3:21

Бутпарастлик тўсиғи

MP3

« Ким унга ҳеч қандай ёрдам бермайдиган бут ясайди?» Ишаё 44:10

Ассалому алайкум биродарлар. Бугунги мавзумиз Худовандга яқинлашишимизга тўсиқ бўладиган бутпарастлик ҳақида. Бугунги кунда бундай бутпарастлар орамизда йўқ, фақат бошқа ҳалқлар масалан, тайландликлар, ҳиндлар, хитойлар ва шу каби халқлар орасида бор деб ўйларсиз? Аммо ҳалигача Худо халқининг орасида бутпарастлар учраб туради. Худованд ўз ҳалқига кўп нарса бермоқчи, бироқ халқ Худованд бермоқчи бўлган нарсаларни олиш учун Худованднинг олдига келмаяпти. Худованд ҳар биримиздан шундай сўраяпти: «Нега нон бўлмаган нарсалар учун пул сарфлайсизлар ва беҳудага меҳнат қиласизлар?» Худди боласининг қилиқларидан асабийлашган отадек: «Қулоқ сол, Менга қулоқ сол, яхши нарсаларни е ва ана шунда қалбинг тўйиб озиқланади».

Руҳан оч ва чанқоқлар Худованд олдига келишлари керак. Фақат Худодагина ҳақиқий қониқишни ҳис қиладилар. Бу қониқиш эса абадийдир. Бироқ Худонинг олдига келишимизга бутпарастлик тўсқинлик қилади. Бутпарастлик нима? Ҳаётимизда Худодан кўра биринчи ўринда нима ёки ким турса ўша биз учун бут ҳисобланади. Аввалги суҳбатларимизда айтганимиздек, ишончсизлик ва мағрурлик каби тўсиқлар кишининг танлови билан ҳал қилинарди. Ë биз Худога ишонишни танлаймиз ёки ишонмасликни. Биз ё Худонинг олдида ўзимизни камтар тутамиз ёки мағрурлигимизни сақлаб қоламиз. Бироқ бугунги бутпарастлик муаммоси бир оз қийинроқ, бу тўсиқни фақат Худонинг қудрати билан олиб ташлаш мумкин. Ўйлаб кўринг-чи, нима ёки ким сиз учун бут бўлиб қолган? Севимли киноактёрингизми, ёки ишингизми? Балки бирор бир машғулотингиздир?

Биз ўзимизга бут қилиб олган нарса ёки киши йиллар давомида ҳаётимизга чуқур ўрнашган. Буни ўз кучимиз билан кўчириб ташлай олмаймиз. Агар Эски Аҳд китобини ўқиган бўлсангиз, исроил халқи ҳам бутпарастлик гуноҳи билан курашган. Ишаё давридаги Уззиё, Йўтам ва Ҳизқиё шоҳлари ҳаётида бутпарастлик ёмон оқибатларга олиб келган. Ишаё Худога қарата : «Сен ҳалқингни ташлаб қўйдинг», — деган. Агар биз ҳам билиб туриб бутпарастлик қилсак, Худовандни ўзмиздан узоқлаштирган бўламиз. Исроил халқи бутпарастликка берилиб кетганида Ишаё улар учун Худога илтижо қилган эди: «Уларни эсдан чиқариб юборма!» Исроил халқига Худованд ҳамма нарса берди, бироқ улар Худо берган нарсаларни олишдан ва руҳан қониқиш олишдан бош тортди.

Улар кўнгиллари тусаган ишни қилишни исташди. Муқаддас Каломда инсон ҳаётидаги бут унга ҳеч қандай фойда келтирмаслиги ҳақида ёзилган. Худованд бизнинг бутпарастлигимиздан ранжисада, у меҳрибон, шунинг учун ҳам бутпарастларга қарата шундай дейди: «Менга қайтиб келинглар, мен сизларни қутқараман». Неча бор Худонинг Каломи билан озиқланиш ўрнига, кул билан озиқланганмиз. Неча марта ўз-ўзимизни қутқаришга ҳаракат қилганмиз? Биз ҳеч қачон ўзимизни ҳаётимиздаги муаммолардан қутқара олмаймиз, бунга фақат Худованд қодир. Агар Худованд олдига келишингизга бутпарастлик тўсқинлик қилаётган бўлса, хатоларингизни тан олиб, чин дилдан Унинг ҳузурига келинг. Ҳаётингизда Худонинг ўрнига қўйган нарсангизни бут деб тан олинг ва ундан озод қилишни Худованддан сўранг. У сизга албатта ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top