3:43

Воизлик 20

MP3

Одамлар Исони кўриш учун ҳар хил сабаблар билан Уни олдига келишар эди. Баъзилари Унинг кимлигига қизиққанлари учун келишарди. Баъзилари эса шифо топиш учун. Яъна баъзилари Исо Масих уларнинг шоҳлари бўлишини ва рим ҳукуматидан халқни озод қилишни хоҳлардилар. Айримларигина,У Худо Каломини ҳокимият билан гапиргани учун Уни эшитишни хоҳлардилар. Бошқалари эса У гапирган гапрларидан ва қиладиган ишларидан хато топишга умид қилардилар.У айбдор бўлгани учун эмас, балки улар Исони, халқни орасида қилаётган хизматига хасад қилганлари учун Уни жиноятда устида айбламоқчи эдилар. Уларга ҳақиқат керак эмас эди. Халқ шуни хоҳлардиларки, Раббимиз уларга нисбатан муҳим одамлардек қарашларини. “Бир неча кундан кейин Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига келди. Унинг уйда эканлиги маълум бўлгач, тезда кўп халойиқ тўпландики, ҳатто эшик олдида ҳам жой қолмади.

Исо эса халққа Худонинг сўзини айтарди”- Ушбу оятни биз Марк китобининг 2 боби 1ва2 оятларида кўришимиз мумкин. Исо ўргатаётган нарсаларни кўпчилик эшитмоқчи бўларди. Чунки Раббимиз халққа Худонинг Каломини ўргатарди. Бир пайт Исони олдига касал одамни олиб келишди. У киши шол бўлганлиги сабабли ўзи юра олмасди.Бу одам ўзини тузатиш учун ҳеч нарса қилолмасди. Ҳеч бир шифокор уни тузатолмасди. Бу эса бизларга инсонларни ожизлигини эслатади холос.Бизлардан хеч биримиз ўзимизни шайтондан, гуноҳдан ва ўлимдан озод қилолмаймиз. Ҳайрли ишларимиз ва тақводор ҳаётимиз ёки кимгадир кўплаб садақа беришимиз бизларни Худованднинг жазосидан қутқаролмайди. Биз ўз кучимиз билан хеч нарсадан озод бўлолмаймиз. Бизни на чўпон, на Муқаддас Китобни ўргатувчи ўқитувчи, на яқинларимиз қутқаролмайди. Ҳеч бир дин ёки ибодатхона бизни қутқаролмайди. Хаттоки сувга чўмиш хам бизни қутқаролмайди. Шундай экан, бизларни ким қутқара олади? Ха

Фақат Раббимиз Исо Масих бизларни хар турли гунохдан ва ўлимдан қутқара олади. Шол одамнинг дўстлари, фақатгина унга ёрдам бероладиган Ўша Раббимиз Исо Масих эканлигини яхши билишарди, шунинг учун хам улар ўзларининг дўстини Раббимиз олдига олиб келишди.Ўзларининг касал дўстини уйнинг томига олиб чиқдилар. Улар томни тешиб уни тўшаги билан айни Исони қаршисига туширдилар. Исо касал одамнинг гуноҳларини кечирди. Раббимиз жумладан шол одамга шундай деди.“Исо уларни ишончини кўриб, шолга: болам, гуноҳларинг кечирилди, — деди” Исо Худо бўлгани учун,У одамларнинг гуноҳларини кечириш ҳуқуқига эга эди. Уламолар, Исо Халоскоримиз бўлиш учун осмондан тушган Худо Ўғил эканига ишонмасдилар. Улар, Исо оддий одам бўлган деб ўйлардилар. Энди ўйлаб кўрайлик. Чўпон, ёки руҳоний, ёки бошқа бир одам даволаш ва гуноҳларимизни кечириши учун Худонинг ҳокимиятига эга бўлоладими? Йўқ! Фақат Худо гуноҳларимизни кечиролади. Раббимиз Исо Масихда шундай хокимият борлиги учун хам, У шол одамни тузатди. Хурматли радио тингловчилар бутун хокимият ва куч Раббимиз Исодадир. Ўзингиздаги барча муаммоларни Унга ишониб топширинг. У хар биримиздан шуни кутмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top