3:36

Руҳий ғалаба 18

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Жинлар ҳам одамларнинг онггига ўз таъсирини ўтказа оладилар. Иблис бошида ёлғон ишлатди, ҳақиқатни нотўғри тушунтирган ҳолда, Момо Ҳавонинг Худо ҳақидаги фикрларини ўзгартирди ва уни гуноҳ қилишга ундади.

Иблис ва унинг жинлари ҳозирги кунгача одамларнинг ақл кўзларини «кўр» қилиб, уларнинг онгига таъсир ўтказиб келмоқда. Бу ҳақида 2 Коринфликларга мактубининг 4 боби 4 оятидан билиб олишингиз мумкин. Коринфликларга мактубдан олинган бу парча шуни кўрсатадики, иблис инсоннинг ўйлаш ва фикрлаш қобилиятига таъсир ўтказа олади.

Бу парча ҳали нажот топмаган одамларга тегишли эканини биз яхши биламиз. Аммо иблис имонлилар онгини ҳам заҳарлай олишини унутмаслигимиз керак. 2 Коринфликларга мактуби 11 боб 3 оятда шу ҳақида сўз юритилади. Иблис ҳамиша уларни «Ҳазрати Исодаги соддаликларидан» айиришга ҳаракат қилиб келган. У шу йўл билан имонлини унинг Раббимизга хос соддалигидан маҳрум қилиши мумкин.

Ёқуб мактубининг 3 боби 15 оятида ёзилишича, дунёга хос донолик жин-ажинадан бўлиб, ҳасадгўйлик ва худбинликка олиб келади. Ўй-фикрларни тўла-тўкис Исо Масиҳга бўйсундириш билан жинларнинг онгимизга ўтказадиган таъсиридан ҳалос бўлишимиз мумкин (2 Коринфликларга мактуби 10 боб 5 оят). Шунга ўхшаш амр Филиппликларга мактубининг 4 боби 6-8 оятларида ҳам берилган.

Имонли киши ҳар бир тилагини ибодат ва илтижолар билан Худога ишониб топширса ва ҳақиқий, мўътабар, тўғри ва соф нарсалар ҳақида фикр қилса, унинг ақл-идроки ҳамиша ҳимоя остида бўлади. Учинчидан, жинлар одамни алдай оладилар. Ҳаворий Павлус Салоникадаги ёш имонлилар жамоати ҳақида жуда кўп қайғурган эди.

Павлус қайғу ва қувғинлар таъсирида иблис имонлилар жамоатини йўлдан оздиришидан қўрққан эди. Салоникаликлар Хушхабарни қувонч билан қабул қилган бўлсалар ҳам, уларнинг имон-эътиқодлари шайтоннинг ҳужумлари таъсирида нотўғри йўналиш олиши мумкин эди. Иблис ўзига хизмат қиладиганлар орқали ҳам имонлиларни чалғитиши мумкин.

Ҳаворий Павлус «Фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким руҳи ҳозир ҳам осий бандаларда амал қилмоқда», деб айтиб ўтган эди Эфесликларга мактубининг 2 боби 2 оятида. Контекстга эътибор берадиган бўлсак, шайтон ўз ақл-идроки ҳамда танасининг хоҳиш-эҳтиросларига бўйсуниб яшайдиган имонсизларни осонгина алдашини билиб оламиз. Матто китобининг 13 боби 19 оятида эса шайтоннинг ёлғонлари ҳақида қўшимча қилиб, имонсизлар Худо Каломини эшитаётганларида шайтон уларнинг юрагидан Каломни ўғирлаб кетади ва ҳақиқатни тушунишларига тўсқинлик қилади, деб айтилади. Азизлар, шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, яна радио орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top