3:25

Болаларнинг усишига ёрдамлашиш 42

MP3

Ассалому алейкум қадрли радио тингловчилар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашганимиздан бағоят мамнунмиз. Келинг азиз радио тингловчилар бугунги мавзуимизни ,болаларимизнинг руҳий ўсишига бағишласак. Ўйлаймизки хар бир Масихий ота она ўз фарзандларининг нажотга эга бўлишини жуда жуда истайдилар. Агар фарзандларимиз Раббимиз Исо Масихни юрагига қабул қилса хар биримиз чексиз қувонамиз, ва ушбу ажойиб воқеа хақида биродарларимизга айтишга ва ибодатхоналарда гувохлик беришга шошиламиз.

Ўз навбатида Худовандга ажойиб нажоти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, имкон даражасида яқинларимиз билан бу ҳақида бўлишамиз. Лекин кўпинча анашу қўвончли воқеани айнан боламизнинг ўзидан бошлашни ёдимиздан чиқарамиз. Аслида эса боламизни табриклаб, унга нажотнинг қанчалик мухимлигини тушунтириб беришимиз мухимроқдир. Кўпинча айрим дўстларимиз, бўлди энди ишим битди, болам Раббимизни таниб билди, энди эса тинчман деб ўйлашади.

Агар шундай биродарларимиз бор бўлса бугунги эшттиришимиз орқали уларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдик. Хамма асосий иш энди бошланади. Ха азиз тингловчи ота оналар, хаммаси хали олдинда. Энди фарзандимизга хақиқий рўхий ғамхўрлик қилишимиз керак бўлади. Қайси ота-она янги туғилган чақалоқни ўз холига ташлаб қўяди? Менимча хеч бир ота она буни хохламаса керак. Аксинча, чақалоқ янги туғилганда унга ғамхурлик янада кучаяди.Уни чўмилтиради, эмизади, уйнатади, бор кучини, севгисини унга сарфлайди.

Худди шу сингари юқоридан туғилган, яъни Раббимизни юрагларига қабул қилган фарзандларимиз янги туғилган чақалоқдек гапдир. Улар бизнинг ёрдамимизга муҳтож бўладилар, акс холда улар руҳан усмай қоладилар. Албатта бугун тавба қилган бола эрталаб уйқудан уйғонгач бирданига ўзгариб қолмайди. Шундай пайтларда айрим ота оналар боласининг нажот олганлигига шубха билан қарайдигин бўладилар. Азиз ота оналар.Болаларимизнинг ўзгариши учун вақт керак. Тасаввур қилинг агар ерга бирон бир мевали дарахт эксангиз орадан бир икки йил ўтиб хосилга киради.

Болаларимиз хам шундай гап. Айтмоқчи эмасмиз болаларимизда бир икки йил хеч қандай ўзгариш бўлмайди деб. Лекин хар бир ўзгариш хар биримизнинг Худовандга қилган илтижомизга боғлиқдир. Лекин бир нарсани доимо ёдингизда тутинг вақт ўтиши билан болангизда яхши тарафга хеч қандай ўзгариш кўрмасангиз, ташвишланишингиз ўринлидир. Шундай пайтларда сабабини аниқлашга ҳаракат қилинг. Худовандга ибодатингиз орқали айнан шу муаммоингизни айтишингиз мумкин. Яхши томонга ўзгаришлар бўлиш учун биз болаларимиз билан биргаликда Муқаддас Каломни ўқиб ўрганишимиз лозим. Чунки Худованднинг сўзлари кескир қиличдан хам ўткирроқдир. Энди доимо боламизга этибор беришимизга тўғри келади. Акс холда Шайтон тезда болани юрагини бошқа нарсалар билан тўлдириши мумкин. Бунга эса асло йўл қўймаслигимиз керак. Келгуси эшттиришларимизгача хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top