Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радо тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман.
Инжил таълимотига кўра Худо кечиримлидир. Худованднинг ҳар биримизни гуноҳларимизни кечириш учун топган қурбонлигини билишнинг ўзи етарли эмас.
Ҳар биримиз ушбу қурбонликни ва камтарона қарорни шахсан қабул қилишимиз керак. Биз Худо муҳаббатидан баҳраманд бўлиш учун тавба қилиб Исо Масиҳни Эгам ва Қутқарувчимиз деб қабул қилишимиз керак. Инсоннинг тавба-тазарру қилиши ҳамда ўзининг гуноҳкор йўлидан қайтиб Худога қараши ва Унинг тўловини, хоҳишини қидиришимиз Худованднинг ягона истагидир.
Ушбу айтиб ўтганларимиз ҳар бир инсонда бўлиши мақсадга мувофиқ бўларди. Тавба-тазарру қилиш Масиҳнинг хочдаги ишининг тўлови учун Худонинг кечиримини олишдир. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳакликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир.” 1Юҳанно китоби 1 боб 9 оят.
Агар биз гуноҳларимизни тан олсак, Худо бизни кечиради, чунки Исо Масиҳ айнан шу мақсадда барча одамзод учун тўлов тўлади. Кечирим Худонинг адолати қониқарли бўлганидан бери бахш этилган. Аслида эса Худонинг мукаммал адолати жазони талаб қилади. Биз инсонлар эса айнан шу жазога лойиқ эдик. Лекин Раббимиз Исо Масиҳ бизнинг ўрнимизда хочда жазоланди. Шу орқали бутун одамзотга Худованд билан ярашиш имконини берди.
Энди эса ярашиш ёки ярашмаслик ҳар бир инсоннинг ўз қўлидадир. Худованд билан ярашиш, демак У билан жаннатда бирга бўлиш демакдир. Ярашмаслик эса бир умр дўзахда азоб чекиб қийналиш демакдир. Танлов ҳар биримизнинг олдимизда турибди. Худонинг раҳм-шафқати Ягона Ўғли, яъни Исо Масиҳ фақатгина қўчқор ўрнига эмас, балки бизнинг ўрнимизга ҳам қурбон бўлишга юборилган эди.
Кечирим гуноҳкорнинг тавба-тазарруси билан завқли бўла олади, чунки Исо Масиҳ, Худонинг Қўзиси тўлов тўлади. Гуноҳ инсоннинг юрагида кўпинча яширин равишда кун кечиради. Бундай деб айтишимизга сабаб, кўпчилик ўзи қилаётган айрим ишларини гуноҳмас деб билади, шайтон ўша инсонни шундай деб тинчлантиради. Инсоният Худонинг Қўзиси, яъни Исо Масиҳ орқали янги юракни қабул қилиши керак.
Бу орқали гуноҳкорлар юрагини пок қалбга, соддадил ва янги солиҳ юракка, янги ҳаётга ўзгартиришлари керак. Муқаддас Китоб айтадики: “Гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир.” Римликларга мактуби 6 боб 23 оят. Парвардигор Худо томонидан берилган қурбони бизни ўлимдан қутқарди ва бизга абадий ҳаётни совға этди. Худонинг абадий ҳаёт инъоми ва совғаси, Исо Масиҳнинг қурбонлигини қабул қилишдадир. Биз Исо Масиҳнинг қурбонлигини ишонч орқали қабул қиламиз. Хайр омон бўлинг.