2:50

Болаларнинг ўсишига ёрдам 89

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз мухлислар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг бугунги эшиттиришимиз орқали, мусиқа болаларимизга қандай таъсир қилиши мумкин, шу ҳақида гаплашиб кўрсак.

Ҳозирги кунда истаган мусиқани топиб эшитишингиз мумкин. Бунда ҳеч қандай айб ёки гуноҳ йўқдек кўринади. Айниқса болаларимиз ҳозирги замонавий рэп усулидаги қўшиқ ва мусиқаларни жон дили билан тинглашади. Шундай қўшиқлар борки, айниқса ёшларни умуман яхшилик қилишдан, бошқаларни ўйлашдан умуман узоқлаштириши мумкин.

Ҳатто гиёҳвандликни ёқлаб ёки ичкиликбозликни ёқлаб айтилаётган чет эл қўшиқлари йўқ деб ҳеч ким айтолмайди. Ёшлар, ҳатто болалар ҳам айнан шундай қўшиқларни ёқтириб қолишади. Демак нимасидир ёшларни ўзига жалб қиляпти. Францияда чиқадиган газеталарнинг бирида шундай мақола чоп этилган экан.

Мақола шундай номланади: “Шайтон тирик, у ўзи ҳақида оғир рок мусиқаси орқали намоён қилмоқда”. Ҳамма эмас, айрим оғир рок мусиқа билан шуғулланадиган ашулачиларнинг айримлари гиёҳванд моддалар истеъмол қилишадилар. Бундан ташқари кўплари оккультизмнинг оғир турлари билан ҳам шуғулланишади ва бошқаларни ҳам шу йўлга киришга чақирадилар, айниқса шундай оғир рок мусиқа тингловчиларини.

Ҳозирги кунда ўзимиздаги замонавий қўшиқлар ҳам жуда яхши маънога эга. Тўғри, айримлари бироз паст савияда ишланган бўлиши мумкин. Лекин шу пайтгача биронтаси инсонни ёмон йўлга бошлаши ҳақида эшитмадик.

Бизда ҳам ҳозирги кунда мусиқанинг турли услубда айта оладиган ажойиб қўшиқчиларимиз кўплаб топилади. Лекин инсонга, айниқса болаларимизни тарбиявий аҳамиятига мос қўшиқларимиз кўпайса янада яхши бўлар эди. Ҳар биримиз шуни яхши билишимиз керакки, шундай мусиқалар борки, инсонни ўзлигидан чиқара олиши мумкин.

Шунинг учун азиз радио тингловчи, болаларимиз қандай мусиқа эшитишмоқда, ўзимиз қандай мусиқа эшитяпмиз, ҳаммасини эътиборга олганимиз яхшироқ бўлар эди. Бунинг учун ҳар бир ота-она ўз фарзандларига худди қоровулдек бўлиши лозим. Фақатгина мусиқа эмас, ҳозирги кунда болаларни танлаган йўлидан чиқарувчи омиллар жуда кўплаб топилади.

Азизлар, доимо Худованддан болаларимиз учун ҳимоя сўрайлик. Худованд доимо ҳар биримизни ўз паноҳига олиши учун ибодат қилайлик. Ҳурматли радио тингловчи дўстлар, яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top