2:47

Эр оилада ўқитувчи, руҳоний ва ҳимоячидир

MP3

Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Бугун оила ҳаёти рукни остидаги радиоэшиттиришимизда оилада эрнинг роли ҳақида суҳбатлашамиз. Биз оилада аёлнинг роли ҳақида суҳбатлашгандик. Бугун эса эркакнинг оиладаги ўрни ва вазифаларини чуқурроқ кўриб чиқамиз. “…Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар.” Бу Ибтидо китобидаги Худонинг Одам Ато билан Момо Ҳавога берган биринчи буйруғи эди. Ўшандан буён эркак кишининг оталик вазифаси оилада муҳим ўринни эгаллайди. Ҳар бир эркак ўзидаги бу вазифани софдиллик билан бажарса, Худонинг марҳаматига эга бўлади. Бироқ замонавий қарашлар, бугунги эркакларни бола кўришга шошилмасликка ундамоқда.

Баъзилар умуман фарзанд кўришни истамайди. Холбуки Муқаддас Каломда: “Фарзандлар Худованд берган мукофотдир”, деб ёзилган. Эркак киши оилавий ҳаёти давомида фарзандли бўлмас экан, чин маънодаги бахтга эга бўлолмайди. Бу бир томонлама қараш. Иккинчи томондан эса ҳар ким ҳам осонгина ота бўлиши мумкин, бироқ оталик вазифасини бажариш осон иш эмас. Оталик қилиш қаттиқ меҳнат қилишни, нималарнидир қурбон қилишни, ва вақт ажратишни талаб этади. Муқаддас Руҳга тўлган оталар учун Муқаддас Каломда етарлича йўл-йўриқлар бор. Эфесликлар 6:4 оятда шундай кўрсатма бор: «Сиз оталар, фарзандларингизнинг жахлини чиқарманглар. Уларни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстиринглар.” Бу оятга кўра биз оталарнинг вазифасини санаб ўтамиз.

Оталар фарзандларини севишлари керак. Каломда: “…фарзандларингизнинг жахлларини чиқарманглар”, деб ёзилган. Ҳар бир фарзанд ота-онасидан меҳр-мухаббат истайди. Бироқ фарзанднинг бу истаги ота-она томонидан қондирилмаса, ота-она фарзандга мухаббатини кўрсатмаса, унинг юраги нафратга тўлади. Оталар фарзандларига мухаббат кўрсатиб, фарзанднинг ундан кутаётган мухтожлигини қондириши керак. Кейин эса таълим-тарбия билан фарзандига йўл-йўриқ кўрсатиши лозим. Бу ҳолатда Маталлар китобидаги бир оятни мисол тариқасида келтириб ўтсак бўлади: «Ақлсизлик боланинг дилига ўрнашган, танбеҳ қамчиси эса уни ажратиб юборади”.

Оталар фарзандларига таълим беришлари керак. Оналар одатда бола туғилганидан бир неча йил болага ўқитувчилик қилади. Бироқ фарзандга отанинг ҳам тарбияси муҳим. Айнан шунинг учун ҳам Каломда оталарга фарзандларни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстириш буюрилган. Фарзандларни Раббимизнинг йўлида тарбиялаш асосан оталарнинг вазифаси. Афсусги бугунги кунда бунинг тескарисини кўрамиз. Агар ота фарзанди билан кўпроқ вақт ўтказиб, унга ўз билганларини ўргатса, келажакда фарзанд меҳрдан қонган, етарлича ота тарбиясини олган етук инсон бўлиб етишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top