3:05

Исо Масиҳни билиш

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сиз азиз радио тингловчиларимиз билан эфир орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Бугунги эшиттиришни мен Ғолиббек олиб бормоқчиман. Исо Масиҳни билиш деганимизда фақатгина Унинг исми ёки ким эканлиги ҳақида гап кетмайди.

Келинг ҳурматли радио тингловчилар, яхшиси, бугунги эшиттиришимизни сал бошқачароқ бошласак. Яъни бир саволни ўртага ташлаймиз. Сиз ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун нималарни умид қиласиз? Филиппиликларга ёзилган мактубда Исо Масиҳнинг шогирди Павлус ушбу саволга қуйдагича жавоб беради: “Бир вақт фазилат деб билган нарсаларимини энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман”.

Олдинги ҳаётимизда ўзимизнинг манфаатларимиз, диний қонунларни бажариш ва инсонлардан обру-эътибор олишнинг аҳамияти бор эди. Энди эса Раббимиз Исо Масиҳни билишнинг авзаллиги олдида ушбу нарсаларни фойдасиз деб биламиз. Сиз ва оилангиз учун ҳаётдаги энг керакли нарса Раббимиз Исо Масиҳ орқали Худованд билан алоқада бўлишдир.

Ҳаётингизда қайғулар мавжудми? Исо Масиҳда ором топасиз ва кейинги ҳаётга умид қиласиз. Ёки бўлмаса қандайдир қаршиликлар остида қийналяпсизми? Ишонинг, сизни севган Худованднинг соясида буларнинг барчаси устидан ғалаба қозониб, қаршиликлар остида ҳам сиз муҳаббат ва хотиржамликка тўлиб тошасиз.

Азиз радио тингловчилар, сизлар учун яна бир савол. Ўз хочингни олиб юргин деганда сиз нимани тушуна оласиз? Албатта бу савол устида бош қотирганимизда ҳам биринчи галда Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида ўйлаймиз. Раббимиз ер юзига келган пайитда ва ундан аввал ҳам Унда ҳеч қандай гуноҳ йўқ эди, шунинг учун ҳам Уни Худованд биз инсонлар орасига ўз ишини амалга ошириш учун юборди.

У унчалик кўп биз инсонлар билан бирга бўлмади. Лекин жуда маъноли ҳаёт кечиргани барчамизга маълум. У Ўз ҳаёти давомида жуда кўплаб муаммоларга ва қийинчиликларга дуч келди. Лекин барчасига сабр ва бардош қила билди. Ҳеч кимни кўнглини оғритмади. Аксинча, У барча инсонларга Худованднинг олдига келишлари учун ёрдам берди.

У Муқаддас Китоб орқали барчамизни бўлажак қийинчиликлар ҳақида огоҳлантирди. Ўйлаймизки, ҳозирги кунда ўша огоҳлантириш маълум даражада содир бўляпти. Оҳиригача чидаганлар қутилади. Ушбу сўзлар ҳам Муқаддас Китобда ўз аксини топган. Раббимиз айтганидек хочимизни кўтариб Унга содиқ бўлиш вақти келди.

Шу билан бирга У Ўзига содиқ инсонларни саралаб Ўз хизматида ишлатмоқчи. Хоч қанчалик оғир ва муаммоларга тўла бўлмасин, ҳар биримиз манзилгача етиб боришга ҳаракат қилайлик, шундагина Раббимиз Исо Масиҳга лойиқ шогирд бўла оламиз. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top