Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи дўстлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлар орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Бугунги эшттириш давомида бир неча дақиқа мен Ғолиббек сизлар билан бирга бўламан. Исо Масиҳ Кафарнаҳумга кетаётганда, йўлда тўхтаб одамларга таълим берар эди. Уни кузатиб бораётган одамларнинг сони ортиб борар эди. Бир куни тонг чоғи Жалиладаги кўлнинг қирғоғида таълим бераётганда, оломон Уни сиқиб қўйди ва У гапини тамомлаб олиши учун қайиққа чиқишига тўғри келди.
Исо ваъда қилинган Масиҳ бўлгани учун ҳам, Унинг кетидан боришлари учун одамларни кунлик ишларидан қолдиришга хаққи бор эди. Бутрус деб аталувчи Симун ва унинг укаси Идрисга, кейин эса Забадийнинг ўғли Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннога мурожат қилиб, уларни «инсон овчилари» бўлишларини таклиф қилди. «Овламоқ» муболағаси шогирдларининг балиқчилик касби билан боғлик бўлса керак, лекин Эски Ахдда ҳам бу нарса учрашига эътибор беринг масалан Ерем китобининг 16:16; Йиз.29:4-5 ва ҳ.к.з), бироқ пайғамбарлар бу муболағани яқинлашиб келаётган Худонинг хукми ҳақида гапиришганда қўллашган.
Исо эса унинг қарама-қарши маъносидан фойдаланган, яъни У бу хукмдан озод бўлишни назарда тутган. Худонинг хукми яқинлашаётганини эслатиб, Исо бу тўртта балиқчини «одамларни гуноҳ денгизидан тутиш учун». Ҳаворийларнинг хизматини 3 қисмга бўлиш мумкин: (1) имон келтириш ва Исонинг кетидан бориш; (2) доимий мулоқотда бўлиш, Исодан таълим ва ёрдам олиш; (3) кейинчалик одамлар орасида Масиҳга хизмат қилиш.
Исо Масиҳ Кафарнаҳумга келгандан кейин, биринчи шанбада ибодатхонада халққа таълим берар эди. У ерда ёмон руҳга чалинган одам бор эди. У Худонинг Ўғли олдида тура олмади ва қичқириб юборди: «Эй Носиралик Исо! Бизда нима ишинг бор? Сен бизни халок қилгани келдингми? Сенинг кимлигингни биламан, Сен Худонинг Азизисан!». «Жим бўл ва ундан чиқиб кет!»,- деб Исо Масиҳ ёмон руҳга дўқ қилди, ва бу одам ундан халос бўлди. Бу руҳ Масиҳни яхши билган, шунинг учун Уни Носиралик Исо дебгина қолмай, Худонинг Азизи деб ҳам атади.
Хушхабарларда ёмон руҳга чалинган одамларнинг бақириқлари тез-тез эслатиб ўтилади. Бундай руҳларнинг бирини Исо ҳайдаб чиқарганда, одамлар қурқувдан қотиб қолдилар (оят.36). Бу эса У ёмон руҳлар устидан ҳам ҳукмрон эканлигини кўрсатади (9:1 таққосланг). Шундай қилиб Исо ҳақидаги шов-шув ён атрофга овоза бўлди. Ибодатханадан чиққандан кейин Исо Бутруснинг қайнонасининг уйига борди. У оғир касал эди. Исо уни даволади, ва «…аёл дарҳол туриб, уларга хизмат кўрсатди». Исо кўпинча Кафарнаҳумга хизмат учун келганда доим шу уйда қолар эди.
Хар куни Исонинг хузурига касал бўлган инсонларни олиб келишар эди.Раббимиз эса олдига келганларни хеч қачон қўвиб чиқармас эди. Хурматли радио тингловчи мухлислар шунинг билан бугунги эшттиришимиз ўз нихоясига етди. Келгуси эшттиришларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.