3:28

Олма уксуси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Сирка сўзи бизни бироз ҳавотирга солади, чунки унинг таркибида ишқор моддаси жуда ҳам кўп. Аммо шунга қарамай озиқ овқат саноатида ундан жуда кўп фойдаланамиз. 1981 йили Бухарестда Америкалик шифокор С.Джарвиснинг «Асал ва бошқа табиий маҳсулотлар» деган китоби чоп этилган. Унда ёзилишича, Америка халқ табобатида ички органлар касалликларидан сурункали гастирит, энтероколит, сурункали холестицит, семизлик, қон босимининг кўтарилиши, подагра, полиартирит, ангина, стоматитларни даволашда олма уксусидан фойдаланилади. Шунингдек, олма уксуси йирингли яралар, венанинг варикоз кенгайиши, ҳар хил сабаблардан келиб чиққан тери қичималари, терининг замбуруғли касалликлари ва тунгги терлашда ҳам қўлланилади.

Narrator 2 Олма уксуси билан гайморитни даволашда кунига 7 марта ҳар соатда бир стакан сувга бир чой қошиқдаги уксусни қўшиб ичилади. Артиритни даволашда кунига 4 маҳалдан ичилса, икки ҳафтада бўғимлардаги оғриқлар қолади. Семизликка қарши эса 1 стакан сувга 2 чой қошиғида қўшиб, кунига 3-4 маҳал ичилади. Бу 2 ойда ўз натижасини кўрсатади. Икки йилда аниқ натижаларга эришилади. Қон босимини даволашда таркибида органик кислоталар кўп бўлган мевалар олма, узум, лимон ва бошқаларни истеъмол қилиш учун буюрилади. Бунда бемор бир суткада 4 стакан мева шарбатининг эквивалентига тенг хажмдаги мевани истеъмол қилади. Меваларни овқат билан бирга ёки куннинг исталган пайтларида истеъмол қилишлари мумкин.

Narrator 1 Джарвиснинг таъкидлашича, 2 чой қошиғидаги олма уксуси организм учун органик кислоталарнинг кунлик талабини қондиради. Шунингдек, буйракдаги тош ва холестицитга қарши ҳам қўлланилади. Радикулит ва полиартиритда олма уксусидан тайёрланган маз оғриган жойга суртилади. Олма уксуси мази 1 дона тухум, 1 чой қошиғида скипидар ва 1 ош қошиғида олма уксусини аралаштириб тайёрланади. Экзема, темиратки ва бошқа замбруғли касалликларга суюлтирилган олма уксусиси кунига 4-7 маротаба суркалади. Венанинг варикоз кенгайишига қарши 1 стакан сувга 2 чой қошиғида олма уксуси қўшилиб суткасига 2-3 маҳал суркалади. Оганизмда ортиқча толиқиш рўй берганда ва кечки терлашда бир стакан сувга бир чой қошиғида олма уксуси қўшилган сувга сочиқни намлаб танани артилади.

Narrator 2 Бу уйқу олдидан бажарилса натижа янада яхши бўлади. Мигренда қаттиқ бош оғриганда олма уксусининг пари билан даволанилади. Бунда олма уксусини тенг миқдорда сувга аралаштириб, идишда секинилик билан қайнатилиб, чиқаётган парга бош тутилади. Сўнг чиқаётган пардан 75 маротаба нафас олинади. Халқ орасида узум, олча ва ўриклардан тайёрланадиган уксуслар сирка деб аталади. Сирканинг таркибида 8-12 фоизгача уксус бўлади. Атиргулнинг гулбарги, райҳон, зира, ёлпиз қўшилса ёқимлилиги ва шифобахшлиги ортади. Бундай сиркадан 1-2 чой қошиғида олиниб, учдан бир стакан сувга қўшилиб овқатдан олдин ёки кейин ичилса, овқат ҳазм қилиниши яхшиланади. Хом узумдан тайёрланган ёш сирка ҳам қандли диабет ва хафақонни даволашда яхши наф беради. Олма ва бошқа мевалардан тайёрланган уксусларни сийдик кислота ва туз алмашинуви бузилган беморларга ичириш мумкин эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top