2:57

Линнинг гувоҳлиги

MP3

Бу 1991 йилда юз берган эди. Лин Дао Ветнамлик қизча. У ўзининг бошидан кечирганлари ҳақида шундай дейди. Бир куни тўртта полиция офицерлари уйимизга бостириб келишди. Улар уйдан бир нарсани қидириб, жуда кўп саволлар берди. Ўша пайтда полициячиларга гапиришга қўрқдим, лекин улар нимани қидиришаётганини билардим. Шунинг учун сумкамга уйимиздаги бир нечта Муқаддас Китобни яшириб қўйдим. Улар сумкамни кўриб: «Ичида нима бор?”, деб сўрашганида, “Болалар китоблари”, деб жавоб бердим. Улар ичини очиб ҳам кўришмади. Ўша куни отамни хибсга олиб қамоққа олиб кетишди. Онам, сингилларим билан бирга тиз чўкиб ибодат қилдик.

Биз Худодан отамни соғлом сақлашини ва шундай қийин пайтлардан эсон-омон ўтиб олишимизни сўрадик. Отамнинг қамоққа олингани ҳақидаги хабар тезда тарқалиб кетди. Дўстларим отанг жиноятчи деб мени масхара қила бошлашди. Мен эса уларнинг гапига жавобан: «Отам жиноятчи эмас, у Масиҳий. Мен отам билан фаҳрланаман, чунки оғир пайтда ҳам имонидан қайтмади”, дедим. Мен ҳар куни китобимнинг жилдига чизиқ чизиб ибодат қилиб кунларимни белгилаб бордим. Отамни хибсга олгунларича мен ўн ёшли қизалоқ эдим холос. Бироқ ўша кундан кейин каттариб қолгандек эдим. Сингилларимни ёнимга чақириб,”Онамга ёрдам берайлик, шунда у ҳам жамоатда отамнинг ишини давом эттира олади”, — дедим. Мен туну кун ибодат қилардим. Имоним тез ўсарди.

Мен фақат Муқаддас Каломга диққатимни қаратсам, бир кун келиб отамдай бўлишимни ўйлардим. Бир неча йилдан кейин бизга отамни кўришга рухсат беришди. Қамоқхонага кирганимизда отам билан бизнинг ўртамизда темир панжара борлигини кўрдик. Биз отам билан қучоқлашиб кўришолмасдик. Биздан бир икки қадам нарида соқчилар бор эди. Мен чидай олмай панжара орасидан суқилиб кириб отамни қучоқладим. Соқчилар эса менинг ҳаракатимни кўриб шошиб қолишди. Аммо шундай бўлса ҳам: “Шу кичкина қизалоқ қандай зиён етказа оларди”, деб ўйлашди шекилли менга индашмади. Мен эса ўша куни соқчиларга билдирмай отамга, кичкина ручка билан сигаретга ўхшаб ўралган қоғозлар бериб қўйдим.

Кейин эшитишимча ўша сигаретга ўхшаб ўралган қоғозлар бир камерадан бошқа камерага ўтиб, маҳбусларнинг имонга келишига сабаб бўлибди. Ва ниҳоят Худо менинг ибодатларимга жавоб берди. Отамни муддатидан олдин озод қилишди. Бир куни мактабдан келганимда уйда отамни кўриб ҳаддан зиёд қувондим. Ўша куни ҳаммамиз қувондик. Мени эса хурсандчиликдан бақиргим келарди. Бошимиздан шундай қийин кунлар ўтган бўлса ҳам, қўрқмадим, чунки Худованд ҳар бир босган қадамимни ҳимоя қилишини билардим.

Лин Дао ҳозир балоғат ёшида. У ҳам худди отаси каби хушхабар воизи бўлишни ният қилган. У Масиҳийларнинг ҳаётидаги энг муҳим нарсани билади. У қийинчиликлардан қўрқмайди. Чунки Худованд ҳар қандай ҳолатда ҳам Ўз қудратини намоён қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top