4:13

Шох Ахаз хукмронлиги даври

MP3

Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Икки – уч сафардан буён биз Ишаё пайғамбар даврида Исроил халқининг Худога нисбатан муносабати хақида ўрганяпмиз. Биз Шох Уззиё ва унинг ўғли Йўтам хаётига қараганимизда мағрурлик ва бутпарастликка эътиборсизлик Худованд билан муносабатимизда тўсиқ бўлиши мумкинлигини ўргандик. Гарчи Худонинг халқи ўз қилмишлари оқибатида катта кўнгилсизликларга дуч келган бўлса хам Худованд уларни ташлаб қўймади. Улар хар сафар ночор ахволга тушганларида, Худованд Ўз халқини қутқариш учун янгидан янги режаларни амалга оширди. Биз бугун Яхудо яъни жанубий шохликнинг учинчи шохи Ахаз хаётига назар ташлаймиз. Бугунги сухбатимиздан жанубий шохлик билан шимолий шохликнинг бир-бирига қарши қилган жанги хақида хам билиб оласиз. Биз Муқаддас Каломдан Ахаз хақида ўқир эканмиз, калом уни Довуд ўғли деб айтади. Аслида у Йўтамнинг ўғли, бироқ Ахаз Довуд наслидан келиб чиққан.

Каломда Довуд исми бекорга ишлатилмаган. Сиз Довуднинг қандай шох бўлганини биласиз. Худо уни ”Менинг кўнглимдаги одам”, деб айтган эди. Аммо Ахаз аждоди Довудга сира ўхшамади. У ўз хукмронлиги даврида бутлар ясаттириб, Баалга сиғинишни бошлади. Худо унинг бу ишига қандай қараган, деб ўйлайсиз? Бу хақида хам Муқаддас ёзувлардан ўқишимиз мумкин. У Худонинг кўз ўнгида Бутга сиғингани ва халқни хам шунга бошлагани учун, Худованд уни Ором шохи қўлига берди. Оромликлар Яхудо устидан ғалаба қозониб унинг жуда кўп ахолисини қул қилиб Дамашққа олиб кетди. Бир кун ичида Ремалиа деган кишининг ўғли Пека 120 минг Яхудо ахолисини қириб ташлади. Чунки Яхудо халқи Худодан юз ўгирган эди. Худованд жанубий шохликдан хам шимолий шохликдан хам ғазабланди. Пайғамбар Обид Исроилнинг шохига жангдан қайтганида шундай деди: «Худованд Яхудодан ғазаблангани учун уни сизнинг қўлингизга берди, аммо ўз қондошларингизни қул қилиб олиб келиш тўғри эмас, шунинг учун уларни ўз юртига қайтариб юборинг. Бу ишингиз Худога маъқул эмас.” Аммо шох унинг гапига қулоқ солмади.

Шимолий шохлик жанубий шохлик устидан ғалабага эришган экан, ғалабадан хам кўра у жанубий шохликнинг яксон бўлганидан кўпроқ завқланарди. Биз хам хаётда ғалабага эришганимизда нимадан кўпроқ сармаст бўламиз, ғалабага эришганимизданми, ёки бошқаларнинг пасайганиданми? Худованд бизга ғалаба берганида, айнан синов даврида эканингизни биласизми? Ғалабага эришганимизда камтарлик билан Яратувчимизнинг оёқлари остига келиб, Унга шукроналар айтамизми, ёки ғалабадан мағрурланиб бошқаларга писандсизлик билан қараймизми? Пайғамбар Обиднинг сўзларидан сўнг, Исроил, шимолий шохликнинг бир нечта оқсоқоллари, аскарларга: «Сиз айбингизга айб қўшишни хохлайсизларми, шусиз хам айбимиз етарли. Худованднинг ғазаби устимизга ёғилишга тайёр турибди. Асирларни қўйиб юборайлик”, дейишди. Шундан сўнг аскарлар биродар асирларни кийинтириб, қорнини тўйғазди, яраларига малхамлар суртиб, Ерихога қайтариб юборишди. Фақат Жанубий шохликнинг шохи Ахазгина ўз хатосини англаб етмади.

Худованд Ахазнинг садоқатсизлиги туфайли Яхудони қийинчиликларга дучор қилган бўлса, бошқа шохларга ёрдам сўрагандан кўра у Худога юз бургани яхшироқ бўлар эди. Аммо Ахаз ундай қилмади. У Ассирия шохидан ёрдам сўраб чопар жўнатди. Балки Ахаз: “энди Худога ёлвориб, илтижо қилсам хам, Худованд мени эшитмайди”, деб ўйлаган дерсиз. Мутлақо нотўғри! Ишаё китобида ёзилишича, ХУдованд Ишаёга шундай деган: “Ахазга бориб айт. ЭХтиёт бўл, ўзингни хотиржам тут, асло қўрқма, душманларинг юртингни бўлиб олишни режа қилган бўлса хам, мен бунга йўл қўймайман. Мендан бир аломат сўра.” Аммо Ахаз “Сўрамайман”, деди. Ахазнинг ишонмаслиги, мағрурлиги, бутпарастлиги бутун халқнинг яксон бўлишига олиб келди. Бу сифатлар бизнинг хаётимизга қандай оқибатларни олиб келишини англадингизми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top