4:06

Исроил халқининг озод бўлиши

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчи дўстлар. Сухбатимиз сизларга қизиқарли бўляптими? Худо Иброхимга сенинг авлодларинг 400 йил қулликда азоб чекадилар. Бироқ Мен уларни озод қиламан, деб ваъда берган эди. Юсуф хам Фиръавн хам ўлгач, Юсуфни танимайдиганг бошқа бир фираъвн Миср юртини бошқарди. У Исроил халқининг кўпайиб кетаётганини кўриб, бошқа халқ бостириб келса, ўша халқлар билан қўшилиб, мисрликларга қарши бўлишидан қўрқиб, уларни қул қилиб ишлатишга фармоиш берди. Бу даврда иккита буюк шохлар Сети 1 ва унинг ўғли Рамзес 2 хукмронлик қилишарди. Сетининг хукмронлик қилган даври эрамиздан аввалги 1328-1304 йилгача давом этган. Рамзес 2 нинг хукмронлик даври эса эрамиздан аввалги 1304 йилдан 1237 йилгача давом этган. Миср турли хил худоларга ишонарди. Уларнинг худолари кўпинча хайвон ёки қуш кўринишида бўларди. Бу худоларга атаб ибодатхоналар хам қуришган. Улар ўлимдан кейинги хаётга ишонишган.

Яъни ўлган киши қабрида хам яшайди, деб ўйлаб, ўлган одамнинг ёнига унга керакли бўлган анжомларни, мархум бой одам бўлса, хизматкорини хам қўшиб кўмган. Биз Исроил халқининг қайси даврда Мисрдан чиқиб кетгани хақида аниқ бир далилга эга эмасмиз. Тахминларга кўра улар 1450-1200 йиллар оралиғида чиқиб кетган. Исроил халқининг Миср юртидан чиқиб кетишини аниқ билиш учун хам археологик хам Муқаддас Китобларга таянган манбаалар бўлиши керак. Аммо хозирча олимлар аниқ вақтини айтолмаяптилар. Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетганидан сўнг ярим аср ўтгач, Ерихо деворлари қулайди. Археологик манбааларга кўра, Ерихонинг қулаши эрамиздан аввалги 1400 – 1200 йиллар оралиғига тўғри келади. 1930 ва 1936 йилларда изланишлар олиб борган археолог Гарстанг эса Ёшуанинг Ерихога кириши эрамиздан олдинги 1400 йилларга тўғри келади, дейди. Аммо Катлин Кенон хоним археологик топилмаларни ўрганиб чиқиб, Исроилликларнинг Ерихога кириб келиши уч мингинчи йилларга, яъни бронза асрига тўғри келади деб ишонтирмоқда.

Хатто археологларнинг Питом ва Рамсес шахарларида олиб борган изланишлари хам бекор кетди. Тахминларга кўра исроилликлар Мисрдан чиқиб кетишдан олдин бу шахарларни қуришган. Кейин эса Рамсес хукмронлик қилган даврда бу шахарлар қайта таъмирланган. Муқаддас Каломда исроил халқининг Мисрдан чиқиб кетишига доим маълумотлар жуда кам. Унга кўра исроилликларнинг Мисрдан чиқиб кетиш вақти тахминан эрамиздан аввалги 1450 йилга тўғри келади. Исроил халқини олиб чиқиб кетадиган йўлбошчи қандай туғилди? Мусо жуда хавфли вақтда туғилди. Уни фиръавннинг қизи асраб олиб, олий даражада таълим берди. Бу хақида Муқаддас Каломда ёзилмаган, бироқ Хаворийлар китобида Стефан олирухонийлар олдида туриб айтган химоя нутқида шундай деди: “Мусога мисрликларнинг хамма хикмати ўргатилиб, у сўзда ва ишда махоратли бўлди”. Ўша даврда сарой ахлининг фарзандлари ва шохликка тегишли болаларга таълим бериларди. Мусо хам шундай холатда ўсди. У саройда яшаса хам ўзининг яхудий эканини биларди.

Яхудий биродарини химоя қиламан, деб мисрликни ўлдириб қўйди. Кейин эса фиръавннинг жазосидан қўрқиб, қочиб кетди. У мидиён ўлкасига бориб мидиёнлик рухонийнинг қизи Сепфорага уйланди. Худо уни Исроил халқини қутқаришга чақираётганини билгач эса Мисрга Фиръавннинг олдига борди. Фиръавндан исроилликларни қўйиб юборишини талаб қилди. Бироқ фиръавн қайсарлик қилиб исроилликларни қўйиб юбормади. Худо фиръавннинг юрагини қаттиқ қилиб қўйди, деб ёзилган Муқаддас китобда. Бунинг ўзига яраша сабаби бўлган. Худо уларга 10та офат юборди. Хар сафарги офатдан кейин мисрликлар Исроил халқининг Худоси хақида кўпроқ маълумотга эга бўлган деб ўйлаймиз. Улар ўзлари сиғинаётган худолар Исроил халқининг Худоси олдида оддий хайкал эканини билиб олишган. Чунки Исроил халқининг Худоси ўз халқини ўша офатлардан сақлади. Мана шундай далиллар хар қандай одамни хақиқий Худо хақида ўйлашга мажбур қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top