3:25

Руҳий ғалаба 10

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли азиз радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна ҳаво мавжлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек сиз, азизлар билан, бир неча дақиқа давомида бирга бўламан. Худо Каломига кўра, фаришталарда маълум бир кўринишдаги тартиб мавжуд. Бу дегани қуйи лавозимдагиларнинг юқори лавозимдагиларга бўйсуниш тартиби.

Келинг азиз мухлислар, бу ҳақда қисқача тўхталиб ўтайлик. Олий мартабага эга бўлган фаришталар, Яҳудо китобидаги 1 бобнинг 9 оятида Микойил фаришта, яъни «бош фаришта» ва яна «буюк ҳимоячи» ҳам деб аталган. Айнан шу Микойил «бош фаришта» деб тан олинган ягона фариштадир. У бу мартабага эга бўлган яккаю- ягона фариштадир.

Бош фариштанинг вазифаси Исроилни ҳимоя қилишдан иборат. У «Исроилни ҳимоя қилувчи Микойил» деб ёзади Дониёр китобининг 10 боби 21 ояти. Бундан ташқари Микойил илк ҳимоячилардан бири ҳам бўлган. Бу Худо фаришталарининг олий табақаси ҳисобланса керак. Эфесликларга мактубининг 3 боби 10 оятида Муқаддас Калом «самовотда ҳоким бўлган кучлар» ҳақида гапиради.

Кўпчилик Муқаддас Китоб изланувчилари бу жумлани бошқарувчи фаришталар, деб талқин қилиш мумкин, деган тахминга борадилар. Нима бўлганда ҳам, бу тоифадаги фаришталар ҳақида бошқа маълумотлар йўқ. Энди эса етук шахслар ҳисобланадиган фаришталар ҳақида бироз суҳбат юритсак. Микойил исмининг маъноси «Ким Худо суратига ўхшаш?» деганидир.

У юқорида айтиб ўтганимиздай, Муқаддас Каломда айтилган бирдан-бир бош фариштадир. Микойил Исроилнинг ҳимоячиси бўлиб, Буюк мусибат пайтида у шайтон ва унинг хизматкорларига қарши Исроил номи ҳаққи уруш эълон қилади. Бу хақида Ваҳий китобининг 12 боби 7 ҳамда 9 оятларида ўқиш мумкин. Микойил, шунингдек, ҳазрати Мусонинг жасади ҳақида иблис билан баҳслашади, аммо уни қарғашга журъат қилолмайди ва ҳукм қилишни Худога топширади.

Иегова гувоҳлари эса, Микойилни Исо Масиҳга қиёслайдилар. Бироқ, бундай қараш Раббимиз Исони шайтоннинг олдида ожиз қилиб кўрсатиб қўяди. Шу сабабдан, бундай тушунчани тўғри, деб қабул қилолмаймиз. Жаброил, Унинг исми «Худонинг одами» ёки «Худо қудратли» деган маънони билдиради.

Жаброил фаришта ҳақидаги Муқаддас Калом оятларининг ҳар тўрттасининг бирида у Осмон Шоҳлиги режалари ҳақида хабар берадиган Худо элчиси сифатида қайд қилинади. У пайғамбарлар ва Исроил халқига кўриниб, уларга Худонинг Ҳазрати Исо ва Осмон Шоҳлиги тўғрисидаги режаларини тушунтириб беради. Муқаддас Каломнинг муҳим парчаларининг бирида Жаброил етмиш карра етти йиллик яъни, 490 йиллик давр воқеалари ҳақида тушунтириб бера олган. Азиз радио тингловчи биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканмиз, оилангизга марҳамат, барака ва тинчлик тилаб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top