4:02

Севимли деб аталувчи Булоқ

MP3

“Эганг, сенинг Худовандинг сен билан бирга, У сени қутқаришга қодир. У сендан завқланади. Сени Ўзининг мухаббати билан тинчлантиради. Қўшиғи билан сени хушнуд этади.” Зафаниё 3:17

Хеч нарса бутун коинот ва борлиқдаги хеч бир нарса шартсиз севилишга тенг келолмайди.

Ассалому алайкум қадрдонлар. Мен сахрога қилган саёхатим давомида чўлнинг қоқ ўртасида ирмоқ оқиб ўтганини кўрдим. У чўлнинг юқори қисмидан бошланиб, қуйига ундан кейин эса яна хам пастроққа оқиб борарди. Мен бу ирмоқнинг бу қадар соф ва гўзаллигидан хайратланиб, унинг манбаини топишга қарор қилдим, Мен бу манбани топдим хам. Аввалига ўша ирмоқни хосил қилган биринчи булоқни топдим. Бу булоқ тўғридан-тўғри қумнинг тагидан отилиб чиқаётган эди. Мен бу сахрони ўзимнинг хаётимдаги сахрога ўхшатдим. Мен топган булоқ эса Худди мен хаётимда топган Жаннатга ўхшарди. Бу жуда ажойиб эди. Бироқ сахронинг яшил водийга айланиши учун яна бир булоқ керак эди. Мен ўша иккинчи булоқни хали топмаган эдим.

Бу булоқ менинг хаётимдаги курашлар, чалкашликларга қарши мархамат бўларди. Мен анча вақт иш юзасидан келишмовчиликларни, шахсий хаётимда оғриқларни, муносабатлар бузилишини ва қалбимда бўшликни хис қилиб яшадим. Мен ХУдованддан ибодат қилиб сўрадим. Худовандим менга булоқ керак. Мени оби-хаёт билан таъминлаб турадиган булоқ керак. Акс холда бу дунёнинг сахросида мен қандай қилиб кўкара оламан. Мен қандай қилиб яшаб кета оламан? Сендан яширинишга харакат қилишдан хеч қандай фойда йўқ, Раббим. Сенинг кўзларинг қалбим сахросининг хар бир қарич ерини билади. Бу сахрода туз ёйилиб ётибди. ЌЕч қандай сув йўқ, агар бор бўлса хам фақат ёмон сув бор. Мен ўз қалбимдаги сахродан қочиб кета олмайман. Бироқ Худовандим мен жуда чанқаганман. Мен қалбимдан доимо сув оқиб чиқишини хохлайман. Хеч қачон тугамайдиган, менинг чанқоғимни қондириб турадиган бир булоқ пайдо бўлишини истайман.

Бир куни Худованд бу ибодатимга ғалати бир холат билан жавоб берди. Худди ИБрохим пайғамбарнинг чўриси Хожарнинг кўзлари очилиб, қудуқни кўриб қолганидай, Худованд қалбимдаги умидсиз сахронинг ўртасида булоқни кўришим учун менинг хам кўзларимни очди. Бир куни мен жуда қийин ахволга тушган бир аёлни учратдим. У уйига кетиши керак аммо шахардаги муаммо туфайли уйига боролмаётган эди. Уни ўз уйимга таклиф қилдим, У билан бир неча кун сухбатлашдик. Ишдан бўш пайтларимда фақат у билан вақт ўтказардим. Худо хақида гапирдим. Мумкин қадар унинг оғирини енгил қилишга харакат қилдим. Бироқ кетадиган кунига бориб, унинг ахволи яна хам оғирлашди. Мен қилган барча харакатларим бекор эканлигидан афсусландим. ШУндай бўлса хам китобимни олиб ўқий бошладим. У ерда: «Яна Осмон Шохлиги нодир марварид ишлаётган бир савдогарга ўхшар. У қимматбахо марваридни топганда, бориб бор-йўғини сотиб, марваридни харид қилибди.”

Ўша захоти Худованд менга гапирди: «Менга қулоқ сол, қизим. Сен менинг қимматбахо марваридимсан.” Мен китобни ёпиб: Мен шунча қимматбахо марваридманми? Менинг қадрим йўқ. Мен хеч нимага арзимайман. Ўша куни мехмонимни кузатиб қўйдим. Уйга қайтганимда стол устида кичкина қутича ётарди. Уни очиб кўрдим. Ичида марварид кўзли узук бор эди. Мехмон менга хат қолдириб, бу узукни миннатдорчилик сифатида қолдирган эди. Бу совғани кўргач, бугун тонгда Худованд менга айтган гаплар ёдимга тушди. Мен унинг қимматбахо марваридиман. Мен Унинг севимли фарзандиман! Мен Унинг танланганиман. Шунда менинг қалбимдаги хеч нарсага арзимайман деган хислар йўқолди. Албатта табиатан мен хеч нимага арзимайман, бироқ Худодаги янги хаётимда эса жуда қадрлиман. Мен покланган, тозаланган ва солих кишиман. Сиз-чи, азизлар? Сиз ўзингиз хақингизда қандай фикрдасиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top