MP3

Ассалому алайкум азиз тингловчилар. Сиз билан яна мен Зафарбек микрофон олдидаман. Ўтган сафарги эшиттиришда сиз билан Ҳудо билан яҳши ва дўстона муносабатда ҳаёт кечириш ҳақида суҳбатлашган эдик. Ундан ташқари биз ибодат қилиш ҳақида ҳам бир оз сўз юритган эдик. Азизлар, сиз бир кунда Ҳудога қанча вақт ажратасиз? Вақт ажратишда мен албатта Ҳудо билан бирга сокин вақтни ўтказиш ва У билан бирга алоҳида вақт ўтказишни назарда тутяпман. Ҳаёт тез маромда кетмоқда. Эрталаб азонда туриб ишга чопамиз, ишдан албатта кеч келиб, овқатланиб уҳлашга кетамиз. Ёки бўлмаса кўпчилик ойинаижаҳон олдида уҳлаб қолиши ҳақида ҳам гапирсак бўлади. Ҳуллас ҳаёт ташвишлари бизни ўзига қул қилиб олганлигидан Худога бағишлашимиз керак бўлган вақтни деярли топа олмаймиз. Ўзингиз сабаб нимада деб ўйлайсиз? Менимча бу жуда жиддий муаммо. Ҳудони унутиб юбориш биз инсонлар учун даҳшат кабидир. Ҳаётда қандай ютуқларга эришмайлик, барибир Ҳудосиз буларнинг барчаси бефойдадек туюлади. Азизларим, Ҳудони унутиб юборишни ҳудди фарзанд ўз ота-онасини унутиб юбориши билан солиштирсак бўлади. Биз бўмаганида ота-онамизга жа бўлмаганида телефон қилиб қўямиз. Ҳудочи? Ҳудо ҳам худди севувчи отадек фарзандларидан ғамҳўрликни кутади. Худо албатта бефарқликни ёқтирмайди. У биз ҳақимизда ҳардойим ғамхўрликда экан, унда биз ҳам У ҳақида ўйлашимиз керак. Ундай экан, биз Худога вақт ажратишимиз керак. Вақтимиз бўлмаса Худога қаердан вақт топамиз дейсиз. Азизларим, Худога вақт ажратиш учун биз дўстлар билан ёки бефойда ишларни қилишга кетадиган вақтни бироз камайтирсак етарлича вақтни тежаб олган бўлар эдик. Кўпчиликни гапига қараганда йигирма тўрт соат бир кунда камлик қилар эмиш. Дўстлар, сиз бунга ишонасизми? Шахсан мен бунга умуман ишонмайман. Худо нақадар доно ва буюкдир. Худо оламни яратган. Унинг қудратини чегараси йўқдир. Худо туну-кунни яратиб йигирма тўрт соатни бизга етарли қилиб берган. Ҳамма айиб ўзимиздадир. Гап шундаки, Худо бизга берган йигирма тўрт соатни нотўғри бошқаришимиз деб вақтимиз хеч нарсага етмайди. Вақтимизга бефарқ бўлиб, қилишимиз керак бўлган ишларимиз приоритетини нотўғри тузганимиз туфайли биз ҳардойим вақтимиз йўқ деган сўзларни қайта-қайта айтаверамиз. Азизлар, кўзингизни очинг. Аҳир Худо билан бирга бўлиш нақадар шириндир. Унинг севгисининг бағрида ором топиш дунёдаги барча бизга ёқган нарсалардан анча афзалроқ эканини таътиб кўринг. Азизлар, келинг бирга Яратувчимиз ва Парвардигоримизга ибодат қиламиз. У билан яқин муносабатда бўлиш учун Унга қўлимизни очиб ибодат қиламиз. Осмондаги Отажон, бизни севганинг учун рахмат. Бизни яратган барча мавжудодларинг олдида юқори қўйганинг учун Сенга шукурона билдирамиз. Худойим, Сен билан яхши ва яқин муносабатда бўлиш иштиёқини бизга юборгин. Муқаддас Рухинг юрагимизда маскан қилсин. Кунимизни Сен билан бошлаб Сен билан тугатайлик. Оллоҳим, бизга бўлган муҳаббатингни аллақачон исботлаб бердинг. Ҳазрати Исонинг қони орқали гунохларимизни ювиб ташладинг. Бизни муқаддас қилдинг. Энди биз Сенинг бағрингда ором топиш имкониятига эга бўлдик. Сенга кўпроқ вақт ажратишга бизга ёрдам бергин. Худойим, Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top