3:25

Чақалоқ тишлари

MP3

Ассалому алайкум. Чақалоқнинг тишлар ҳаётининг 7-8 ойларида ёриб чиқишини биламиз. Аммо бу тишлар боланинг ҳали онаси қорнида бўлганидаёқ шаклланишини-чи?. Ҳомиладорлик пайтида ҳомилада 20та сут тишининг илдизлари минераллаша бошлайди. Бу пайтда тишнинг асосий қаттиқ тўқимасини ташкил қиладиган минерал тузлар йиғилади. Ҳомиладорликнинг охирги ойларида эса доимий тишларнинг илдизи минераллаша бошлайди. Шунинг учун ҳам хомиладорликдаги турли хил асоратлар шаклланаётган сут тишларга таъсир кўрсатади. Яъни уларни карашлар мойил қилиб қўяди. Баъзида шундай болалар учрайдики, 8-12 ойликларида ёриб чиққан тишларининг ҳаммаси зарарланган бўлади. Тишлар ёриб чиққанидан кейин тишларда эмал етишиши ҳам муҳим.

Чунки бу пайтда боланинг тишлари карашларга мустаҳкамлиги шаклланаётган бўлади. Бу эмалнинг ва сўлакнинг ҳусусиятига ва иккисининг ўзаро ҳаракатига боғлиқ бўлади. 5-6 ойлигида чақалоқнингсўлаклари жуда кўпайиб кетади. Чунки бу пайтда илк сут тишлар ёриб чиқишга тайёрланаётган бўлгани учун милклардаги асаб толалари таъсирчан бўлади. Тишлар ёриб чиққунига қадар кичкинтой инжиқ бўлиб қолади. У қўлига илинган нарсани оғзига олиб бориб тишлашга ҳаракат қилади. Сут тишининг бир чеккаси ёриб чиқиши билан болакай яна тинчланади. Кўпинча сут тишларда ҳам карашлар пайдо бўлади. Чунки болалар одатда майдаланган озуқани ейди, унинг чайнашига ҳам хожат йўқ. Натижада эса жағ ўсади, тишлар эса ўсмай қолади. Кейинчалик 20 та сут тишлари ўрнига доимий 28-32 тишлар чиққанда эса уларга жой етмай қолади.

Кичкинтойни тиш ювишга жуда ёшлигидан ўргатиш лозим. Бунда ота-она, бобо ва бувилар унга ёрдам бериши керак. Стоматологлар болакайнинг тишини ювишни икки ёшдан бошлашни тавсия этадилар. Чунки бу пайтда тишларнинг ҳаммаси чиқиб бўлган бўлади. Кичкинтойга ёрқин рангли чиройли тиш чўткасини танлаш керак. Тиш чўткасининг толалари табиий ва юмшоқ бўлсин. Тиш ювишни ёқимли таъмга эга бўлган гигиеник болалар тиш пастасидан бошласин. Масалан ҳозир сотувда: «Аquafresh Kids», «Буратино», «Винни Пух», каби тиш пасталари бор. Кейинчалик эса бола сал каттароқ бўлганида фтор ва кальций аралашган пасталарни ишлатиш мумкин. Аста-секин кичкинтой оғиз бўшлиғи гигиенасига ўрганиб боради ва ўзи тиш ювишни одат қилиб олади.

Фарзандингизнинг тишлари соғлом бўлишини истасангиз ҳали унга ҳомиладорлик пайтингиздаёқ бу ҳақида ўйланг. Ҳомиладорликнинг бешинчи ва охирги учинчи ойлари фарзанд тишлари учун муҳим бўлган давр. Чунки бу пайтда сут тишларнинг ўзаги шаклланаётган бўлади. Тиш карашлари наслдан-наслга ўтади деган гаплар ҳам бор. Аммо бу мутлақо тўғри эмас. Ота-онадан фарзандига тиш эмаслининг тузилиши, турли хил касалликларга чидамлилиги ўтиши мумкин, бироқ бу ота-онанинг тишлари ёмон бўлса фарзандиники ҳам ёмон бўлади дегани эмас. Ширинликлар боланинг ўсиши учун керак. Миқдордан кўп ширинлик истеъмоли эса боланинг нозик тишларига зарар келтиради. Шунинг учун ҳам болага ширинлик ўрнига мевалар ейишни ўргатиш керак. Бу боланинг жағини ўсишига ёрдам беради, чайнайдиган пайларини мустаҳкамлайди ҳамда тана керакли витаминларни қабул қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top