3:38

Гунохга қарши кураш

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Менинг исмим Зафарбек. Азизлар, сизга маълумки биз ушбу дастурларимиз орқали Яратувчимизга ибодат қилиб Муқаддас Каломдан баъзи оятларни хам кўриб чиқамиз. Дўстларим, келинг бугун азиз хаворий Павлуснинг Римдаги иймонлилар жамоатига йўллаган мактубини кўриб чиқайлик.

Бизга маълумки, Илоҳий Қонун табаррукдир. Бироқ мен эса – гуноҳга қул бўлиб сотилган ожиз бандаман. Шундан ўзим қилаётган ишларни ўзим тушунмайман: мен нимани хоҳласам, уни қилмайман ва нимани ёмон кўрсам, уни қиламан. Агар мен хоҳламаган нарсани қилаётган эканман, бу билан Қонуннинг яхши эканлигини маъқуллаётган бўламан. Демак, бу ишларни мен ўзим эмас, балки юрагимдаги гуноҳ қилаётган бўлади. Менда, яъни ирсий табиатимда яхши нарса йўқлигини аниқ биламан. Яхшилик қилиш истаги дилимда бор бўлса-да, уни рўёбга чиқаришга кучим етмайди. Мен истаган яхши ишни қилмаяпман, аксинча, истамаган ёмон ишни қиляпман. Агар истамаган ишни қилаётган эканман, демак, бу ишни мен ўзим эмас, балки ичимда турадиган гуноҳ қиляпти.

Мен бундан ушбу қоидани чиқараман: яхшилик қилмоқчи бўлганимда, қалбимда ҳамиша ёмонлик пойлаб туради. Худонинг Қонунидан ички борлиғим завқ олади-ю, аммо аъзойи баданимда бошқа бир қонун иш кўради: бу қонун онгим маъқуллаган Худо Қонунига қарши курашиб туради ва аъзойи баданимда амал қилувчи гуноҳ қонунига мени асир этади. Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мени ким қутқарар экан? Худога шукр, Раббимиз Исо Масиҳ соясида Ўзи қутқаради! Хулласи калом, мен онгим билан Худо Қонунига риоя этсам-да, вужудим билан гуноҳ қонунига хизмат қиламан. Шундай қилиб, Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши энди ҳеч бир маҳкумлик йўқдир. Исо Масиҳ умматига ҳаёт берувчи Руҳнинг Қонуни мени гуноҳ ва ўлимни ҳосил қилувчи Қонундан озод қилди. Инсон табиати ожизлиги туфайли Илоҳий Қонун ўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Қонун улгура олмаган ишни эса Худо қилди: У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб оламга юборди ва Уни гуноҳ учун қурбонликка бағишлади, шу йўсин инсон табиатидаги гуноҳни маҳкум қилди. Худо буни, Илоҳий Қонун талаблари табиат амри билан эмас, Руҳ амри билан яшаётган бизларда бажо бўлсин, деб қилди. Азизларим, келинг биз хам қўлимизни ибодатга очиб азиз Раббимизга шукуронларимизни билдирамиз. Худойим, муқаддас Отажонимиз, бизни севганинг учун катта рахмат. Бизни нафақат севиб, баълки ўзинга азиз ва бебахо бўлган улуғ Зот хазрати Исо Масихни қурбон қилиб бизни шайтон занжирларидан озод қилдинг. Худойим, менга одат бўлиб қолган гунохларим учун Сендан кечирим сўрайман. Хаворий Павлус айтганидек, мен хам истамаган ишни қилишга одатланганман. Мен хам гунох қилишни яхши кўраман. Чунки менинг хам вужудим гунохкордир. Худойим, мен бундай бўлишни истамайман. Мен бундай хаёт кечиришни асло истамайман. Мен Сен билан жуда яхши муносабатда бўлишни истайман. Мен фақат Сен деб яшашни, фақат Сенинг улуғ номингни улуғлаш учун яшашни истайман. Худойим, Сенинг шохлигингда гунохкорга ўрин йўқдир. Сен билан бирга бўлиш учун гунохдан юз ўгиришни истайман. Гунох мен устимдан хокимлик қилишини асло истамайман. Худойим, яхшиямки Сен бизга хазрати Исо Масихни бердинг. Яхшиямки, хазрати Исо биз учун қонини тўкиб гунох хокимлигидан бизни озод қилди. Худойим, бизни гунох қилишдан Ўзинг асрагин. Биз хам муқаддас хаётга эга бўлайлик. Худойим, мен Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдим. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top