4:10

Ибодат қилмаслик тўсиғи

MP3

Азиз тингловчи, бир кунда неча марта ибодат қиласиз? Бу саволдан ажабланманг. Худовандга яқин бўлиш, Уни яхшироқ билиб олиш учун, У билан мулоқотда бўлиб туриш лозим. Мулоқот қилиш учун эса Каломдан ўқиш билан бирга ибодат қилиш жуда мухим. Ибодат қилиш орқали биз Худовандга мухтож эканлигимизни билдирамиз. Нафақат сўзлар билан балки ибодат қилганимизда, Худовандга мухтожлигимизни билдирамиз, Унинг қудратини тан олган бўламиз. Шу билан бирга ќар нарсада Худованднинг бошқарувини кутамиз. Ибодат бизнинг қанчалик садоқатли ва имонли фарзанд эканлигимизни билдиради. Худонинг фарзандлари қандай холларда ибодат қилмайдилар? Қаочнки, Худовандни унутганларида, қачонки ўзларига ортиқча бино қўйганларида, Унинг кучини тўғри бахолай олмаганларида… бу сабабларни тўхтовсиз келтириш мумкин. Бизнинг яшашимиз учун хаво қанчалик керак бўлса, ибодат қилиш хам рухий хаётимиз учун шунчалик зарур. Энди ибодатнинг шунчалик мухим эканлигини билар эканмиз, душманимиз хам унинг биз ва Худованд учун нихоятда зарурлигини билади.

Шунга кўра у ибодат қилмаслигимизга турли хил бахоналарни келтиради. Шу ерда Филлипликларга 4 боб 6-7 оятларда нима ёзилганини кўрайлик: «Хеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин хар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, хар бир тилагингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изхор қилинглар. Шунда инсон хаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр-хаёлингини хотиржам қилади.” Тинчликка эга бўлиш учун хам ибодат қилишимиз керак экан. Олдимизда қийинчликлар турганда, ўзимизни хар ёққа уриб кўрамиз, аммо ибодат қилишни лозим топмаймиз. Орамизда жуда кўп имонлилар учун ибодат қилишдан кўра жамоатга бориш, биродарлар билан гаплашиш осонроқдай туюлади. Бизда Муқаддас Рух бор экан, қачон ибодат қилиш кераклигини эслатади, аммо турли бахоналар билан ибодат қилишни кейинга қолдирамиз. Сиз бирор иш қилаётганингизда ёки бирор жойга кетаётганингизда Муқаддас Рух сизга ибодат қилишни эслатади, аммо шайтон хам қараб турмайди.

У сизга бошқа бир фикрлар беради. «Хозир шу ишни қилиб олгин кейин ўтириб, бемалол ибодат қилаверасан” ёки “Хозир йўлга чиқаяпсан, шундоқ хам кеч қолаяпсан, йўл йўлакай ибодат қилиб кетарсан”, каби бахоналар билан сизни ибодат қилишдан тўхтатади. Сиз нима қиласиз? Сиз хам худди шу жавобларни Муқаддас Рухга берасиз. Кейин-чи? Ибодат қиласизми? Йўқ! Нега? ХА, биласиз. Бу саволларнинг хаммасига жавоб Бера оласиз. Чунки кейинроқ яна бошқа ишлар чиқиб, кун охирлаб қолганини билмай қоласиз. Ётишдан олдин ибодат қиларман дейсиз-у, аммо ибодат қилишга улгурмай, чарчаб ухлаб қоласиз. Балки ибодат қилишни бошларсиз хам, аммо охирига етказа олмай ухлаб қолганингизни билмай қоласиз. БУтун кунингиз шундай ўтиб кетганини билмай қоласиз. Худованд олдида ўзингизни ноқулай хис қиласиз. Унинг олдига боришга уяладиган бўлиб қоласиз. Бунда хам шайтоннинг хиссаси бор. У сизга турли хил ёлғонлар билан таъсир кўрсатади.

Шундай холатда кунлар кетидан кунлар ўтаверади. Оқибатда эса ибодат қилмаслик сизнинг одатингизга айланиб қолади. Бир дўстим менга: «Мен хатто пайпоқни хам Худованддан сўраб олиб кияман”, — деганди. Бу билан у энг майда арзимас нарсалар учун хам ХУдовандга ибодат қиламан, демоқчи эди. Ха, биз бутунлай Худовандга боғлиқ бўлишимиз керак. Кичик нарсаларни арзимас, уни ўзим хам қилишим мумкин. Бу учун Худовандни безовта қилиш шарт эмас деб ўйласангиз адашасиз. Худованд сизнинг хаётингизда учрайдиган энг майда ва арзимас бўлиб туюлган нарсаларни хам Унга айтишингизни хохлайди. Бу нарсалар сиз учун ахамиятсиздек туюлса хам, Худованд учун ахамиятли. Биз ибодат орқали нафақат моддий нарсаларни балки рухий нарсаларни хам оламиз. Моддий нарсалардан кўра рухийлари биз учун мухимроқ. Шундай экан, Худога ибодат билан яқинлашишга тортинманг. Хатто гунохкор бўлсангиз хам, Унга ибодатда тавба қилиб яқинлашинг. Шайтон сизнинг устингиздан енгишига йўл қўйманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top