MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Эфирда сизлар учун “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, сиз билан эфир орқали бўлса-да яна дийдор учрашганимиздан бағоят миннатдормиз.

Азизлар, биз Худовандни қанчалик кўп билганимиз сайин, Уни шунчалик кўп севамиз ва қанчалик кўп севганимиз сайин, шунчалик кўп Унга бўйсунишни истаймиз. Азизлар, Худовандни билганимиздан кейин Уни ҳақиқат эганлигини тан оламиз.

У албатта ишончга лойиқ Худодир. Биз ишонган Худованд меҳрибон, ғамхўр, шу билан бирга кучли Худодир. Азиз биродар, агар Худовандни севаолмасак, Унга бўйсуниш биз учун катта муаммо бўлади. Иброҳим бобомиз қандай қилиб халдейларнинг Ур шаҳридан кетди ва чўлда Худовандга ишониб яшади?

Жавоб эса оддий. Албатта, у Худовандни билгани учун Уни севар эди. У Худованднинг Ўзига ишонувчиларни ҳеч қачон ташлаб қўймаслигини яхши билар эди. Азизлар, Иброҳим бобомиз Худованд уни ҳимоя қилишини билгани учун ҳеч нарсадан қўрқмади.

Шу билан бирга Худованд уни бутунлай бошқаришини билгани учун ҳам у ўзини ёлғиз ҳис қилмади. Азиз биродарлар, айнан шу нарса бугунги кунда ҳам заррача бўлса-да, ўзгариб қолгани йўқ. Агар биз Худони билсак, Уни сева оламиз, Уни севганимизда эса Унга хурсандчилик ила бўйсунамиз.

Азизлар, шу ерда бир муҳим савол туғилади. Нима учун Раббимиз Исо Масиҳ Худовандга бўлган севгимиз биринчи ўринда бўлишини истайди? Бундан ташқари, Раббимиз Исо Масиҳ имон, суяниш сўзларидан кўра, кўпроқ севги сўзига урғу беради.

Аввалом бор шуни айтиб ўтишимиз керак-ки, Худованд инсонларга нима яхшилик бўлиб хизмат қилишини билади. Бундан ташқари, Худованд нафақат бутун борлиқни, шу билан бирга энг муҳими, инсонни яратди.

Шунинг учун ҳам У биз инсонларнинг ҳаётимиздаги барча камчиликларимизни биздан кўра яхшироқ билади. Азизлар, Худованд доимо инсонларга нима яхшилигини билади, шунинг учун ҳам У “аввалом бор Мени севинглар!”- деб айтади. Азиз биродарлар! Биз инсонлар Худовандни севишимиз кераклигини яна бир ва энг асосий сабаби мавжуд.

У биз гуноҳкор инсонларни дўзах азобларидан қутқарилиб қолишимиз учун Ўзининг ягона Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни ерга бизнинг орамизга юборган эди. У эса бизнинг ўрнимизга хочда азоб чекди ва биз учун ўлиб тирилди. Мана Худованднинг инсонларга бўлган севгиси. Биз ҳам шунга лойиқ тарзда Уни сева олишимиз керак. Азиз биродарлар, мавзуимиз охирида сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни айтиб ўтсам: www.najot.com Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top