4:12

Тухмат ёки нохақ айблашлар

MP3

«Куннинг салқин шабадаси эсган вақтда Одам ва унинг хотини боғда юрган Худованди Каримнинг овозини эшитиб қолишди. Улар Унинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасига яширинишди. Лекин Худованди Карим Одамга хитоб қилиб, сўради: — Қаердасан? – Мен овозингни эшитдим-у, қип яланғочман деб қўрқиб яшириндим – деди Одам. Худованд: — Яланғоч эканингни сенга ким айтди? Ё Мен ема деб буюрган дарахт мевасидан едингми? – дея сўради. Одам: — Сен берган бу хотин дарахтнинг мевасидан менга берди ва мен едим – деди. Худованди Карим хотинга: — БУ нима қилганинг ? – деди. – Илон мени алдади ва мен едим, — деди хотин.”

Азизлар бу парчани нима учун келтирганимизни фахмлаб тургандирсизлар. Одамнинг илк гунохи бу шубхаланиш эди. Худованднинг рост гапирганига шубхаланди. Кейинги гунох эса бўйсунмаслик бўлган бўлса, шу бўйсунмасликдан сўнг айблаш гунохи пайдо бўлди. Чунки бир гунох бошқа бирига сабаб бўлишини биласизлар. Одамнинг гунохи туфайли жуда кўп яхши нарсалар бузилиб кетган.

Шу гунох туфайли ер юзига ғам-алам, қийинчиликлар ва турли хил касалликлар кириб келди. Аммо биз хозир бу хақида гаплашмоқчи эмасмиз. Биз сизлар билан одамзоднинг табиатига сингиб кетган тухмат қилиш ёки нохақ айблаш гунохи хақида гаплашмоқчимиз. Сизни хаётингизда неча марта нохақ айблашган? Шундай холатларда ўзингизни қандай хис қилгансиз? Жуда кўнглингиз озор чекан тўғрими? Сизни тўғри тушунишмаса, нохақ айблашса, унинг устига ишонишмаса. Бу жуда ёмон холат. Сизни Исо МАсих жуда яхши тушунади. Чунки Уни хам нохақ айблашган эди. Унинг хеч бир гунохи бўлмаганини сиз билан биз жуда яхши биламиз. Унинг гунохсиз эканини ўшанда жуда кўп оқсоқоллар хам яхши билишган, аммо нафрат уларнинг кўзларини кўр қилиб қўйган эди. Юханно 15 боб 25 оятда шундай ёзилган: «Агар Мен улар орасида бошқалар сира қилмаган ишларни намоён қилмаганимда эди, уларда гунох бўлмас эди. Энди бўлса ишларимни кўрдилар-у, Мендан хам Отамдан хам нафратландилар. Бу эса уларнинг ТАвротдаги : “Мендан нохақ нафратландилар”- деган оят бао бўлиши учун содир бўлди”.

Ха, Раббимиз Исо Масих нохақ айбланаётганларни жуда яхши тушунади.Чунки Унинг Ўзи хам худди шу холатни бошидан кечирган. Тухмат жуда кўп одамни хаётини бузади ва кўнглини вайрон қилади. Бу холатга агар Худованд аралашиб, ўша одамнинг юрагига малхам қўймаса, бу яранинг битиши жуда қийин бўлади. Яхши хамки бизнинг Худойимиз бор. У бизга керак пайтларда ёрдам Бера олади. Тухматга учраганингизда, сизга ишонишмаётганларида ёки сизни нохақ айблашаётганларида куйинманг. Агар улар сизга ишонмаётган эканлар, ўзингизни қийнаманг. Сиз фақат Худованд ва одамлар олдида ростингизни айтинг. Сиз айбдор бўлмасангиз Худованд билади. Одамлар сизни билмасалар хам Худованд билади. Одам зоти гунохга берилувчан бўлгани боис, бу каби гунохларни ўйлаб ўтирмай қилади. Улар сизга ишонмасликлари ва шу сабабдан сизни нохақ айблашлари мумкин. Аммо сиз улардан ғазабланманг. Чунки уларнинг нохақ айбловлари сизни Худованд олдида булғай олмайди.

Шунинг учун хам улардан нафратланманг. Нафрат сизга яхшилик келтирмайди. Уларни Худованднинг кучи билан кечириб юборинг. Шунда қалбингиз тинч бўлади. Фарзандлар тарбиясида хам тухмат ва нохақ айблашлар жуда катта хатоларга ва муаммоларга сабаб бўлади. Агар фарзандингизга ишонмасангиз, уни нохақ айбласангиз, унинг юрагида бир умрга ўчмас жарохат қолдирган бўласиз. Ундан ташқари бу жарохат унинг келажакдаги хаётига, характерининг шаклланишига хам салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун болангизга ишонишни ўрганинг. У ота-онам менга ишонади, деб кўнгли тўқ бўлсин. Бу унинг ўзига ва бошқаларга бўлган ишончини оширади. Умуман кимнидир айблашдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Бу айблов сизга қимматга тушмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top