Ассалому алайкум қадрдон ва севимли биродарлар. Биз ўтган сафар ўзаро муносабатларда бирликни ўстириш ва бунинг учун нималар қилиш хақида сухбатлашдик. Аммо сухбатимиз нихоясига етмаган эди. Шунинг учун хам бугун бу мавзуни давом эттирамиз. Ишончим комилки бу сухбат сизларга ёқади ва хар қандай муносабатларингизда ёрдам беради. Хақиқий муносабатлар, турмушда хам, дўстликда хам ёки жамоат ичида хам самимийликни талаб этади. Хақиқат шуки, келишмовчиликлар яқин муносабатларга етакловчи сабаб бўлиб хизмат қилади. Сиз келишмовчилик пайтда, хатолар ва муаммоларга соқлом фикр билан ёндашиб, уларнинг замирида ётган тўсиқларни ечишга уринмагунингизча муносабатдаги одам билан яқин бўлолмайсиз. Агар биз келишмовчиликни тўғри хал қилсак, бизнинг орамиздаги фарқларга қарамай, бирликда ўсамиз. Биз ўтган сухбатимизда самимийлик ёхуд, хақиқатни мухаббат билан айтиш хақида жуда яхши гапирдик.
Бугун хам биродарларимизни самимий бўлишга, сохта муносабатлардан қочишга ундаяпмиз. Бироқ шуни хам билиб қўйинг-ки, самимийлик ёхуд хақиқатни кишининг юзига айтиш бизга хохлаган пайтимизда, хохлаган жойимизда хохлаган сўзларимизни айтишга хуқуқ бермайди. Самимийлик бу қўполлик қилиш дегани эмас. Муқаддас Каломда хар бир нарсанинг ўз ўрни ва ўз вақти бор, дейилган. Ўйламай айтилган сўзлар битмайдиган жарохатларга сабаб бўлади. Худованд жамоатда бир-биримизга худди мехрибон оила аъзоларидай муносабатда бўлишимизни истайди. Муқаддас Каломда бу хақида шундай ёзилган: «Чол одамни койима, лекин отангдек унга насихат қил. Ёшларга укаларингдек, кампирларга оналар каби, ёш аёлларга сингилларингдек, бутун пок рух билан насихат қил.” Афсуски минглаб биродарлик муносабатлари самимийликнинг етишмаслиги туфайли узилган.
ХАворий Павлус Коринфдаги жамоатга, жамоатларида ахлоқсизликка индамай йўл қўйиб беришаётганлари учун койиб мактуб ёзган. Хеч ким жамоатдаги ахлоқсизликларга қарши харакат қилмагач у шундай деб ёзган эди: «Сизларнинг мақтанишингиз яхши эмас. Нахотки озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангиз? Сизлар аслида хамиртурушсиз бўлишингиз керак. Мактубимда сизларга зинокорлар билан алоқа қилмасликни ёзган эдим.. Шубхасизки, умуман бу дунёнинг зинокорлари ёки тамагирлари, қоратгарлари, бутпарастлари хақида демоқчи эмасдим, акс холда сизлар бу дунёдан айрилишга мажбур бўлар эдингиз. Мен сизларга ўзини биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни ….айтган эдим.” Бизлар жамоатда ва муносабатлардаги ўзаро бирликни ривожлантиришимиз учун камтар бўлишимиз хам керак.
Ўз-ўзини мухим одам деб хисоблаш, манманлик, ва қайсар мақрурлик ўртадаги муносабатни ва бирликни барбод қилади. МАқрурлик одамлар орасига девор қўяди. Камтарлик эса улар ўртасида кўприк бўлади. Камтарлик муносабатларни силлиқлаштирадиган ёқ кабидир. Шунинг учун хам Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Бир-бирингизга нисбатан камтар ва мулойим бўлинглар”. Муносабатлардаги энг тўқри йўл ўзини камтар тутишдир. Каломда: «Худо мақрурларга қарши аммо камтарларга иноятлидир”, — деб ёзилган. Камтарлик бу бошқалар хақида кўпроқ ўйлаш дегани. Камтар инсон бошқаларга хизмат қилиш хақида ўйлайди. Муносабатлардаги бирликни ўстириш учун яна одоб ва хурмат билан харакат қилиш керак бўлади. Одоб билан муносабатда бўлиш бу бошқаларнинг хар хиллигини хурмат қилиш дегани. ХАр бир инсоннинг хис-туйқуларини хисобга олиш ва уларга сабр тоқат қилиш дегани. Биз бир оила бўлиб яшар эканмиз, бир-биримизга мехрибон ва сабр тоқатли бўлишимиз керак. Сухбатимиз давомида биз билан бирга бўлганингиздан миннатдормиз.