Муқаддас Калом жамоатни Масиҳнинг келини, Масиҳнинг танаси деб атаган. Биз Масиҳга: “Мен Сени севаман, аммо танангни ёмон кўраман”, — деб айтишимиз мумкинми? Аммо кўпчилигимиз шундай қиламиз. Биз доимо жамоатдан нолиймиз, камчилик топиб ғийбат қилишга одатланганмиз. Аммо Худо бундай қилишнинг ўрнига жамоатни севишни буюрган. Исо жамоатни севганичалик, биз ҳам ўз жамоатнимизни севишимиз лозим. Афсуски жуда кўп имонлилар жамоатдан фойдаланадилар-у, аммо севмайдилар. Исо Масиҳ осмонга кўтарилгандан кейинги илк маҳаллий жамоатларни ўйланг. Улар бир-бирларига қанчалик яқин бўлган. Ҳаворийлар китобини ўқиб кўринг-а. Муқаддас Каломда ёзилишича жамоатсиз Масиҳий танасиз аъзога ёки бўлмаса подадан ажралган қўйга, яна ҳам тушунарлироқ айтадиган бўлсак, оиласи йўқ болакайга ўхшайди. Эфесликлар 2:19 оятда: “…сизлар…Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар.”, — деб ёзилган.
Бугунги кундаги ҳар бир шахснинг мустақил бўлиши ҳақидаги ғоя, кўплаб имонлиларни руҳан етим қилиб қўйди. Баъзилар жамоатга қатнашмай ёки бирорта жамоатнинг аъзоси бўлмай туриб ҳам “яхши масиҳий” бўлиш мумкин деб ўйлайдилар. Аммо Худо бу фикрга мутлақо қўшилмайди. Муқаддас Каломда имонли учун жамоатнинг нима учун кераклиги ҳақида жуда кўп мисоллар берилган.
Бизга жамоат нега керак? Агар мен бирорта жамоатга аъзо бўлмасам, Исога эргашишга даъво қилолмайман. Чунки Исо: “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади”, — деб айтан эди. биз турли хил оилалардан, турли миллатдан турли маданиятдан бир жамоатга бирлашсак, дунё учун ажойиб гувоҳлик бўлади. сиз бир ўзингиз Исонинг танаси бўлолмайсиз. Исонинг танаси бўлиш учун бошқалар ҳам керак бўлади. Биз биргаликда Унинг танасизмиз.
Маҳаллий жамоат Худонинг оиласида қандай яшашни ўрганадиган бир синфга ўхшайди. Бу худбинлик қилмасликни амалиётда синайдиган лабараторияга ўхшайди. Худонинг оиласида бошқалар ҳақида ғамхўрлик қилишни ва тажрибаларингиз билан ўртоқлашишни ўрганасиз. 1Коринфликларга 12:26 оятда: “Агар бир узв азоб чекса, бутун узвлар у билан бирга азоб чекади. Агар бир узв юксалса, бутун узвлар у билан бирга севинадилар.”, — деб ёзилган. Масиҳийча биродарлик Масиҳнинг ўзига боғлиқ бўлганимиздай, бошқа биродарларга ҳам боғлиқ бўлишликдир. Худо биздан ҳаётимизни бир-биримиз учун беришимизни кутади. Юҳанно 3:16 оятни билган жуда кўп Масиҳийлар 1 Юҳанно 3:16 дан бехабарга ўхшайди.
Унда: “Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз.”, — деб ёзилган. Худо биздан бошқа биродарларга нисбатан айнан шу хилдаги қурбоникни кўрсатишимизни хоҳлайди.
Жамоат руҳий мускулларингизни ривожлантиришга ёрдам беради. Жамоатга бориб оддий томошабин бўлиш сизни ўстирмайди. Ҳар бир киши ўз ишини қилиши лозим. Шу жумладан сиз ҳам азиз томошабин.