MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун Ҳаннанинг ўғли Шомуилнинг ҳаётига қарайлик. Фарзанди туғилгач, Ҳанна «Уни Эгамиздан тилаб олдим», деб отини Шомуил қўйди. Шомуил тўлиқлигича Худога бағишланган бола эди. У Худонинг маъбадида ўсиб улғайди. Хўш, Маъбадда ўсган боланинг ҳаёти қандай бўлади? Тасаввур қилайлик-чи. У куни билан руҳоний Элаҳнинг ёнида бўлган. Элаҳдан Худо ҳақида кўпроқ ва яхшироқ билиб олган. Худонинг одамлар билан бўлган муносабатини, мўъжизаларини билиб олган. Энг муҳими, Худонинг қонун-қоидаларини жуда яхши ўзлаштирган. Кичиклигидан Худо билан муносабатда бўлишни ўрганган. Ҳуллас, бир кунда 24 соат бўлса, 24 соат вақти Худога бағишланган болакай бўлган.

У биринчи марта Худонинг овозини эшитганида, Калом уни ўспирин бола бўлган дейди. Каломдаги Шомуил ҳикояси орқали унинг садоқатли, сабрли, меҳрибон ва зийрак бола бўлганини билиб оламиз. У Маъадда яшаган бўлса ҳам одамларнинг қандайлигини билиб олди. Агар маъбадда эмас, одамлар орасида яшаганида яхши ва ёмон одамлар борлигини билиб, тезроқ билиб олган бўларди. Бироқ маъбадда яшаганида ҳам бу нарсадан беҳабар қолмади. У Руҳоний Элаҳнинг қабиҳ ишларининг гувоҳи бўлди. Элаҳнинг ўғиллари оталарининг гапига қулоқ солмай, турли қабиҳ ишларни қиларди. Ëш Шомуил эса улғайиб, Худонинг ва халқнинг олқишига сазовор бўлаётган эди. Мана шундан ҳам унинг қанчалик покиза юрак эгаси бўлганини билишимиз мумкин.

Бугун қайси имонли болакай худди Шомуилдай бўлай, дейди. Қайси ота-она ўз фарзандига ёшлигидан Худонинг каломини ўргатади? Агар каломга қарайдиган бўлсак, нафақат фарзандларимиз, ўзимиз ҳам ўрнак олишимиз мумкин бўлган воқеалар бор. Худо Муқаддас Каломдаги шахслар ҳаёти орқали бизга қандай бўлиш ёки бўлмасликни ўргатмоқчи. Биз эса унинг ниятини пайқаб олишимиз керак, ҳолос. Муқаддас Каломдаги Муқаддас Шахслар ҳақидаги радио эшиттиришимиздан ҳам мақсад шу. Сизларга Худонинг ниятларни маълум қилиш. Шомуил ҳикояси орқали фарзандларимизни Шомуилдек ўстириш, бор имкониятдан фойдаланиб, уларни Худо билан таништиришни ўрганиш мумкин.

Шомуил биринчи марта Худонинг овозини эшитганида, Худо унга Элаҳнинг хонадони ҳақида башорат қилди. «Шомуил…Мен Элаҳнинг хонадони тўғрисида нима айтган бўлсам, ҳаммасини бажо қиламан. Элаҳга сенинг хонадонингни тоабад жазолайман, деб уни огоҳлантирган эдим. Унинг ўғиллари кўп гуноҳ қилиб, ўзларига лаънат орттирдилар. Элаҳ эса буни била туриб, уларни тергамади. Шу сабабдан Элаҳ хонадони қилган гуноҳларни тоабад қурбонлигу назр қилиш билан ювиб бўлмайди, деб онт ичаман». Худо ҳақида кўп нарса ўқиган, эшитган бўлса-да, бу сафар у чиндан ҳам Худонинг бир сўзли эканини, адолатлилигини, гуноҳларга чидаб туролмаслигини ўз ҳаётида кўрди. Бу унга сабоқ бўлди. www.najot.com бу бизнинг севимли сайтимиз. Агар қолган пайғамбарлар ҳақида ҳам билмоқчи бўлсангиз мана шу сайтга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top