4:21

Хушхабарга бўлган иштиёқ

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Бугун хам сизлар билан Павлус хақида сухбатимизни давом эттирамиз. Бу сафар унинг Хушхабарга бўлган иштиёқи хақида сухбатлашиш баробарида, ўзимиздаги иштиёқни хам текшириб кўрамиз. Сухбатимизни бошлаш учун эса Муқаддас Каломда Филлипликларга мактуб 1 боб 12-18 оятларга қарасак. Бу парчада ПАвлуснинг махбуслиги хақида ёзилган. Бу мактубни у Филлипи шахридаги имонлиларга ёзганида хибсда эди. Ўзининг хибсдалигига қарамай, бошқа имонлиларга далда беришга ва уларга таълим беришга куч топган. Унинг мактубини ўқир экансиз, мактубда хибсда эканлигидан ўкиниш, нолиш хиссини тополмайсиз. Аксинча у шундай деб ёзади: «Яшасам хам, ўлсам хам, хар холда хижолатда қолмаслигимга қаноат хосил қилдим. Хар доим бўлиб келганидай, хозир хам Масих менинг вужудимда улуғлансин, деган умида яна жасурлик билан фаолият кўрсатишга жазм қилдим.”

Рим хукумати унинг жасурлик билан хушхабарни тарқатгани учун хибсга олинган эди. У аслида хақиқий зиндонда бўлмаса хам 24 соат давомида қўриқчилар томонидан қўриқланиб турадиган уй қамоғида эди.Агар инсонийча фикр қиладиган бўлсак хам, унинг хибсга олиниши адолатдан эмас эди. Аммо бунга Худованднинг назари билан қарайдиган бўлсак, унинг хибсга олинганлиги кўплаб инсонларга яна хушхабар етказилишига имконият бўлди. Унинг ёзганларидан Павлуснинг истаги Масихни улуғлаш эканини билишимиз мумкин. У ўз харакатлари ва хулқи билан Масихнинг номини улуғлади. Павлус ўзининг хибсга олиниши нохақ эканини биларди, аммо бу “Масих учун” эди. Агар ФИллипликларга 1 боб 12 оятдан 14 оятгача ўқийдиган бўлсак, бир нарсани аниқ билиб оламиз: “Эй биродарлар, шуни билишингизни истайманки, менинг бошимга тушган шароитлар Инжил Хушхабари янада кўпроқ муваффақият қозонишига хизмат қилди. Мана менинг Масих учун қамалганлигим бутун Сарой ахлига…маълум бўлди..биродарларимизнинг кўпчилик қисми хам менинг кишанбандлигимдан рухланиб, Раббимиз каломини янада ботирлик билан тарғиб қила бошладилар.”

Агар 13 оятга эътибор қаратадиган бўлсак, бу хушхабардан Сарой ахли хам хабардор бўлган. Бунга 4 боб 22 оятни хам қўшимча қилишимиз мумкин. «Бутун Худонинг азизлари, хусусан Қайсар қонадонидагилар, сизларга салом йўллаяптилар.” Сарой ахли деганда ПАвлус Рим қайсарининг саройини назарда тутган. Павлус бу мактубни ёзганида Рим шахрида махбус бўлган. У бу мактубни тахминан миллоддан кейинги 60йилларда ёзган.Павлуснинг бу махбуслиги Филлипи шахридаги кўпгина имонлиларни яна хам рухлатирди. Улар янада ботирлик билан хушхабарни тарғиб қила бошладилар. Филлипликлар 1 боб 15 -18 оятларда ПАвлус: “Тўғри баъзилар хасад ва рақобат рухи биалн Масихни тарғиб қилаяптилар, бошқалар эса яхши ният билан тарғиб қилаяптилар. Баъзилар мен Хушхабарни химоя қилиш учун тайин этилганимни тан олиб, мухаббат билан харакат қилаяптилар. Бошқалар эса менинг кишандаги қийинчилигимни орттиришни ўйлаб, рақобат рухида, нопок ният билан Масихни тарғиб қилмоқдалар. Хўш унда нима бўпти? Хох мунофиқлик билан, хох самимийлик билан бўлсин, хар холда Масих тарғиб этилмоқда. Мен бунга севинаяпман.»

Бунда нима учун Павлуснинг севинишини тушунаяпсизми? У ўзининг қийинчилиги ортиши хақида ўйламай, Масихнинг тарғиб этилишидан севиняпти. Павлус Масих ва хушхабар хаққи жуда кўп қийинчиликларга дуч келган бўлса хам севиниши учун хамиша сабаб бор эди. Келинг бу сабабларни биргаликда кўриб чиқамиз. «Агар сизларда Масихдан келган жасорат, …тасалли, бирдамлик…мехру шафқат бор бўлса, у холда менинг севинчимни мукаммал билинглар” “Хулласи калом, биродарларим, Раббингиз билан алоқада бўлиб, хурсанд бўлинглар.” “Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар.” Биродарлар ПАвлус айтганидай Раббимиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлиб юрайлик. ЧУнки Раббимиз билан мустахкаб алоқамиз, хурсанд бўлишимизга арзийди. Сизлар хам доимо шундай севинчдан бахраманд бўлинг деб сухбатимизни якунлаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top