш

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз. Менга шуни айтингчи, оҳирги йигирма аср мобайнида, аниқроғи икки минг йил давомида одамзод қанчага ривожланди? Техник жиҳатдан одамзод катта ютуқларга эришди. Одамлар ракета қуриб, ҳатто ойга бориб келиб, унинг устида ўз изларини қолдириб келди. Техник ривожланиш шу қадар кучайиб кеттики, энди одамлар яқин йилларда қуёш системасидаги қўшни саёраларимиздан бири Марсга учишни амалга оширмоқчи. Хўш, бу техник ривожланиш. Техник ривожланишда инсоният катта ютуқларга эришгани яхши ишдир. Лекин, инсониятнинг одоб-аҳлоқига боғлиқ ривожланиши эса қай даражада ривожланди? Албатта, бу савол, инсоннинг руҳий ҳаётига чамбарчас боғлиқдир. Шундай экан, бу масалада Муқаддас Калом бизга аниқ жавоб беради. Ҳаворий Павлус, Римликларга йўллаган мактубида иккита нарса ҳақида айтиб ўтади. Биринчиси бетавфиқлик бўлса, иккинчиси эса ахлоқсизликдир.

Айнан шу нарсаларда, инсоннинг мана шу томонлари асрлар мобайнида сира ўзгармагани жуда қизиқдир. Бутун дунё узгарди, лекин инсоннинг қалби ва юраги асло ўзгармабти. Чиндан ҳам қизиқ! Одамлар миллионлаб километрдаги саёраларнинг иқлимини ўзгартириб у ерда шаҳарлар қуриш арафасида турган бир пайтда, энг яқин бўлган қалбимизни ўзгартиришда ожизлик қиляпти.

Бетавфиқлик, Худога бўлган хурматсизликнинг белгисидир. Айнан шу хурматсизлик, инсонни ахлоқсизликка олиб келишини замонавий дунёда яққол кўришимиз мумкин. Худо, Ўзининг қудратини аввалам бор атрофимиздаги табият орқали кўрсатиб ўтган. Инсоният ҳам, табиятнинг асосий қисмидир. Чиндан ҳам, ҳар биримиз, ушбу ажойиб табиятнинг бир қисмимиз. Худо Ўзини деярли барча жойда намойиш этган. Унинг ҳақиқати ҳамма жойдан булоқ каби оқиб келади. Агар кўзларимиз очиқ бўлса, буни яққол кўришимиз мумкин. Лекин, ҳаворий Павлуснинг гапига қараганда, биз Худонинг ҳақиқатинии яшириб, Уни кўзга кўринмай қилиб қўйган эканмиз. Худди ёниб турган шам устини ёпиб қўйган эканмиз. Римликларга йўлланган мактубнинг биринчи бобидаги йигирма тўртинчи оятда, ҳаворий қуйидаги ҳақиқатни айтиб, Худонинг ҳақиқатидан яширинган одамларни нималар кутаётгани ҳақида айтяпти. “Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдирди.

Улар бир-бирининг баданларида беҳаёлик қилиб, тубанлашиб кетдилар. Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Холиқ ўрнига махлуққа сиғиниб топиндилар. Холиқи оламга эса абадий шон-шарафлар бўлсин! … Худони тан олишни лозим кўрмаганлари учун, Худо уларни бузуқ фикрга, лозим бўлмаган ишларни қилишга гирифтор қилди. Улар ҳар турли ҳақсизлик, зино, ёвузлик, тамагирлик ва гина-кудуратга тўлиб, ҳасадгўйлик, қотиллик, жанжалкашлик, фирибгарлик ва бадфеълликка муккасидан кетгандирлар. Улар тили аччиқ, туҳматчи, худобезор, дилозор, кибрли, мағрур, бадният, ота-онага итоатсиз, андишасиз, бевафо, илтифотсиз, муросасиз ва бераҳмдирлар. Бундай ҳаракат қилувчилар ўлимга сазовор, деган Худонинг адолатли ҳукмини улар билган ҳолда, нафақат бу ишларни ўзлари қиладилар, балки бу ишларни қилувчиларни қўллаб-қувватлайдилар. Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top