3:11

10 хил усули

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун 10 хил усул ҳақида суҳбатлашамиз. Ниманинг ўн хил усули дейсизми? Ҳали айтмадимми? Асабийлашишни енгишнинг ўн хил усули ҳақида суҳбатлашамиз. Ҳаётимиз шундай шиддат билан ўтиб кетмоқдаки, ҳатто кунингиз қачон охирлаганини ҳам сезмай қоласиз. Бирпасда бир ёки бир неча ҳафта ўтиб кетганини билмай қоласиз. Ҳамма қаергадир шошади, ҳамманинг асаблари таранг, шундай пайтда бизга энг кераклиси, асабларимизни тинчлантириш. Асабийлашидан фойда йўқ. Асабийлашиш ишингизни тезроқ битириб қўймайди. Шундай экан, биз билан бирга бўлиб, суҳбатимиз давомини тингланг. Асабийлашганда ақл ва ҳиссиёт биргаликда жунбушга келиб, қай бирини маъқуллашни билмай қоласиз. Шу боис ҳам дастлаб тинчланишни ўрганинг.

Narrator 2 Уйга келгач, қулайроқ курсига жойлашинг-да, қўл ва оёқларингизни эркин ҳаракатга келтиринг. Бу кўринишингиз четдан қараганда ғалатироқ туюлса ҳам ўзингиз учун қулай бўлсин. Кўзларингизни юминг-да, танангиз ва руҳингизни бўшаштириб, ҳаёлларингизга дам беринг. Бу машқни ҳар куни ёки кун ора 15 дақиқадан бажариш мумкин. Эътибор берган бўлсангиз, асабийлашганда албатта бирор жойингиз оғриб қолади. Ҳеч бўлмаганда бош оғриғи юзага келади. Ана шундай вазиятларда тананинг жисмоний қуввати мустаҳкам бўлса, асаб толалари ҳам таранглашмайди. Бунинг учун эса бир кунда уч мартагача ўн дақиқалик бадантарбия машқларини бажаришни, ҳеч бўлмаганда ўрнингиздан туриб, қўл оёқлар чигилини ёзиб туришни канда қилманг.

Narrator 1 Асабийлашсак, ўз-ўзидан нафас олишимиз тезлашиб, кўкрак қафаси одатдагидан баландроқ кўтарилаётганини кўрамиз. Бироқ бу организм учун зарарли ҳолат. Нафас олишингиз тезлашяптими, секинлатишга ҳаркаат қилинг. Чуқур нафас олинг-да, барча ташвишларингиз солинган пуфакни шишираётгандай тасаввур қилиб, ўпкадаги ҳавони кўкрагингиздан итариб чиқаринг. Пуфакнинг ранги ва ўлчамини ҳаёлан тасаввур қилинг. Яна бир марта чуқур нафас олинг ва қайтиб чиқаришд шиширилган пуфакни осмонга учириб юбораётгандек пуфланг. Асабийлашиш пайтида тўхтаб, юрак товушига қулоқ солиш ҳам тинчланишга ёрдам беради. Қаерда бўлишингиздан қатъий назар, кўзларингизни юмиб, юрагингизнинг уришига қулоқ тутинг.

Narrator 2 Бу усул ёрдам бермаса, ўзингизга маъқул келган куй-қўшиқ ёки таронани баландлатиб, тинчлангунингизча тинглашда давом этинг. Стресс ҳолатига тушиш ҳамма учун, айниқса аёллар учун зарарли. Бундай пайтда қонда адреналин миқдори ошиб, юрак уриши тезлашади. Натижада тана мушаклари зўриқиб ишлашга мажбур бўлади. Асабийлашган инсонга бир қаранг. Пешанасида узун-узун ажинлар, кўзлари қисилган, тишлари бир-бирига қаттиқ тегиб турган. Ёдингизда бўлсин, қандай вазият да асабийлашманг, юзни тириштирмаслик керак. Яхшиси асабингиз белги беришни бошласа, чуқур-чуқур нафас олинг. Югуришни иложи бўлса, югуринг. Ҳаракатда бўлинг. Ҳеч бўлмаса, қўлингизда бирор бир кичикроқ нарса бўлса уни айлантиринг. Мана шу кичик ҳаркат ҳам тинчланишга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top