MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Кўпчилигимиз Муқаддас Китобда келтирилган Худонинг исмлари ҳақида ўқиганмиз, эҳтимол бу исмларнинг маъноси мен каби сизни ҳам ҳайратга солгандир. Агар шундай бўлса, бугунги суҳбатимизда Худонинг хусусиятлари исмларида жамлангани ҳақидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Муқаддас Каломда Худонинг кўплаб исмлари келтирилган. Яҳвеҳ, Худо, Ель-Шаддай, Сарвари Олам ва ҳаказолар. Худонинг бу исмлари нимани англатади? Ибтидода ёзилганидан биламизки, барча ҳайвонларга исм қўйишни Худо Одам Атога қўйиб берди. Исм ўша нарсанинг ҳусусиятини ифодалайди. Ўша нарсанинг тоифаси ҳам шу ҳусусиятга киради. Мисол учун, биз “фил” деган сўзни эшитганимизда, тўртта оёқда ҳаракатланувчи, узун ҳартуми бор сут эмизувчи ҳайвонни тасаввур қиламиз. Бақа билан бургут сут эмизувчилар тоифасига кирмайди, шунинг учун улар фил бўла олмайди.

Narrator 2 Ит билан шер сут эмизувчилар тоифасига киради, лекин уларнинг бурни узун эмас, шунинг учун уларни фил деб атамаймиз. “Обама” сўзини эшитганимизда, АҚШнинг собиқ президенти ҳамда қора танли киши ҳаёлимизга келади. Ҳар бир одамнинг исмида ўзига хос ҳусусият ва тоифалар бўлади. Шунинг учун кимгадир исм қўйганимизда бу исм ўша инсонни ва унинг ҳусусиятларини ифодалайди. Шу билан бирга инсоннинг исми уни бошқалардан ажратиб туради. Худонинг исми – Унинг буюклигини ифодалайди. Муқаддас Каломда Раббимизнинг исмлари берилган бўлиб, бу исмлар Худони англатади. Элоҳим (Ибтидо 1:1), Ель-Ельйон (Худойи Таоло, Ибтидо 14:18), Ель-Шаддай (Қодир Худо, Ибтидо 17:1), Сарвари Олам (Парвардигори Олам, 3 Шоҳликлар 19:10) ва ҳаказо. Лекин ҳеч ким Худони аниқ ифода этолмайди ёки Уни қандайдир тоифалар билан чеклаб қўя олмайди.

Narrator 1 Ҳеч ким инсоний тушунчалар билан Худони англай олмайди, Худо инсоннинг тушунчаси ва онгидан юқори туради. Худо чегара билмайди, шунинг учун ҳеч ким Унга исм қўя олмайди. Худо фақат бир исм билан – Ўзи айтган “Мен борман” исми билан маълум қилинган. Худо саҳрода Мусони чақириб, уни Исроил халқини қутқариш учун юборганида Мусо Худодан Унинг исмини сўраган. Ўшанда Худо унга шундай жавоб берган. Чиқиш 3:14 “Мен ҳар доим бор бўлган Худоман (Яҳвеҳ), — деб жавоб берди У. Халқим Исроилга: “Мени сизларнинг олдингизга юборганнинг номи – Мен Борман”, деб айтасан”. “Мен Борман”. Бу сўз яҳудий тилида “Мен мавжудман” деган маънони билдиради. Мана шу сўздан исроилликлар Худо деб атаган “Яҳвеҳ” сўзи пайдо бўлган. Бу сўз бутун борлиқни қамраб олган ҳамда барча нарсаларнинг манбаи, деган маънони билдиради.

Narrator 2 Худо бу оламда мавжуд ва бир пайтнинг ўзида бу оламдан ташқарида ҳам мавжуд. Даниялик илоҳиётчи олим Кьеркегор Худони “бутунлай бошқача” деб атаган ва “Худо билан инсоният орасида фарқ бор ва инсон бу фарқни йўқ қила олмайди”, деб таъкидлаган. Шунга қарамасдан, Худо инсонлар билан алоҳида муносабатда бўлиб, уларга Ўз исмини билдирган. Инсонларга ўзларининг тасаввурларига мос равишда билдирилган Худонинг исмлари одамзотга Худони англаб етиши учун берилган бўлиб, бу исмлар Унинг асосий ҳусусиятлари ҳамда табиатини ифодалайди. Айтиш мумкинки, барибир бу исмлар Раббимизнинг табиатини тўлиқ ифода қилолмайди, бироқ Худонинг исми биз Унинг ҳусусиятлари ҳақида гапирмаган вақтимизда Унинг исмига айланади. “Худонинг исми Унинг борлиғини ифода қилолмайди. Худонинг асосий ҳусусиятлари биз У ҳақда айтадиган сўздан юқори туради. Шундай қилиб, Худо барча исмлардан юқори туради”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top