Бу сухбатимизнинг асосий мавзуси бу жамоат оқсоқолларининг “Беайиб“ бўлишидир. Шунингдек сухбатимизда Павлуснинг Тимотийга хат ёзишидан мақсадини, Эфеслик оқсоқолларининг жамоатни сохта таьлимотчилардан химоя қила ололмаганликлари хақида мулохаза юритамиз. Павлуснинг Тимотийга биринчи хатини ёзишидан мақсади ўша жамоатда қонун-қоида ўрнатиш ва тартибли Масихийга кўрсатмалар бериш учун йўл йўриқ бериш эди.Жамоатда қонун-қоида ўрнатиш ва Масих йўлида кўрсатмалар бериш учун оқсоқоллар жуда хам зарур бўлган. Оқсоқолларнинг бўлиш шунчалик шартми дерсиз? Етакчилар жамоатни тўғри бошқариш хақидаги қонун-қоидаларни ўргатиши ва ўзлари хам Масих каби хулқлари билан намуна бўлишлари керак. Худо хонадонининг тўғри тартибга келтирилиши ва унинг бошқарилиши жамоат аъзоларининг тинчлик-хотиржамлиги учун жуда мухим. Етакчилар бошқарувчилик художўй хулқ-атворни акс эттиришини кўриши керак.Сиз хам қачондир оқсоқол чўпон бўлишни истаганмисиз?
Сизнингча бу нарсани хохлаш яхшими ёки ёмонми? Агар бирор имонли киши жамоатнинг ишларини назорат қилиб туриш орқали Худога хизмат қилиш истагида бўлиши б жуда тўғри ва ўринли эканлиги таъкидланиши лозим. Етакчи ёки нозир бўлишга интилиш гунох ёки ўзини юқорига кўтариш эмас. Аксинча, бу хохиш мақтовга лойиқ, чунки шу хизматга интилаётган одам арзирли, улуғвор ва жуда яхши ишни, Масих ўз жонини фидо қилган жамоатга чўпонлик қилиш ишини танлаяпти. Бу интилиш жамоатга маълум қилиниши керак. Бу ишда билимли, тажрибали, айни дамда жамоатга етакчилик қилишга ва таълим беришга жавобгар шахс, етакчилик қилишга интилиши бор имонлига далда бериб, уни етакчиликка тайёрлаши керак. Жамоат оқсоқоли учун “беайблик“ бош, асосий хусусиятдир. Баьзи одамлар “Хеч ким беайб эмас“дейишади! “Хеч ким Муқаддас Kитобда оқсоқоллар учун белгиланган барча хусусиятларга эга бўлган оқсоқолни учратмаган.
Оқсоқоллар ушбу барча хусусиятларни учратган деб таькидлай олмайсиз.“ Лекин “беайб“ бўлиш ва мукаммал ёки айибсиз бўлиш ўртасида катта фарқ мавжуд. Мукаммал ёки айибсиз бу фақат Худодир. Лекин “беайб“ бўлиш деганда бу оқсоқоллар ўзларининг обрўсига путур етадиган ишлар қилмаслиги тушунилади. Айрим оқсоқоллар ўз тирикчиликларини бизнес орқали юритади. Етакчи ўз ишида хам айбсиз бўлиши керак. У жамият кўз ўнгида хам хурматли инсон бўлиши керак. Бу ўзининг моддий халоллиги билан ном қозонган ва ахлоқли бошлиқ бўлишни хам ўз ичига олади. Етакчи ёлғондан иборат бўлган ишларга аралашмаслиги ёки бойликни худбинларча ишлатмаслиги керак. Оқсоқол учун белгиланган хусусиятларнинг бирида оқсоқол “Якка хотинли“ бўлиши керак дейилади.
Ушбу хусусият нима маьнони англатади? Уни етакчи қилиб тайинлаш арафасида хам, унинг етакчи сифатидаги хизмати давомида хам, у хаётини бутунлай ва фақат битта аёлга бағишлаган бўлиши керак. Унинг хамма юриш-туриши бир хотинли эканидан далолат бериб турсин. Агар у бўйдоқ бўлса, бўйдоқлик принципига амал қилиши керак. Бундай кишилар хар қандай гунохли ишдан узоқ бўлиши керак.Сулаймоннинг Ҳикматларида ёзилишича зинокор одам шак-шубхасиз бадном, шарманда бўлади ва жазоланади. Зино қилиш нарсаларни ўғирлашдан, яъни кишиларни тунашдан хам жиддийроқ гунох. Зинокор бир умрга бадном бўлишини билиб шундай қилади. Бу гунохнинг доғи ва оқибатларини бир умр ўчириб бўлмайди.