4:15

Бутпарастлик тўсиғи

MP3

Азизлар биз хаётимиз давомида Худога интилиб яшаймиз. Бу интилишлар хаммамизда хар хил бўлсада, Худонинг фарзандлари сифатида Отамизга яқинроқ бўлишга харакат қиламиз. Унга ўхшашга ва Унинг иродасига бўйсунишни истаймиз. Аммо барибир инсон бўлганимиз, ва эски табиатимиз хали хам бизга халақит беришни давом эттираётгани учун ўзимиз билган ёки билмаган холда Худодан узоқлашиб қоламиз. Бизнинг энг катта душманимиз Шайтон мумкин қадар бизни Худодан узоқлаштиради ва Худо билан бизнинг орамизга тўсиқлар қўяди. Бу тўсиқлар турли хил бўлиши мумкин. Бугунги сухбатимизда биз шу тўсиқлардан бири, бутпарастлик хақида сухбатлашамиз. Бу каби тўсиқлар Исо Масихда тўлиқ озодликка эришишимизга халақит беради. Ишаё пайғамбарнинг китоби 55 боби 2 оятида Худовандни биладиган аммо Худовандга келмайдиган одамлар хақида сўз кетади. Улар Худога келмайдилар ва Худованд уларга бермоқчи бўлган нарсалар қуруқ қоладилар.

Худованд бу каби одамлар хақида шундай дейди: «Нон бўлмаган нарса учун нега пул сарфлайсиз? Сизни қондираолмайдиган нарсалар учун нега жон куйдирасиз?” Бундай холатда Худованд қайсар фарзандини койиётган онага ўхшайди. У фарзандига шундай дейди: «МЕни эшит, менга қара, ўзингга яхши бўлган нарсаларни ейишинг керак, шундай бутун танинг ва жонинг бақувват бўлади”. Орамизда шундай одамлар борки, Худони биладилар аммо қалблари учун қониқиш ва етишмаган нарсаларни бошқа нарсалардан қидирмоқчи бўладилар. Рухан оч ва чанқоқ бўлганлар нима қилишлари керак деб ўйлайсиз? Ишаё 55 боб 6 оятида шундай сўзлар бор: «Топиши мумкин бўлганда Худовандни изланг, У яқинингизда экан Унга илтижо қилинг.” Рухан оч ва чанқоқ кишиларга Худованд Ўзининг Каломи орқали: «Менга кел!”, дейди. Бизнинг мухтожликларимизни фақатгина Худо қондира олади. Чунки У бизни яратган. Орамизда жуда кўп имонли биродарларимиз, Исо Масихнинг кечиримини олганидан кейин, ўз қалбларидаги бўшлиқни тўлдириш учун бошқа жойларга кетадилар.

Худди Исроил халқига қўл чўзиб турганидай, Худованд бизга хам қўл чўзиб туради. У бизга керакли бўлган нарсаларни беришни истайди, аммо биз истамаймиз. Хўш, Худованд бизга қалбимизнинг мухтожликларини беришни истар экан, бизнинг шу нарсаларни олишимизга нима тўсқинлик қилади? Албатта бутпарастлик. Бизнинг хаётимизда Худовандга тегишли бўлган жойни бошқа бирор нарса берсак, бу бутпарастлик бўлади. Орамизда ќаётларида бирор нарсани ўзларига бут қилиб олган одамлар анчагина. Биз Исо Масих орқали бутунлай озодликка эришишга отланган эканмиз, йўлимизда учрайдиган бутпарастлик тўсиғини олиб ташлашимиз керак. Бу йўлда бизга тўсиқ бўладиган яна бошқа нарсалар, яъни мағрурлик, ва ишончсизлик каби тўсиқлар хам бор. Булар бизнинг қароримиз орқали йўқ қилиниши мумкин. Аммо бутпарастлик тўсиғини олиб ташлашни баъзида орқага сурамиз.

Баъзида биз англаган холда бутпараст бўлиб қоламиз. Биз ўша нарсани Худонинг ўрнига қўйиб қўйганимизни биламиз, аммо ундан воз кечишни истамаймиз. ХАр бир одам учун хар хил нарса бут бўлиши мумкин. Исроил халқи кўп марта Худодан юз ўгирган. Худо уларни хар сафар қутқарарди, аммо бироз вақт ўтгач, Исроил халқи турли хил тепаликларга, бутларга сиғинишда давом этарди. Бир сафар Ишаё пайғамбар халқнинг садоқатсизлиги ва қайсарлигини кўриб, Худога: «Уларни кечирма”, деган эди. Ишаё халқдан жуда аччиқланган эди. Аммо Худованд мехрибонлигининг чеки йўқ. Халқ Худованддан кўп марта юз ўгирган, Унга қарши гунох қилган бўлса хам, Худованд уларни кечирди. Уларнинг гунохларини худди булутдай тарқатиб юборди. Биз Худованднинг мехрибонлиги ва кечиримлилигини билган холда Унинг бу сифатларини суъистемол қилмаслигимиз керак. Акс холда Худонинг ғазабидан қаерга хам қочиб қутула оламиз. Албатта Худойимиз, иноятли, мехрибон ва кечиримли Худо. Аммо Унинг ғазаби дахшатлилигини хам унутмаслигимиз керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top