4:05

Муқаддас Каломдаги аёл хизматчилар хақида

MP3

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам аёллар. Биз бугунги сухбатимизни сизларга бағишладик. Бугун сухбатимиз давомида Муқаддас Каломдаги аёл хизматчилар хақида бир оз маълумотга эга бўласиз. Павлус Римликларга мактубининг 16 бобида Фива деган аёлни биринчи бўлиб тилга олади. У аёл Кенхри шахридаги имонлилар жамоатида фаол хизмат қиладиган аёл эди. У масихийча хизмат ва мухаббатнинг намунаси эди. Мактубда Павлус уни хизматчи деб атаган.

Прискилла. Бу аёл хақида Павлус мактубида иккинчи бўлиб тилга олади. Прискилла билан Акил Масихда Павлуснинг хамкорлар бўлишган. Худди Павлус каби улар хам хаётларини бутунлай хушхаабар айтишга бағишлашган. Павлусга бўлган мухаббати ва хурмати туфайли уни қутқариш учун, ўз хаётларини хавф остига қўйишга хам тайёр бўлишган. Мактубда Павлус учун қандай қилиб ўз хаётларини хавф остига қўйганлари, Павлус ўша пайтда қандай қийинчиликда эканлиги ёзилмаган.

Аммо мактубда ПАвлус уларни фахр билан ўзининг хамрохлари деб атайди. Уларнинг қилган мехнатлари ва ажойиб жасурликлари учун хатто мажусийлардан имонга келган жамоатдагилар хам, иккаласига рахмат айтадилар.

Марям. ПАвлус Марямга салом йўллар экан, унинг ажойиб мехнатини хам эслатиб ўтади. “Биз учун кўп мехнат қилган Марямга салом айтинглар”. У нима иш билан шуғуллангани бизга маълум эмас, аммо нима қилган бўлса хам Павлус унинг римлик масихийларга қилган ишлари хақида эшитган. Павлус Марямнинг чин дилдан Худо халқининг хизматига берилганлигини чин дилдан қадрлайди ва бу хақида римлик масихийларга эслатади. Унинг хизмати хамма имонлилар орасида юқори бахоланган бўлса керак.

Юний. Бу аёлнинг исми хақида икки хил фикр бор. Уни баъзилар Юния, дейишса, баъзилар Юний бўлган дейишади.

Римликларга 16 бобнинг 7 оятида: «Адроникка ва шунингдек Юнийга салом айтинглар”, деб ёзилган. Муқаддас Каломни ўрганувчи олимлар бу эркак кишининг исмими ёки аёлникими, халигача бир фикрга келолганлари йўқ. Агар Павлуснинг эркак ва аёлнинг вазифасига боғлиқ таълимотига кўра, ПАвлуснинг дўсти Юния имонлилар орасида, хурматга лойиқ аёл хизматчи бўлган.

Трифена, Трифоса, Персида ва Руфуснинг онаси.

ПАвлус имондаги сингиллари Трифенга, Трифосга салом йўллаган. ХАворий Павлус уларни “Раббимизнинг хизматида захмат чеккан”, деб таъкидлайди. Аммо улар қандай хизмат қилишгани хақида аниқ бир маълумотга эга эмасмиз. Павлус Персидани мехр билан севикли синглим деб атайди. У хақида ёзар экан “кўп захмат чеккан”, деб ўтган замон феълини ишлатади. У ёки аввал хизмат қилиб, ПАвлус мактуб ёзган пайтда бирор сабаб туфайли хизматдан кетган ёки аввал хозиргидан кўра кўпроқ хизмат қилган. У хизмати давомида жуда кўпчиликка севимли бўлиб қолган.

Руфус деган имонлининг онасининг исми бизга маълум эмас, аммо Худо билади. Бу аёл Павлусга мухаббат билан ва оналик мехри билан муносабатда бўлган. Шунинг учун хам Павлус ўзини унинг ўғлидан хис қилган. Филлипликларга 4 боб 2-3 оятларда хам бир нечта аёл хизматчилар хақида сўз боради. ПАвлус хизмати давомида бир нечта имонли аёллар билан хамкорлик қилган. У ўзининг Филлипликларга ёзган мактубида учта фаол ва хурматли аёллар хақида ёзади. Булар Лидия, Эводия ва Синтиха. Павлуснинг сўзларига кўра улар бошқа имонли эркаклар билан елкама-елка туриб хушхабарни тарқатиш хизматида бўлган. Лидия эса Филлипидаги имонлилар жамоатининг етакчиси бўлган. Унинг уйи Павлус учун ўз уйидай бўлиб қолган. Балки имонлилар йиғиладиган жой хам бўлгандир. Биз Лидия хақида ўқиганларимиздан фақат унинг қандай шахс бўлгани ва қандай хизмат қилганини тахмин қилишимиз мумкин холос. Сизлар хам Худо олдидаги мавқеингизни унутмаган холса, Унга фаол хизмат қилишингиз мумкин. БУнга нима дейсиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top