3:16

Масиҳ сенга ёрдам берсин!

MP3

Туркия. Эрамизнинг 285 йили. Бу Зенобиус ва Зенобианинг гувоҳлиги. «Мен Исо Масиҳни бу дунёнинг бойликлари-ю, шон-шарафидан ҳам кўпроқ яхши кўраман. Ўлим ва қийноқлар билан мен эришган нажотни қайтариб ололмайсан. » Бу гапларни айтган Зенобиус Айгеадаги жамоатнинг оқсоқоли эди. Римлик бошқарувчи Лизиус ўз эътиқодидан қайтиб Императорга хизмат қилиши учун Зенобиусга катта бойлик, ва мансаб таклиф қилди. Борди-ю, бунга кўнмаса уни қийноқлар ва ўлим кутаётганини айтди. Лизиус Киликия вилоятларини айланиб юрар экан, кўплаб масиҳийларнинг ўлимига сабаб бўлган эди. Лизиус шаҳардан шаҳарга ўтиб, шаҳардаги имонлиларни турли ҳил қийноқлар билан ўлдирарди.

Унинг Айгеага келганига кўп бўлмаган бўлса ҳам аллақачон бешта имонлини қийнаб ўлдиришга улгурганди. Энди эса оқсоқол Зенобиусга навбат келган эди. Уни осиб қўйинглар, оғриқдан қийналгач, фикридан қайтиб қолар, деди Лизиус аскарларга. Аскарлар Зенобиусни қийнаш билан банд бўлганларида оқсоқолнинг синглиси Зенобиа, акаси ҳақида эшитиб, югуриб келди. Акасини қийнаётгналарга: «Эй, сиз иблислар. Акам қандай ёмон иш қилибдики, уни бунчалик қийноққа соласизлар?» Римликлар уни ҳам ҳибсга олишди. Ечинтириб, қайноқ темир ётоққа боғлаб қўйишди. Уларни қийнаётганлар, мазах қилиб: «Энди Масиҳ келиб сизларга ёрдам бериб кўрсин-чи! Ахир сизлар Унинг учун азоб чекаяпсизлар-ку!», — дейишди.

Зенобиус, уларнинг таҳқирларига қарата: «Кўрмаяпсизларми, У аллақачон бизлар билан бирга бизларга самовий марҳамати билан тасалли беряпти. Кўзингизни гуноҳнинг қоронғулиги қоплаб олган. Шунинг учун ҳам кўролмаяпсизлар.» Бу гаплар Лизиуснинг қонини қайнатиб юборди. У аскарларга ҳар иккисини қайнаб турган дошқозонга солишни буюрди. Мўъжизани қаранг-ки, қайноқ сув ҳам бу икки имонлини ўлдира олмади. Улар Исо Масиҳни улуғлашда давом этдилар. Бу воқеаларни Лизиуснинг ўзи кузатиб турар, ва ҳали шу пайтгча ҳеч бир имонли бу иккисидек ҳозирги қийноқларга узоқ дош бера олмаган эди. Худонинг қудрати билан шунча қийноқларга дош бергани унинг ғазабини қўзғатган эди. «Уларни кўзимдан йўқотинг»- деб бақирди аскарларга. «Энди уларни нима қиламиз?» — дейишди аскарлар.

Лизиуснинг кейинги қўллайдиган жазо усули Масиҳийларга камдан кам қўлланиларди. Чунки бу усул оғриқсиз ўлим эди. Унинг Масиҳийларга нисбатан нафрати шу қадар кўп эдики, ҳар сафар азобли ва қийноқли ўлим билан Масиҳийларнинг умрига зомин бўларди. «Уларни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб, бошларини танасидан жудо қилинглар»- деди. Аскарлар Лизиус айтганидек қилишди. Сўнг таналарини ғорга олиб кириб , ёқиб юборишди. Худди бошқа шаҳидлардек, Зенобиус билан Зенобиа ҳам ҳақиқатда Худонинг ҳузурини ҳис қилишган эди. Эрамизнинг 65 йилида Римда ўлдирилган ҳаворий Павлус Коринфликларга ёзган мактубида шундай деган эди: «Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо, марҳаматли Ота, РАббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! Масиҳнинг азоблари бизда қанча кўпаяётган бўлса, Масиҳнинг тасаллиси ҳам бизда шунча кўпаймоқда.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top