3:22

Жанговор топшириқ

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио қаршисида ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Биз руҳий жанг ҳақидаги жиддий тушунчаларни кўп бора эшитган бўлишимиз мумкин.

Аммо ер юзидаги ҳаётимизни Худованд билан кечираётган бўлсакда, айримларимиз руҳий жанг ҳақида кўп нарсани билмасак керак. Шунинг учун ҳам бугунги эшиттиришимиз бошидаёқ ушбу ҳақиқатни айтиб ўтишни ўзимизга ва сиз азиз тингловчиларимизга раво кўрдик.

Биз имонлилар токи бу ерда дунёвий ҳаётда яшар эканмиз қандай «юришимиз» кераклиги ҳақида юқоридан кўрсатмалар оламиз. Муқаддас Ёзувларнинг қуйидаги парчаларини кўриб чиққанимиз ҳамон, ўз руҳий ҳаётимиз асослари ҳақида баъзи бир тушунчаларга эга бўламиз. Бу руҳий жангда «жангчи» сифатида ўзимизни қандай тутишимиз керакли ҳақида бизга кўрсатмалар беради.

Энг аввал, баъзи бир огоҳлантиришларни кўриб чиқайлик. Муқаддас Ёзувлар бизга зулматда юрмаслик ҳақида Юҳанно мактубининг 8:12 оятида огоҳлантиради. Бундан ташқари, табиатимиз амрига бўйсунмаслик ҳақида эса Римликларга китобининг 8:4 оятида айтиб ўтилган. Яна бу оятлардан ташқари, Эфесликларга 4:17, 2 Коринфликларга 4:2, ҳамда Колосаликларга 3:5-7оятлари орқали кўп нарсалардан огоҳлантиради.

Бу дунёда қандай юришимиз кераклиги ҳақида эса Худо Каломи қандай кўрсатмалар беради? Навбатдаги босқичда бу ҳақда муҳокама қиламиз. Муқаддас Калом бизга нурда ва ҳақиқатда юришни 1 Юҳанно Китобининг 1:7; 3 оятларида айтган. У билан доимо алоқада бўлишимиз ҳақида эса Колосаликларга мактубининг 2:6, Руҳ амри остида яшашни Галатияликларга мактубининг 5:25 оятида гапиради.

Умуман Муқаддас Китобда жуда кўплаб оятлар орқали Худованд бизларни огоҳлантиради. Яна жуда кўплаб оятлар орқали эса Ўзининг тўғри йўлини ҳар биримизга кўрсатгандир. Азизлар, биз кундалик руҳий жангларга жалб қилинган жангчилар сифатида маълум бир руҳий фактларни билишимиз жуда зарур.

Чунки бу фактлар душман билан муваффақиятли жанг қилишда жуда керак бўлади. Иблис ва унинг малайларига қарши урушда самарали ҳаракат қилиш учун шу фактлар жуда ас қотади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, бугун амрлар яъни бизнинг «жанговор буйруқларимиз» ҳақидаги қисқача эшиттиришимиз ниҳоясида биз шундай ҳақиқатларга эга бўлдик.

Муқаддас Калом бизга Худога маъқул келадиган ҳолда яшаш кераклигини, Салоникаликларга мактубининг 4:1ояти орқали амр қилади. Шундай экан азизлар, ҳар биримиз ушбу жангда ғолиб келайлик, токи келажакда Худованд билан бирга жаннатда бўла олишимиз учун. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top