Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Кўпинча киноларда ёки биронбир детектив китобларни ўқиганимизда бир нарсани гувоҳи бўлишимиз мумкин. Яъни бирон бир катта ташкилотни хужайинини йўқ қилиб ёки унга қандайдир айбларни қўйиб, кимдир унинг жойига ўтирмоқчи бўлади.
Инсонларнинг энг катта душмани бўлмиш шайтон ҳам шунга ўхшаш саҳнани бир вақтлар намойиш этгани ҳеч биримизга сир эмас. Худонинг ўрнини эгаллаш учун қилган бефойда уринишлари билан бир қаторда шайтон ўзига сажда қилишларини истайди. Матто Хушхабар Китобининг 4:8-9 оятлари ва Ваҳий Китобининг 13:4 то 12 оятларигача ҳам шу ҳақида гапиради.
Худо бу хоҳиш-истакларни пучга чиқариб, шайтон кўтарган исённи бостиргач, у Худога бутунлай қарама-қарши бўлиб қолди. Бизнинг Худовандимиз муқаддас ва пок бўлган бир пайтда «у ўта маккор»дир. Юқорида айтиб ўтилган хусусиятларга қўшимча қиладиган бўлсак, беҳисоб ёвузлик ҳам шайтон табиатининг ажралмас қисмидир. У ҳамиша Худога, Унинг халқига ва Унинг ҳақиқатларига қарши иш юритади.
Биз инсонлар шуни яхши билишимиз керакки, шайтон ҳар доим бизнинг манфаатларимизга қарши чиқади. У ўзининг разиллиги билан инсонни гуноҳга ботирди ва бу билан у ўлим ҳокимлигига эришди. Аммо Раббимиз Исо Ўзининг хочга михланиши ва қайта тирилиши билан ўлимни ҳам енгиб чиқди деб ёзади Ибронийларга мактубининг 2:14-15 оятларида.
Энди эса азиз радио тингловчилар, Худонинг халқига қарши туриш, Худо хизмати ва ишига тўсқинлик қилиб зиён етказиш учун шайтон фойдаланадиган турли хил усуллларга диққат-эътиборимизни қаратайлик. Ўзининг бузуқ ниятларини амалга оширишда шайтон фойдаланадиган ўзига хос усуллардан бири бу васвасага солиш усулидир. Шайтон одамларни турли хил йўллар билан гуноҳга бошлайди. Баъзан искариотлик Яҳудо воқеасидаги каби тўғридан-тўғри гап орқали васвасага солади .
Баъзида эса сохта пайғамбарлар кўринишидаги ўзининг жин-ажиналари орқали бу ишни бажаради. Шайтоннинг одамларнинг шахсий заифликларидан фойдаланиши ҳам тез-тез учраб турадиган ҳол. У ҳатто Исо Масиҳни ҳам васвасага солган, дунё устидан ҳокимлик ва салтанатни ваъда қилиб, Уни гуноҳ қилишга ундаган. Одамзотни васвасага солиш билан бир қаторда, шайтон ёлғондан фойдаланиб ҳам ҳузур қилади.
Унинг ёлғон табиати Раббимиз Исо ёқлаб чиққан ҳақиқатнинг бутунлай аксидир. Шайтон кўп ишлатадиган энг катта ёлғонлардан бири солиҳ бўлмай туриб ҳам марҳаматга эришиш мумкин, деган бузуқ фикрдир. Бу ёлғонни унинг деярли ҳамма васвасасида кўриш мумкин. Унга ишонманг азизлар. Доимо Худованддан ўзингиз ва яқинларингиз ҳамда биродарларингиз учун марҳамат ва химоя қилишини сўранг. Хайр.