4:12

Севги хақида

MP3

Азиз тингловчи биродарлар. Биз ўтган сафар сизлар билан Шогирд орттириш хақида сухбатлашдик. Бугун эса рухий оиламиз бўлган биродарларимиз ва опа-синглилларимиз орасида ўзаро севгига эришиш хақида сухбатлашамиз. Бу жуда мухим мавзу бўлгани сабабли инжилда бу сўз жуда кўп марта такрорланган. Исо хочга михланишидан олдин шогирдларига шундай амр берган эди: «Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг мухаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар хам, агар Менинг амрларимга амал қилсангизлар, мухаббатимга содиқ қоласизлар. Менинг шодлигим сизлага ўтсин ва кўнглингиз қувончга тўлсин деб, Мен бу сўзларни сизларга айтдим. Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар хам бир-бирингизни шундай севинглар.” Бу Исонинг бизга берган амри эди. Исонинг дастлабки шогирдлари Унинг бу амрига амал қилишди.

Аммо Унинг хозирги шогирдлари-чи? Бу амрга амал қиляптимикан? Сизнингча бу амрга амал қилиш осонми? Асло. Жуда кўп йигит-қизлар бир-бирларини севиб турмуш қурадилар. Аммо уларнинг никохи узоқққа чўзилмай, бархам топади. Чунки дунёвий севги мустахкам эмас.Шунингдек биз биродарлар орасида хам Худонинг севгиси бўлмаса, бир биримизни сева олмаймиз ва бир-биримизга хизмат қила олмаймиз. Бундай жамоат жуда совуқ бўлади. Уни ўлик жамоат деб хам атаса бўлади. Исо эса бизларга бир-биримизни севишни буюрган. Қандай қилиб бир-биримизни сева оламиз? Биз бир-биримизни севишимиздан олдин, ўзимизни севишни ўрганишимиз керак. Баъзан шундай холлар бўладики, Худонинг фарзандлари ўзларини ўзлари қабул қила олмайдилар.Агар биз энг аввало ўзимизни ва Худонинг севгисини қабул қилсак, бошқаларни севиш у қадар қийин бўлмайди. Кимдир шундай деган эди: «Бошқаларга севги кўрсатиш учун кишининг ўзи ўша севгига тўла бўлиши керак.”

У тўғри айтган эди. Бизга Муқаддас КАломда Худонинг севгиси хақида кўп бора айтилган. Римликларга 8 боб 35-39 оятларда шундай ёзилган: «Худонинг севгисидан бизни ким жудо қилар экан; қайғуми, сиқилишми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф-хатарми ёки қиличми. Мана забурда ёзилганидек: «Сен туфайли бизни хар кун ўлдирмоқдалар. Қурбонлик қўйлар деб хисоблайдилар.” Аммо бизни Севганнинг соясида буларнинг хаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз. Мен аминманки, на ўлим ва на хаёт, на фаришталар ва на жин-ажиналар, на хозирги ва на келгуси ходисалар, на баландликлар ва на чуқурликлар хамда яратилган бошқа Бирон мавжудот Раббимиз Исо Масих шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас.” Худо бизни шунчалик кучли севар экан. Унинг сўзларига ишонишимиз, Унинг севгисини қабул қилишимиз ваш у севги билан бошқаларни хам севишимиз керак.

Исо Масих яна шундай деган эди: «Агар орангизда мухаббат хукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларими эканингизни хамма шундан билиб олади.” Демак биз Худодан олган севги билан биродарларимизни севсак, орамизда Худонинг севгиси бўлса, бу севги албатта кўринар экан. Агар орамизда севги хукмрон бўлса, дунё буни албатта билиб олар экан. Агар дунё бу севгини билса, Худонинг номи улуғланади. Шунинг учун хам жамоатда хар бир биродар Худонинг севгисини олиш учун ибодат қилиши керак. Биродарлар орасида мухаббат хукмрон бўлса, бирлик бўлади. Бирлик бўлган жойда эса Худога кучли хизмат бўлади. Албатта Худога хизмат қилишдан олдин, Унинг севгисини олишимиз керак бўлади. Агар устоз ва шогирд орасида хам Худонинг мухаббати бўлса, бундай муносабат гуллаб яшнайди. Шогирд х ам ўз навбатида ўзининг шогирдларига худди шундай мухаббат кўрсата олади. Шу тариқа Масихнинг амри бажарилади. Чунки У шундай деган эди: “Агар Мени севсангизлар амрларимга амал қилинглар.” Хўш орангиздан қай бирингиз Уни севасиз? Агар севсангиз Унинг амрларига амал қилишни хозироқ бошланг. Худованднинг Рухи сизга ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top