3:15

Қўрқув ва ҳурмат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадронлар. Ҳар биримиз атрофдагилар бизни ҳурмат қилишини истаймиз. Кимдир сизни беҳурмат қилиб менсимаса, ўзингизни хўрлангандек ҳис қилишингиз аниқ. Бахтсизлигимизга сабаб бўлувчи, дилимизни оғритиб, кайфиятимизни кўтарадиган туйғу – ҳурмат ўзи нима? Инонннинг келиб чиқиши, миллати, ёши, савияси, ҳуснидан қатъий назар уни ҳурмат қилиш тўғрими? Жамиятда ҳурматнинг ўрни қандай? Сўнгги вақтларда одамлар ўртасида меҳр-оқибат, ҳурмат деган гап сўзлар тез-тез қулоққа чалинмоқда. Ишни, саломатликни, ҳусн-тароват ва чиройли қоматни йўқотган ҳар бир одам ўзини қадрсиз сеза бошлайди. Шубҳасиз ҳар биримиз ҳурмат ва эътирофга муҳтожмиз. Руҳиятшунослар ҳурматнинг таг замирида қўрқиш ва мулойимликни исташ ётади, деб тушунтирадилар.

Narrator 2 «Ҳарбий одамларни ҳурмат қиламан» дейиш «Мен ҳарбийлардан қўрқаман» деган иборага яқин. Ҳурмат туйғусининг нақадар муҳим ва кучли эканига таъриф берган Жак Руссо бежизга «Инсоннинг ҳурматини жойига қўйиш унга таҳсин айтишдан ҳам муҳим», демаган. Ҳурмат қилиш кўпчилик тасаввур қилганидай фақат бўйсуниш, катталар ва маъмуриятдан қўрқиш ёки илтифотли бўлишни билдирмайди. Асрлар мобайнида ёш, унвон, келиб чиқиш, ишдаги мавқега қараб ўзаро ҳурматда бўлиш одат тусига кирган. Жамиятда ўз ўрнини йўқотган одамлар – ишсизлар, динсизлар, тарбия кўрмаган, ақли заиф ва тиланчилаарни эса аксинча менсимаслик одат тусига кирган. Хўш, қандай қилиб ҳурматни қозониш, уни сақлаб туриш, кимгадир исботлаш ва йўқотиш мумкин?

Narrator 1Европалик файласуфлар инсон ҳар нарсадан қатъий назар албатта қадр-қийматга эга ва қолганлар буни тан олиши керак, деб ҳисоблайдилар. Жинслар ўртасидаги ҳурматга тўхталсак, бу борадаги қарашларни умумлаштириб шундай хулоса қилса бўлади: «Заифлик мулойимлик ва раҳм уйғотиб, эркаклик ғурурини мустаҳкамлайди. Аммо ҳомийлик қанчалик беками кўст бўлмасин, у ҳеч қачон ҳақиқий ҳурматнинг ўрнини боса олмайди.» Аёлларнинг эркакларга нисбатан ҳурмат туйғусига келсак, Алберт Камуснинг «Қўрқувга асосланган ҳурматдан ёмони йўқ» деган иборасини эслаш кифоя. Руҳиятшунослар ҳурмат қилиш кўпчилик ўйлагандек жўн иш эмаслигини билишади. Кундалик турмушдан тортиб сиёсат ва шоу-бизнес оламида ҳам ўзаро ҳурмат ва илтифот етишмаслигининг сабаби бир – одамлар ҳурмат қилишни билмаслигидир.

Narrator 2 Ҳурмат жиддий ва мустаҳкам муносабат ўрнатишда муҳим шартдир. Ғарб олимлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга руҳий ва моддий мадад бериш билан шуғулланувчи ходимларнинг иш самарадорлиги нега паст эканлигини тадқиқ этишди. Аниқланишича, ижтимоий ҳимоя билан шуғулланувчи ходимлар ўзлари ёрдам кўрсатмоқчи бўлган инсонларга ич-ичидан ҳурмат кўзи билан қарамас экан. Ҳақиқатдан ҳурмат қилишни ўрганмоқчи бўлсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга киринг ва турли хил мавзулардан ҳулоса чиқариб олинг. Суҳбатимиз сўнгида шундай деймиз: Одамлар сиз билан учрашгандан сўнг, ўзини бойроқ деб ҳис этсин. Шунга ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top