MP3

Азизлар хар бир имонли дунёда яшар экан, хаётида турли хил жангларга дуч келади. ХАётимизда бўладиган асосий жанг бу рухий жанг эканлигини хаммамиз яхши биламиз. Шундай пайтларда Худодан шу қийинчиликни олиб ташлашини сўрайдиганлар хам топилади. Аммо Худованд бундай жанглар бизнинг рухий ўсишимиз учун фойдали эканини билади. Сизлар билан жанг хақида сухбатимизни бошладик, сабаби бугун Ибром хаётидаги биринчи жанг хақида гаплашамиз. Ибромнинг хаётидаги бу жанг унга бевосита алоқадор эди. Чунки тўртала шох Садўм ва Ғамўрани талаб, Ибромнинг жияни Лутни хам оиласи билан асирга олган эди. Буни эшитиб Ибром тинч турмади. «Ибром жияни асир олинганини эшитиб, ўзининг уйида туғилиб тарбияланган уч юз ўн саккиз эрни қуроллантирди-да, подшохларнигн кетидан қувиб, Дан шахрига етиб борди. Кечаси Ибром ва унинг қуллари бўлиниб, душманга хужум қилишди ва уларни тор-мор қилишди. Уларнинг кетидан яна қувиб, Дамашқ шахрининг шимолий тарафидаги Хўва еригача етиб келишди. У ердан Ибром ўлжага олинган бутун мол-мулкларни қайтариб келди. Жияни Лутни ва унинг мол-мулки, хотинлари билан қавм-қариндошларини хам қайтариб келди.”

Худованд уни жангдан химоя қилмади. Жанг пайтида у билан бирга бўлди. 318 киши билан тўртала шохга қарши жанг қилиш бу инсон ақлига сиғмайди. Аммо Худо улар билан бирга эди. Жангдаги ғалаба Ибром учун хақиқий синов эди. Хўш у нима қиларкин, улуғворликни ва мақтовни ХУдога берармикан ёки ўзига олармикан? Жангдан сўнг Салим Шохи Малкисидиқ Ибромни дуо қилгани келди. У худованднинг рухонийси эди. Мехрибон тангрининг йўллари жуда ажойиб. Худованд Ўз танланганига мехр қўяр экан, уни эхтиётлик билан химоя қилади. Жуда донолик билан харакат қилади. Ибром хали жангдан ўзига келмай туриб, рухонийси Малкисидиқни юборди. Бу билан У бундай ғайритабиий ғалаба фақат Унинг қудрати билан бўлганини эслатмоқчи эди. Малкисидиқ Ибромнинг олдига келиб: «Еру кўкни яратган Худойи Таоло Ибромни муборак қилгай! Ёвларингни қўлингга берган Худойи Таоло Ўзи муборак қилгай!” Сиз хам бирор нарсада ғалабага эришганингизда атрофингизда бирорта биродарингиз ғалаба Худовандга тегишли эканини эслатганми?

Шундай пайтда бутун улуғворлик Худойимизга тегишли эканини эслатиб турадиган биродарлар бўлгани қандай яхши! “Муваффақият”, бу Худонинг фарзандлари учун ғоят катта бир синовдир. Бу пайт аёвсиз синов пайти. Сиз хам муваффақиятга эришганингизда ўзингизга хушёр бўлинг. Бундай муваффақиятни қандай кўтарасиз? Кейин эса Садўм шохи Ибромга жангда қўлган киритилган нарсаларни мукофот тариқасида бермоқчи бўлди. Аммо Ибром уларни рад этди. Ибром фақат Худогагина тегишли бўлган Шарафга эгалик қилмади. Агар у Садўм шохи бермоқчи бўлган нарсаларни олганида, у жангдаги ғалаба шарафини ўзига олган бўларди. Аммо Ибром ундай қилмади. Худо эса унинг бу ишидан жуда мамнун бўлди. Чунки Ибромнинг имони ўсиб бораётган эди. Агар юрак Худога хақиқатда ишонса ва эътиқод қилса, Худованд Ўзини кўпроқ намоён этишни бошлайди. Бу эса кишининг имони ўсишига сабаб бўлади.

Ибром Худовандга қаттиқ ишонгани учун, Унинг йўлида Худованд хохлаганидай йўл тутгани учун, Худованд унга Ўзини намоён қилди. Шу воқеалардан кейин У Ибромга: «Эй, Ибром , қўрқма, Мен сенга қалқонман. Сен учун мукофот ғоят катта бўлади”, — деди. Худонинг Ўзи Ибромнинг энг катта мукофоти эди. Худованд хар бир имонлининг хаётида ишлар экан, имонли эришган ютуқлар, муваффақиятлар хаммаси фақат Худованднинг иши. Атрофимиздагилар биз хақимизда яхши гаплар айтишар экан, баъзида улар мақтаётган хислатлар ва ютуқлар Худованднинг иши орқали юзга келганини унутиб қўямиз. Шундай пайтларда хушёр бўлинг, муваффақият хам сизнинг имонингиз учун бир синов бўлади. Хар қандай холатда хатто энг кичик муваффақиятларда хам, бутун улуғворлик ва шарафни Худовандга Беринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top