ХАр қандай вақтда, кундузими ёки кечаси, менинг қандай холатда эканлигимдан қатъий назар мен бехад севимлиман.
Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Сизларга хам айнан юқоридаги сўзларни айтмоқчимиз. Хар қандай вақтда, кундузими ёки кечаси, сиз қандай холатда бўлманг, сиз бенихоя севимлисиз! Хаётингизда бирор марта чўлда бўлганмисиз? Чўл шамол кишининг юзларини қуритиб, лабларини ёради. Бу шамол кўзингизга қум тўлдиради. Бундай шамолда, жазирамада томоқлар қақраган холда юриб бўлмайди. Ха, мен бир марта ўшандай холга тушганман. Чўлга саёхат қилган эдим. Аммо чўлга боргандан сўнг, тоғларгами, ёки денгиз сохилигами бирор бошқа жойни танламаганимдан афсусландим. Чўлга келгач, ўз-ўзимга савол бердим: Нега бу ерни танладим ўзи? Қақраб ётган чўлни кўриш зарур эдими менга. БУ ерда илон ва чаёнлардан бошқа нима бор ўзи? Шуднай тушкунликда, ўз-ўзимдан хафа холда саёхатни давом эттирдим. Аммо кутилмаганда бутунлай бошқа бир манзара устидан чиқиб қолдим.
Қаршимда чўл ўртасида сув оқиб ётган эди. Мен буни сароб деб ўйладим. Бироқ бу сароб эмасди, хақиқат эди. Бу сув борган сари пастга ва пастга оқиб кетаверарди. У чўлнинг юқори қисмидан бошланиб, мен турган жойгача келган ва ундан яна пастга оқаётган эди. Бу сув шунчалик тиниқ ва ширин Эдики, бу ерга келадиган саёхатчиларнинг жонига оро кирадиган ягона нарса шу эди. Мен сувнинг юқори қисмига қараб юравердим. Унинг бошланиш жойини топмоқчи эдим. Бу сув иккита булоқдан оқиб чиқаётган сув экан. Ўша булоқлардан бирини топдим. Бу булоқ шундоққина қумнинг тагидан отилиб чиқаётган эди. Бу ерга сувни бирорта труба орқали олиб келишмаган. Чунки бунинг учун трубалар етмас эди. Чўл бенихоя катта, бунинг устига чўлнинг қоқ ўртасига сув келтириш кимга хам керак. Бу ернинг тагидан чиқаётган сув эди. БУ сув ер остидаги артезан қудуқлардан чиқаётган сув эди. Бу холатни кўриб жуда хайрон қолдим. Бу саёхатдан қайтгач ўз Ишим билан овора бўлдим.
Хаётимда қийинчиликлар бошланиб, яна Худовандга нола қила бошладим. Хаётнинг аёвсиз шамоллари калтакланиб, кўзларимга чўл шамоллари учирган қумлар кираётган бир пайтда мен қандай қилиб СЕн учун тирик қола оламан? Кўзларим поении йўқ чўлга боқишдан чарчаган бир пайтда, мени тутиб турадиган нима бор? Мен бу дунёни ўзгартира олмайман. БУ дунё қашшоқликка, адолатсизликка, очкўзликка, ёвузликка, қотилликка, ва ўлимга тўла. Мен бу дунёда нимага умид қилиб яшай? Бу дунёдаги хафачиликлар, тушкунликлар, чалкашликлар орасида қандай қилиб яшил ва гуркираган холда бўлишим мумкин? Яна Сенинг жаннатингга элтадиган йўл борми?
Мен ўшанда «Йўқ” деган овозни эшитгандай бўлдим. “бу йўл сен учун ёпилган. Аммо қулоқ сол. Мен сен учун ундан хам яхшироқ жой хозирлаб қўйганман. Мен сени ўша ерга олиб бораман.
Хаётингнинг ўлик сахросида оазис пайдо қиламан. Мен сенга ўша булоқни кўрсатаман. Сен хаётингдаги булоқни қумлар кўмиб қўйишига йўл қўйгансан. Мен сенга айтаман, ўша қумликларни суриб ташлаб,мен сенинг хаётингга қўйган булоқдан қониб-қониб ич.” Бу воқеалар менинг Худованд йўлида яна хам мустахкамланишимга сабаб бўлди. Мен Худованд хаётим сахросининг қоқ ўртасида хам ажойиб, мовий, кўзни қувонтирадиган оазис пайдо қилишга қодир эканлигига ишондим. Сиз хам ишонинг. Сизда хам умид бор. Хар қандай қийин ахволда хам бир ўзингиз эмассиз. Худованд сиз билан. Хар қандай қийинчиликлар орасида сиз учун бир иноят бор. У доим сиз билан бирга. Шундай экан қийинчиликларни У билан бирга енгишингизга ишонинг. Худованд сиз ва бизнинг кучимиздан ортиғини бермаслигига ишонинг. У сиз кўтара оладиган даражада беради. ХАр қандай холатда Унга суянинг.