3:56

Кунларимизнинг Эгаси

MP3

Ассалому алайкум џадрли биродарлар. Бугун џадимги ва хозирги хаётимизга назар ташлаган холда Худовандга џандай яџинлашиш ва Худованднинг хаётимиздаги режаси хаџида сухбатлашамиз. Ишаё пайћамбарнинг китобида шундай оят бор: «Мен сизларни џутџардим ва Ўзимни сизларга маълум этдим. Орангизда бутлар бўлмасин. Сизлар менинг шохидларимсиз, дейди Худованд, Мен эса Худоман, Ха, џадим замонлардан буён Мен Ўшаман.” Биз Исо Масихни хаётимизнинг эгаси, Раббимиз ва Нажоткоримиз деб џабул џилганимиздан сўнг, оџланамиз. Абадий хаётга эга бўламиз. Худо Шохлигининг фуџаролари сафига кирамиз. Бироџ хаётимизда шайтон тутџунликда ушлаб турган жойлар бўлади. Биз энди унга тегишли бўлмасак-да, эски хаётимиздаги одатларимиз, хаёт тарзимиз ўшандайлигича џолган бўлади. Биз Янги хаётга эга бўлгач бутунлай янги ижод эканимини хам унутмаслигимиз керак.

Янги хаётимизнинг одатларини ўзимизга сингдириш учун ваџт ва харакат талаб этилади. Эсингизда бўлсин, Исо Масих бизни џулликдан озод џилиш учун келган. Шайтон эса озодликдаги Худо фарзандларини џулликка айлантириш учун ишлайди. Бизнинг озодлигимиз хаџиџат. Галатияликлар 5 боб 1 оятда шундай ёзилган: «Шундай џилиб, Масих бизга берган эркинликни махкам тутинглар, џайтадан џуллик бўйинтурућини таџманглар.” Шайтон бизга хукмронлик џила олмайди, бироџ хаётимизнинг баъзи џисмларида ўзимиз билмаган холда шайтонга хамкор бўлиб џолишимиз мумкин. Хаворий Павлус бизни шундан огохлантиряпти. Душманимиз бизни анчадан буён билади. Шундай экан бизнинг заиф жойларимиз-у, камчиликларимизни хам билади. Бироџ биз хар куни тонгда уйћонганимизда кимга тегишли эканимизни, кимга џарашимиз кераклигини џайта џайта эсга олишимиз керак. Кун бўйи турли хил ишларни бажарамиз, бу ишлар орасида Худога жой борми? Сиз Худога ажратадиган ваџтингизни кунингизнинг џайси пайтига жойлаштирасиз?

Бундай савол бир оз ћалати эшитилади. Нега энди биз кунимизнинг џайсидир џисмини Худо учун ажратишимиз керак экан? Ахир кунларимизни ким яратган? Унинг Яратувчиси ким? Худованд кунимизнинг яратувчиси экан, биз эмас Худованд бизни ўша куннинг бир џисмига айлантирган эмасми? Ха, кунларимизнинг эгаси Худованд. Шундай экан бутун кун давомида нима џилсак хам Худони улућлаш учун џилишимиз керак. Шу маънодаги оят эсингиздами? «ШУндай џилиб ейсизларми, ичасизларми, нима џилсангиз хам хаммасини Худони улућлаш учун џилинглар”. ХАр куни тонг отади, џуёш кўтарилиб нур сочади. ХУдованд хар куни џуёш ва ойнинг, кун ва тунинг харакатини бошџаради. У хеч џачон ухлаб џолмайди. Агар сиз кун давомида ўтмишингиздаги бирорта гунохнинг таъсирида џийналаётган бўлсангиз, У буни билади. У сизнинг оћриџларингизни кўради. БУ оћриџларга џандай шифо беришни хам билади. Уни биз џайта таъмирловчига ўхшатсак бўлади. У бизнинг ўтмишимиздаги оћриџларни ва хатоликларни хаётимиздан олиб ташлаб, бизни џайта таъмирлайди. Оћриџларимиздан халос этади.

Исо Масих ерда яшаганида ким бўлгани эсингиздами? У дурадгор эди. Дурадгор кераксиз жойларни олиб ташлаб џолган жойларни силлиџлагани каби, бизнинг хаётимиздаги оћриџли жойларни олиб ташлаб ўрнини Ўзининг шифобахш мойи билан мойлайди. Худованд бизни џайта таъмирлаб биз учун тузган режасида ишлатишни хохлайди. Забур китобида шундай ёзилган: «Улар Худонинг амр фармонларига амал џилсинлар. Зинхор ота-боболари каби ўжар ва исёнкор, юраги тош, Худога садоџатсиз насл бўлмасинлар”. Хар бир авлод ота-бобоси џандай яшаганидан џатъий назар солих хаёт кечириш имконига эга. ХУдованд янги авлодни солих џилиб кўтариши, унинг атрофидаги ёмон ўтларни сућуриб ташлаши мумкин. Шундай экан ўтмишингиздаги ёмон холатлар, хатоликлар, ота-боболарингизнинг гунохи сизнинг џалбингизга азоб бермасин. БУ нарсаларни Худованднинг џўлига ташланг. У сизни бу нарсалардан озод џила олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top