3:23

Руҳий ғалаба 134

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Азиз биродарлар, агарда мен бетартиб ўтмишим шакллантирган схема ва намуналарга қараб қилган ҳаракатларимнинг бефойда ва бўлмағур эканлигини англаб етсам ва Худонинг хоҳиш-иродасига қараб ҳаракат қилишни бошласам, ички дунём тартибга келади.

Раббимиз Исо Масиҳга эргашган ва охир-оқибатда Унинг жамоатига асос солган ўн икки киши ғаройиб одамлар гуруҳидан иборат эди. Уларнинг орасида Ҳазрати Исо хизмати билан боғлиқ ишни топшириш учун мен танлашим мумкин бўлган ҳеч ким йўқ эди, нари борса, балки Юҳаннони танлаш мумкин, чунки у менинг фикримча, тажовузкор эмас ва ўзини бошқара оладиганлардан эди деб айтишимиз мумкин.

Йўқ, балки мен уларни танламаган бўлардим. Бироқ, Раббимиз Исо Масиҳ уларни Ўз ёнига чақирди ва натижа нима билан якун топганини сиз, азиз радио тигловчи, яхши биласиз. Очиғини айтсам, Ҳазрати Исо рад қилган кўнгиллиларнинг ичида бир нечтаси менга кўпроқ ёқади.

Улар ғайратли, эзгуликни кўра оладиганлар хилидан эдилар. Бу одамлар иштиёқ ўти билан чақнаб туришарди. Исо эса уларни рад қилди! Қизиқ, нима учун Раббимиз шундай қилди?

Балки Ҳазрати Исо Ўзининг ҳар бир нарсанинг туб моҳиятини тушуна олишдек ғаройиб қобилияти билан бу одамларнинг ички дунёсига назар солиб, қандайдир камчиликларни кўра олгандир? Эҳтимол, У бу одамларда ўзини кўрсатиш учун зўр бериб интилишга мажбур бўлган, ҳолдан тойган одамларни кўргандир.

Балки, улардаги айнан менга ёққан нарса: қаердан бошлаб, қаёққа қараб юриш кераклигини ўзлари ҳал қила олишлари учун вазиятни қўлга олмоқчи бўлганликлари асл муаммо бўлган бўлиши ҳам мумкин. Эҳтимол (бу шунчаки тахмин холос), ўзга юртларга борганда бундай кишиларнинг шахсий режалари аввалгига қараганда янада кўпайиб кетган бўлармиди.

Чунки уларда шахсий режалар ва лойиҳалар, мақсадлар ва вазифаларнинг аниқ бор бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас. Аммо Раббимиз Исо Масиҳ ўз интилишлари билан машғул бундай одамларнинг ички дунёсида қудратли ишларни амалга оширмаган.

У ҳеч қачон бундай қилмаган. Бундан кўриниб турибдики, У Ўзи танлаган кишилар билан ишлашни маъқул кўради. Мана нима учун Муқаддас Китоб кўнгиллиларни эмас, балки фақат чақирилганларни тан олади. Азиз биродарлар, келинг, ҳар биримиз Раббимизга маъқул келадиган масиҳий бўлишга интилайлик.

Шунинг билан, ҳурматли тингловчи, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Мактубларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўлланг. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top