“Худованд Ўз халқидан яширинди, аммо мен Унга ишонаман ва умид қиламан”
Ассалому алайкум азиз биродарлар. Биз хаётимиз давомида қийинчиликлар, ќайратлар ва ўзгаришлар орқали Отамиз Худовандни яна хам яқинроқ билиб борамиз. Юқорида ўқиган оятимиз Ишаё пайғамбарнинг китобидан олинган. Ишаё Худованд хақида етарлича билган ва Унга қаттиқ ишонган. ХУдованд Исроилнинг гунохи ва қайсарлиги туфайли жуда кўп марта Ўз халқидан ғазабланди, улардан узоқлашди. Шундай пайтларда Ишаё пайғамбар Худованд Ўз халқидан яширинган бўлса хам, У ўз сўзига содиқ эканлигини Унга умид қилиш ва ишониш мумкинлигини билган. Хўш биз-чи? Худованд биздан узоқда ва бизни ташлаб қўйгандай туюлганида нима қилишимиз керак. Биз аввалги сухбатимизда айтганимиздай, баъзида бу гунохларимиз туфайли ёки ўзимиз ўз холимизча, ХУдовандга қулоқ солмай, Ундан узоқлашганимиз туфайли бўлиши хам мумкин.
Аммо шундай холатлар бўладики, бунга гунохимиз ёки бошқа бирор бир нарса сабаб бўлмайди. Бу сизнинг ва бизнинг хаётимиздаги навбатдаги синовлардан бири бўлади. Шу орқали бизнинг имонимиз, Худога бўлган ишончимиз синалади. Сиз шундай холатга тушсангиз энг аввал нима қиласиз? Мен бундай пайтларда, энг аввало: «Нега Худованд мендан узоқлашди? Мен нима қилдим? Қийин пайтларда Худованд мен билан бирга эмас”, — деб ўйлайман. Аммо кейинроқ Худованднинг хаётимда қилган ишлари ва У хақида билганларим, юрагим ва онгимдаги хақиқатларга таянган холда, “Худованд Ўз сўзига содиқ, У хеч қачон мени ташлаб кетмайди. Мен садоқатсизлик қилсам хам У садоқатсизлик қилмайди”, дейман. Шу хақиқатлар менга ёрдам беради. Ишончимни яна хам мустахкамлайди. Қийинчилигимни енгиллаштиради. Қийин ахволда бўлсам хам, Унинг бошқарувини ва ш у холатда ишга тушишини кутаман.
Бундай холатларга хар биримиз турлича муносабатда бўламиз. Аммо Муқаддас Китобдаги хақиқатларга қарайдиган бўлсак, улардан жуда кўп нарсаларни билиб оламиз. Худованд хар биримизни яратган, Ўз оиласига қабул қилган ва хаётимизда режаси бор. Худованд сизни ва бизни қандай холатда эканимизни, нималарни хис қилаётганимизни жуда яхши билади. Шундай бўлса хам, юрагингиздагини ХУдовандга тўкиб солинг. Бу ёмон эмас. Аюб пайғамбар хам шундай қилган эди: “Мен энди жим туролмайман. Мен жуда хафаман ва аччиқланяпман. Мен гапиришим керак.” Худованд ундан узоқда туюлганида, у Худога йиғлаб илтижо қилган. Худованд сизнинг шубхаларингиздан, Ундан аччиқланишингиздан, қўрқувларингиз ва сўроқларингиздан хафа бўлмайди. Агар билсангиз умидсизликка тушиш бу имонингизнинг қай даражада эканлигини кўрсатмайди. Киши Худовандга ишонган холда умидсизликка тушиши хам мумкин.
Довуд бу хақида шундай деб ёзган эди: «Мен ишондим, шул боис гапирдим, Мен кўп озор чекдим, дедим.” Бу сўзлар Мен Худога ишонаман, аммо жуда умидсизликка тушиб қолдим, деган маънони беради. Довуд пайғамбарнинг бунчалик очиқ ва самимийлиги унинг имони мустахкамлигини билдиради. Биринчидан у Худовандга ишонган, иккинчидан эса Худованд унигн ибодатларини эшитишини билган. Худованд сиздан узоқлашгандай холатда яна энг мухими Худовандга диққатингизни қаратинг. Унинг ўзгармас табиати хақида ўйланг. Шундай пайтларда ўз ўзингизга Ушбу хақиқатларни эслатинг: “Худованд мехрибон, У мени севади, У хозир хам мен билан бирга, нималарни бошимдан кечираётганимни, қандай хис қилаётганимни у билади. У менга ғамхўрлик қилади. Менинг хаётим учун режаси бор.” Худованд Ўз сўзига ва ваъдаларига садоқатли эканини унутманг. Хис туйғуларингизга эмас, Худонинг хақиқатига ишонинг. Азизлар бугунги сухбатимиз сизнинг хаёт йўлингизга енгиллик беради деган умиддамиз.