3:37

Наркомания

MP3

Кунлар ҳафталар ўтаяпти. Сен яшаяпсан. Лекин ҳеч бир мақсадинг йўқ. Қизиқиш ва орзуларинг, ишончу умидларинг, гўзал туйғуларинг кўнглингни аллақачон тарк этган, ўрнида эса фақат бўшлиқ қолган. Бу жуда ачинарли ҳол. Хатто мен қаёққа кетаяпман, нима қилаяпман, деган биргина савол миянгга келиб урилмайди. Демак сен беъмано, мақсадсиз яшаяпсан. Бу янада мудҳиш. Тўхта, сен узоққа боролмайсан. Рўпарангда хавфу-хатар, ҳаётинг қил устида турибди. Ортга йўл йўқ, олдга қадам босишга куч тополмайсан. Бу қандайин азоб? Сен шундай азобларни ўзингга ўзинг раво кўрдинг, тўғри эмасми? Эсла.

Экранда фильм намойиши. Ундаги манзараларни сиз ҳам кўз олдингизга келтиринг. Сигарет тутунига тўлган хона. Маст аласт рақсга тушаётган ўзмир йигит-қизлар. Хилватхонада бир бирининг томирига дори юбораётган болакайлар. Сал нарида дорининг хумори тутиб, ўзини ҳар ёнга ураётган қиз. Диспансерда муолажа олаётган гиёҳвандларнинг ҳаммаси ёшлар. Кўз остлари, лаблари кўкарган, нигоҳлари маъносиз, ҳаётдан умиди узилгандай… гиёҳвандлик оқибатида тили калимага келмаётган йигитча. Номусидан айрилган қиз. Булардан-да аянчлироқ манзаралар, тасвирлар бормикан? Ёки эътиборингизга бошқа бир ҳолатни ҳавола этсак. Ёш эр-хотин олти яшар ўғлини психиатр қабулига олиб келишди. Уларнинг айтишича, бола ўта асабий, қўпол. Уйда эшикни тепиб очади. Гап сўраса шифтга қарайди. Сўнг ерга тупурадию индамасдан кўчага чиқиб кетади.

Маҳалладаги кичкинтойларни уриб, бурнини қонатади, йўлида мушук учраса бўйнидан ушлаб улоқтиради. Кучук боласини сувга пишади. Шифокор ҳаммасини тушунди. Бу бола дунёга келмасидан илгарироқ келин-куёв гиёҳванд модда истеъмол қила бошлашган. Маълумки, она нима билан озиқланса ҳомилага ҳам шу нарса етиб боради. Чақалоқ туғилгач она қорнидаёқ ўрганган эмасми, гиёҳванд модданинг хумори тутади. Гўдакнинг тили йўқ, фақат чинқириб йиғлайди. Хумори босилмагач, руҳиятига шикаст етади. Бора-бора бола қўрс бўлиб ўсади.

Қанчалар дахшат бу. Гиёҳванд она фақат ўзининг эмас, балки зурриёди тақдирини ҳам хавф остида қолдирган. Бу хавф вақт ўтгани сайин улғайиб бораверади. Ва бир кун келиб кимнингдир ҳаётига, қайсидир оиланинг тақдирига, наслларнинг келажагига таҳдид солади. Бу хавф қай тарзда пайдо бўлди? Наҳот пайқамадик? Ё пайқасакда, индамадик…

Турли шароитларга кўра, қизлар, аёллар ҳам гиёҳвандликка жалб этила бошланди. Улар орасида бошига ташвиш тушган, руҳий изтиробдан қийналаётган ёки ҳаётда йўлини йўқотганда ўз дардларини сал “унутиш” учунгина героинни бир марта ҳидлаб, татиб кўриб, сўнг унга қаттиқ боғланиб қолганлари кўп учрайди. 2001 йилда юртимизда гиёҳвандлик билан касалланганларнинг сони кўпайди. Маълумки аёл худди атиргул мисоли. Шундай экан, гиёҳвандлик иллати шу гулга доғ эмасми? Бу ҳақида ўйлаб кўринг азизлар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top