“Худонинг Шоќлиги …Муџаддас Руќ баћишлаган солиќлик, тинчлик ва севинчдир.” Римликларга 14:17
Ассалому алайкум Худо Шоќлигидаги ажойиб биродарлар. Сиз билан Худо шоќлигида яџин эканимиздан хурсандмиз. Биз ўзимизнинг ќаџиџатда кимлигимизни, кимга тегишли эканимизни билиб олганимиздан сўнг, самовий Отамизнинг шоќлиги џандай эканлиги ќаџида ўрганамиз. БУни билиш учун эса биз албатта Унинг Каломи ёрдам беради. Ќаётимиз доимо Отамизнинг хоќиши бўйича давом этишини истасак, унда Муџаддас Каломи ўџишни, ўрганишни канда џилмаслигимиз ва ќар куни Отамиз билан суќбатда бўлишимиз керак. Чунки фаџат Угина бизга нима яхши бўлишини билади. Ќар доим Унга џаранг. Ќаёт ташвишлари, арзимас муаммолар, дилхираликлар сизни чалћитиб џўймасин. Сиз учун џийин кўринаётган ишлар, муаммолар ва энг ёмон деб ўйлаганингиз кўнгилсизликлар, Унинг учун ќеч нарса эмас. Айнан шунинг учун ќам фаџат Унга џарашни маслаќат бераяпмиз. Бугун Худованднинг Шоќлиги нимадан иборат эканини билишга џарор џилдик. Бу борада бизга Худованд нима дер экан?
“Азиз дилбандим! Мен Исога бутун Исроил диёри бўйлаб, хушхабар етказиш топширићини бердим. Мен халџим Исони Менинг Ўћлим эканига ишонишини ваш у орџали Менинг шоќлигимни совћадай олишларини хохладим. Улар ўз гуноќларини эътироф этиб тавба џилишлари ва Уни ўз Рабби деб билишлари керак эди. Улар ўзларининг џайсарликларидан юз ўгирмай туриб, Шоќликдаги ќаётга ќам эга бўлолмасдилар. Эски ќаётларининг устига янги ќаётни џўйиб бўлмайди. Энг аввало эскисидан озод бўлиши, сўнгра янги ќаёт олишлари мумкин эди. Севимли фарзандим, џилган гуноќи учун афсусланишнинг ўзи етарли эмас. Одамлар тавба џилар эканлар, эски ќаётларидан воз кечишлари керак бўлади. ФАџат шундагина Менинг Шоќлигимдаги ќаётга эга бўла оладилар. Фаџат шундагина ўз хукмронлигимни уларнинг џалбларида ўрнатаман. Исо эса мана шу Шоќликнинг џандайлигини билдирди.
Бу фаџат менинг иноятим ва шафџатим орџали келадиган мухаббат Шоќлигидир. Бу ћайритабиий џудрат, солиќлик ва адолат Шоќлиги. Бу Шоќликнинг аъзолари эса Исо Масиќ каби ќаёт кечирадилар. Фарзандларимнинг ќаётида мухаббат хукмронлик џилишини истайман. Уларнинг бу Шоќликдаги џудрат ва ќокимиятдан фойдаланишларини, солиќ ќаёт кечиришларини ва халџлар учун Менинг адолатимдан воџиф бўлишларини истайман. Сен шоќликнинг биз аъзоси сифатида нима учун одамлар Исо ќаџида чалкашишларини тушунишинг керак. Улар учун Исо оддийгина одам бўлган. Џайси бир одам шундай Шоќликни таклиф џилиши мумкин. Фаџат Худонинг Ўћлигина шундай џила олади. Улар ўз билганларича тушунадилар. Исо ќаџида эшитганлар ва Унга ишонганлар эса Унинг шогирдлари деб аталганлар. Ва ќозиргача шундай. Бошиданоџ Исонинг шогирдлари Унга эргашишнинг џиймати џандай бўлишини билишган.
Улар оилаларини , ишларини џолдириб У билан бирга џишлоџма-џишлоџ юришган. Шогирдларини Унинг ортидан эргашишга кўндирмаган, шунчаки: “Менга эргашинглар”, деган холос. Шогирдлар эса олдинда уларни нималар кутаётгани ќаџида ўйламай, болаларча ишонч билан ортидан эргашишди. Фарзандим, Шоќлигимни сенга бериш учун сени танладим. Сен гуноќкор ќаётингни џолдириб, Исога ишондинг. Энди эса мен Шоќлигимдаги ќаёт сенда намоён бўлишини истайман. Ќар доим мухаббат ќаётингда ќукмронлик џилсин. Шунда сен нима џилсанг ќам десанг ќам ќаммасида мухаббат кўринади. Мен сенга шафџатли ва рахмдил бўлганимдай сен ќам бошџаларга раќмдил бўл. Имонда оћишмасанг ва хукмронликни ишлатишни билсанг, шоќлигимдаги ќамма манбаалар ва џудрат сен учун бўлади. Сен адолат ва солиќлик билан юрасан. Сен Шоќнинг фарзанди каби ќаётингни бошџара оласан. Мен эса буни џандай џилишингни сенга ўргатишни истайман. ”