2:55

Ваъз 137

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугунги эшиттиришимиз давомида мен Ғолиббек сиз азизлар билан бирга бўламан ва Худованднинг каломи асосида сизлар билан бўлишиш ниятидаман.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳозирги кунда жамоатларда ва биродарларимиз орасидаги айрим муаммоларни ҳисобга олган ҳолда яна кечирим тўғрисидаги мавзуимизни давом эттирмоқчимиз. Айтайлик, агар айбдор томон «кечир» дейишни истамаса-чи? Нима қилишимиз лозим?

Шундай пайтларда бир томонлама кечирим бўлиши мумкинми? Демак, бугун кўпроқ айбини тан олмаётган киши ҳақида гаплашамиз. Азизлар, икки томонлама кечирим бўлмасдан, муносабатни тиклашнинг иложи йўқ. Ярашишнинг имкони йўқлигига амин бўлган ҳолда, аразда бўлиб ҳам у кишини севишда давом этишимиз жуда муҳим. Худо ҳам шундай қилади.

«Душманларингизни севинглар, сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун, сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар. Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради»- деб ўргатади Муқаддас Китоб.

Хар доим кимдир кечирим беришнинг илк қадамларини ташлаши керак. Кейин эса биз бу одамни севишга ўзимизни мажбурлашимиз керак. Бу эса – қасос олишдан ва нафратдан бутунлай воз кечиш деганидир. Агар оч қолган душманимизни кўрсак, қорнини тўйғизамиз. Агар душманимизни яраланган ҳолда кўрсак, яраларини боғлаб қўямиз.

Бироқ, агар бизга зиён етказмоқчи бўлган кишини кўрсак, бунга эришмаслиги учун

бор кучимизни сарфлаймиз. Муҳаббат нафис ва шафқатли, аммо у адолатли ғазабга тўла ҳам бўлиши мумкин. Исо Масиҳ муҳаббатнинг бу икки томонини жуда яхши кўрсатиб берган. У жамоатчиликдан ранжитган, ҳамма ҳазар қиладиган одамлар билан хушмуомала эди.

У фақир фуқароларга катта солиқ солиб, нима иш қилганини англамайдиган, манман раҳбарларга нисбатан ўзининг нафратини очиқ баён қилган эди. Агар бошқа бир кишини қутқариш учун қаратилган бўлса, ғазаб ҳам яхшиликка хизмат қилади.

Атрофдаги одамларга нисбатан ғазабланиш ҳиссимиз кучайиб кетиши билан у хавфли бўлиб қолади.

Ғазабимиз бўлаётган ҳодисани яхшиликка ўзгартиролмас экан, яхшиси ундан воз кечмоқ лозим. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Худованд сиз билан бизга ўргатганидек доимо кечиримли бўлайлик. Худованднинг Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ ҳам хочда осилиб туриб душманларига кечирим берган эди. Хайр соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top