Ҳобил Худога ишонарди ва Худо буюрганидек қилди шунинг учун Худо уни қабул қилди. Қобил ўз фикрига ишониб келган эди, шунинг учун Худо уни рад этди.
“Худованд Қобилга: нима учун сен ранжидинг? Нега қовоқ солиб ўтирибсан? Агар яхшиликни ният қилганингда, унда бош кўтариб юрмасмидинг? Агар ниятинг яхши бўлмаса, остонада гуноҳ пойлаб туриб, сени ўзига жалб қилади. Сен эса, аксинча, унга ҳоким бўл! – деди” Ибтидо 4:6, 7. Қобил Худога ишонишдан бош тортиб, ўзбошимча бўлиб кетган бўлса ҳам, Худо уни кўндирарди.
У Ўз севгиси ва инояти бўйича Қобил билан гаплашарди ва унга Ўзини олдига тўғри йўл билан келишини ўргатишга ҳаракат қиларди. Шунингдек Худованд хар биримизга хам доимо тўғри йўлни кўрсатади. Агар биз шу йўлни танласак ва шу тўғри йўлдан борсак албатта Худованднинг мархамати хар биримизнинг устимизда бўлади. Минг афсуслар бўлсинки хар доим хам шкндай бўлавермайди. Шунинг учун хам доимо Худованднинг қаршисида оқсаймиз.
Худованд, агар Қобил унинг укаси сингари Худо Каломига ишониб, қон келтириб, Худога ва Халоскор келиши ҳақидаги Унинг ваъдасига ишониб Худони олдига келса, у ҳам қабул қилинишини билишини хоҳларди. Қобил Худога бўйсунишни хоҳламади ва Ҳобилни ўлдирди. “Қобил укаси Ҳобил билан сўзлашиб олди. Улар даштда бўлган вақтда Қобил укаси Ҳобилга қарши қўл қўтариб уни ўлдирди” (Ибтидо 4:8). Қобилнинг қаттиқ жаҳли чиқди. У Худога қулоқ солмади. Унинг онаси ва отаси боғда шайтонга қулоқ солганидек, у ҳам шайтонга қулоқ солди.
Бугунги кунда кўплаб одамлар Қобилга ўхшайдилар. Улар Худога бўйсунишдан бош тортадилар ва бошқаларга хафагарчилик келтирадилар. Қобилни ким бошқарарди? Қобил кимга қулоқ тутарди? Нима деб ўйлайсизлар, Қобилни онгига укасини ўлдириш ҳақидаги фикрни ким сингдирди? Албатта Шайтон! Шайтон барча одамларни ёмон кўради ва уларни ўзи борадиган ва абадий жазо оладиган жойга келтириш мақсадда уларга ёлғон гапиради.
Юҳанно Хушхабари 8:44да шайтони “қотил” деб атаган. Худованд ҳар бир гуноҳ учун қасос олади. Бошқа одамга нисбатан қилинган ҳар бир гуноҳ Худога нисбатан қилинган деб ҳисобланади. Худованд – барча одамларнинг Яратувчисидир, шунинг учун У бошқа одамга сўз ёки ҳаракатлари орқали зарар келтирадиган ҳар бир одамни жазолайди. Гуноҳнинг жазоси – ўлим, ва бошқа ҳеч қандай тўлов қабул қилинмайди. Охирида бутун гуноҳ Худо томонидан жазоланади, чунки У ҳар бир одамнинг қонуний ҳокимидир.
Қобил Худодан юз ўгирди ва Унинг сўзларини эшитишни хоҳламади. Натижада Қобилнинг фарзандлари ва фарзандларнинг фарзандлари ҳам Худонинг йўлидан бормасдан, ўз йўлидан бордилар. Улар ўзлари хоҳлагандек яшардилар, чунки улар Худони билмасдилар ва Уни ҳамда Унинг ҳақиқатини излашга интилмасдилар хам. Уларни шайтон ва унинг ёлғони бошқарарди. Хурматли радио тингловчи мухлислар доимо Худовандга қулоқ солишни ўрганайлик. Худованд доимо бизлардан яхшиликни кутади. Агар Унга бўйсинишни ўргансак. Бизни Худо жаннатда кутади.