Ассалому алайкум хурматли радио тингловчилар. Эфирда сиз азизлар учун берилиб бораётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Азиз тингловчи, хар бир масихий инсон гунохга ботиб юрган чоғида айрим нарсалар хақида деярли ўйламайдилар. Масалан жаноза хақида ёки аксинча мен қандай тўй қилишим керак деган саволлар деярли хеч кимни безовта қилмаса керак.
Лекин кўпинча имонга келиб Раббимиз Масихга ишонганимиздан кейин айнан манашу саволлар кўпчилик биродарларни бироз қийнаб қўйиши турган гап. Келинг азиз тингловчи, ана шундай саволлардан бирини кўриб чиқайлик. Яъни мен оила қуриш вақтим келганида қандай тўй қилишим керак? Ёки кимга ўйланишим керак деган саволлар. Мен хизмат юзасидан кўп вилоятларда бўламан, шунда айрим биродарларнинг тўй маросимларида иштирок этишимга тўғри келади.
Мен шахсан шундай ўйлайман, биз қандай тўй қилишимиздан кўра, ким билан турмуш қураётганимиз мухимроқ бўлса керак. Бундай деб айтишимизга бир нечта сабаблар мавжуд. Масалан сиз уйланмоқчи бўлган қиз, имонлими ёки аксинча куёвтура имонлими? Манашу нарса энг мухими бўлса керак. Агар ушбу оила қураётганларнинг иккисидан бири имонли бўлса-ю, иккинчиси бунинг акси бўлса, келажакда бу оилада келишмовчиликлар келиб чиқиши мумкин.
Ёки тўй белгиланиб харажатлар қилинган пайтларда икки томоннинг ёки униси, ёки буниси ёшларимизнинг бири Масихий эканлигини билиб қолгудек бўлса, тўйнинг тўхтатилиши хам хеч гап эмас. Шахсан мен шундай воқеанинг гувохи бўлганман. Азиз тингловчи, шунинг учун хам турмуш қураётган пайтингизда иложи борича имонлилар билан турмуш қуришга харакат қилсангиз яхшироқ бўлар эди. Бундан ташқари имонли хотин ёки имонли эр Масихга ишонмайдиган инсон билан хаёт кечириши анча мушкул бўлади.
Ёшларимиз имонлилар билан севишиб турмуш қуришлари учун эса чўпонларнинг хам катта хиссаси бўлмоғи зарур. Бунинг учун чупонлар бошқа ибодатхоналар билан борди келди қилиб, ёшлар учрашувларини тез тез ташкиллаштириб турсалар мақсадга мувофиқ бўларди. Ўйлаймизки бундай учрашувлардан сунг имонли оилалар кўпайиб боради. Энди азизлар жаноза масаласига хам бироз тўхталиб ўтсак. Кўпинча биродарларимиз жаноза ўқилиш керакми, йўқми деган саволлар билан бир бирларига мурожат қиладилар.
Жаноза ўқилиши билан мархум жаннатга кириб қолади деган гап йўқ. Ёки бунинг акси. Жанозанинг ўқилиши мархумнинг кейинги хаётида хеч нарсани ўзгартира олмайди. Шундай экан хохлаган инсон майли ўқисин. Бунинг хеч қандай ёмон жойи бўлмаса керак. Бу менинг шахсий фикрм эди. Қандай хал қилиш эса хар бир инсоннинг шахсий иши. Азиз тингловчилар, агар биродарлардан кимдир сизга ана шундай саволлар билан мурожаат қилсалар, жавоб беришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Сабаби бу жуда жиддий холат. Ўйлайманки шароитга қараб иш тутиш доноликдан даракдир. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз нихоясига етди, хайр соғ омон бўлинглар.