4:04

Худонинг иродасига қарши ичилган қасамлар ва ваъдалар

MP3

Kўнглимиз оғриганида биз ўзимизни омонат, химоясиз хис қиламиз ва хотиржам бўлолмаймиз. Биз кўпинча келадиган оғриқнинг олдини олиш учун ўз-ўзимизни химоя қилиш чораларини кўрамиз. Биз ичимизда ёки хатто овоз чиқариб хам “Мен энди яна хеч қачон бошқа одамга ёки аёлга ишонмайман” “Мен хеч қачон отамга ўхшаган бўлмайман” “Мен хеч қачон турмуш қурмайман” “Ўша одам мендан кечирим сўрамагунча, хеч хам гапирмайман” “Йўқ қўлимдан келмади, энди хеч қачон бунга уриниб хам кўрмайман” каби гапларни айтамиз. Гарчи қасамлар кўпинча билмаган холда ичилса хам, ёвуз рух уларни бизнинг хаётимизга аралашишда “хуқуқ” қилиб олиб, бизга қарши ишлатади ва биз хатто ичган қасамларимизни эсламасак хам уларнинг таъсирига тушиб қоламиз. Балки биз бундай қасамларни ёшлигимизда ичгандирмиз, шундай экан уларни бекор қилишни хохлайдиган Худовандимиздан бизга ўша ичган қасамларимизни эслатишини сўрайлик. Худованднинг қудрати билан биз уларни тан олиб, бирма-бир бекор қилишимиз мумкин.

Биз бундан буён ўзимизни оюриқлардан химоя қилиш учун ўз қасамларимизга суянмаймиз, унинг ўрнига бизни химоя қилиши учун Худовандга юз бурамиз. Бошқа пайтларда эса биз Худованга (ёки бошқаларга) вақт ўтиб бажара олмайдиган ваъдаларни берамиз. Биз Унга хизмат қилиш учун уни ёки буни қиламан деб ваъда берамиз. Биз бу ваъдаларни Худованд бизни шунга ундагани учун эмас, ўз танамизнинг кучига ишониб берган бўламиз. Биз берган ваъдаларимизнинг устида чиқолмаганимиз учун энди нима бўлади, деб қўрқувга тушишимиз ёки мана шу бажарилмаган ваъдалар айбдорлик хисси билан бизни пастга тортади. Воиз китоби 5: 4-6 “Ваъда бериб, уни бажармасликдан кўра умуман ваъда бермаслик яхшироқдир. Шундай пайтда тилинг сени гунохга етакламасин.., деб айтади.. Бошқа ваъдалар, масалан, турмуш қургандаги бир-бирига берадиган ваъда ва бутун хаёти давомида Исо Масихга эргашиши хақидаги ваъдалар яхши, Раббимиз Ўзининг кучи билан шу ваъдаларни бажаришимизга ёрдам беради.

Хакамлар 11:30-39 “ Йифтох қасам ичиб Эгамизга деди: “Агар жангда Оммон халқини енгишга менга ёрдам берсанг, уйимга эсон-омон қайтиб борганимдан сўнг мени қаршилаб чиққан биринчи тирик жонни Сенга қурбонлик қилиб куйдираман. Эгамиз Оммон халқини Йифтохга таслим қилди. Катта талафот кўрган Оммон халқи Исроилга бўйсунди. Йифтох, ўз уйига қайтиб келганида, қизи чилдирма чалиб ўйнаганича уни қаршилагани чиқди. Бу қиз унинг ёлғиз фарзанди эди. Йифтох уни кўргач қайғу аламидан кийимларини йиртиб: “- Вой қизим! Нима қилиб қўйдинг?! – деди.

Оғзингиздан чиқадиган хар бир гап жуда эхтиёткорлик билан айтилиши керак. Қасамлар худа- бехудага ичилмаслиги керак. Қасам ичиб ўзингизга ёмонлик келтиргандан кўра, қасам ичмасликка одатланган яхшироқ.

Ичилган қасамларни бекор қилиш

1 чи қадам: “Худовандим мен ўшанда қасам ичганим учун кечир.” 2чи ва 3чи қадамлар: “Сен мен учун мана шу қасамни бекор қиладиган Худойимсан. Мен ўша ичган қасамимни бекор қиламан. Мен шу бугундан бошлаб, унинг хаётимга берадиган таъсири ва қудратини бузаман.” 4 чи қадам: “Мен энди хеч қачон бундай қасам билан ўзимни химоя қилмайман – мени Сен химоя қилишингни кутаман. Шу қасам мени бошқаришига йўл қўймайман – хамма нарсада мени Сен бошқаришингга йўл қўяман.Сен мени қаерга боришимни айтсанг, ўша жойга бораман. Сен менинг нима қилишимни хохласанг, ўша ишни қиламан. Мен Сенга эргашаман. Мен Сенга ишонаман.” Бу ибодат бир намуна эди холос. Сиз хам хаётингиздаги лаънатларни синдириш учун мана шу ибодатга кўра лаънатлардан озод бўлишингиз ва Худонинг баракатига эга бўлишингиз мумкин. Худованд сизнинг оилангизни борлиғингизни баракаласин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top