3:33

Сувга чўмиш

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз биродарлар, сиз билан мен дунёдаги энг бахтли инсонлар хисобланамиз. Сабаби Раббимиз Исо Масиҳ Ўз жонини биз учун қурбон қилди. Ўзининг муқаддас қонини тўкиб ҳар биримизни дўзахнинг азобларидан халос қилди.Унга хамду санолар бўлсин. Бугунги эшиттиришимиз орқали Муқаддас китобдан бир мавзуни танлаб шу тўғрисида сиз азизлар билан бўлишмоқчимиз.

Яъни сувда чўмдирилиш ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Сувга чўмиш ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуддир. Ҳатто дунёда ҳам сувга чўмиш ҳақида турли фикрлар бор. Ҳатто дунёда шундай фикрни ҳам эшитганмиз. Сени обориб сувга чўктириб юборишади деган гаплар. Албатта бу гап ҳар қандай Масиҳга ишонган кишини кулгусини қўзғатади. Ҳаттоки сени алдаб ялонғоч қилиб бошқаларни олдида ювинтиради деган гаплар ҳам мавжуд. Бунинг барчаси ёлғончи шайтондан келиб чиққан гаплардир. Шайтоннинг мақсади ҳар биримизга аёндир. Яъни инсонлар ҳақиқатни билмасин, энг муҳими нажотдан бебахра қолсинлар.

Муқаддас китобдаги сувга чўмдириш ҳақидаги оятларни инсонлар тўла тушунишларига шайтон ашаддий бор кучи билан қаршилик қилади. Минг афсуслар бўлсинки масиҳий биродарлар орасида ҳам айнан сувга чўмдириш ҳақида якдил фикр йўқ. Баъзи биродарлар айтадики масихга ишонгандан кейин бир йил синов даврида бўлиши керак деб, баъзилар эса Масиҳга ишонгандан кейин дарҳол шу кишини сувга чумдириш керак деб айтишади.

Ҳақиқатни эса азиз биродарлар фақатгина Муқаддас китобдан топишимиз мумкин. Муқаддас китоб нима деса айнан шуни биз ҳақиқат деб билишимиз керак. Ҳатто бирон бир машхур масиҳий инсоннинг айтганлари эмас, балки калом нима деб айтганларига ишонишимиз зарур. Энг аввало Муқаддас китобдан бизга маълумки, сувга чумдирилишни Раббимиз Масиҳнинг Ўзи бизга буюрган.

Келинг азизлар Матто Хушхабар китобининг 28 боби 18 ҳамда 19 оятларда ёзилганини биргаликда кўриб чиқсак. Бу оят, Раббимиз Исо Ўз ўлимидан уч кун ўтиб тирилганидан кейин, самога кўтарилишдан олдин ҳар биримизга айтган гапларидир: ” Менга осмонда ҳам ерда ҳам, бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Рух номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар”.

Азизлар, Муқаддас китобнинг бошқа жойларида ҳам сувга чўмиш ҳақида кўп гапирилган. Жумладан айтилганки Исо Масиҳ номидан сувга чўмиб имон келтирилиш. Бошқа ном билан эмас, фақат Раббимиз Исо номидан сувга чўмиш бизларга айтилган. Сувга чумиш орқали Раббимиз билан биз ўлиб қайта тириламиз, бу шунинг рамзий кўринишидир. Кўпчилик айтадики биз сувга чўмиш орқали нажот оламиз деб. Йўқ азиз биродарлар, нажотни бизга Худован қачон беради, қачонки биз гуноҳларимиз учун тавба қилганимизда. Азизлар, ҳар биримизга Худованд Ўзининг донолигини берсин. Шу билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top